Ўзбекистон республикаси жамоат хавфсизлиги университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/32
Sana11.04.2022
Hajmi1,39 Mb.
#544402
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
17.07.21.Нурмухаммедова автореферат

Тадқиқотнинг амалий натижалари 
қуйидагилардан иборат: 
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигини 
коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида ягона давлат 
сиёсатини шакллантирадиган ва амалга оширадиган, шунингдек мазкур 
соҳадаги халқаро ҳамкорлик учун масъул бўлган ваколатли орган этиб 
белгиланганлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга 
қарши курашиш агентлигини коррупцияга қарши курашиш бўйича 
фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органи сифатида белгилаш 
асослантирилган; 
коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат 
сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси 
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ролини ошириш мақсадида 
коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ваколатли орган сифатида 
Коррупцияга қарши курашиш агентлигини белгилаш асослаб берилган;
коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш 
мақсадида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларни: коррупцияга 
қарши мониторинг; коррупция хавфларини таҳлил этиш; коррупцияга қарши 
маданиятни шакллантириш; республика қонунчилигига мувофиқ юридик 
экспертиза ўтказилиши жараёнида коррупцияга мойил нормаларни аниқлаш; 
коррупцияга қарши стандартларни шакллантириш ва уларга риоя этиш; 
молиявий назорат; манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва ҳал этиш; 
тадбиркорлик соҳасида коррупциянинг олдини олиш чоралари; коррупция 
билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, тўхтатиш, очиш ва тергов 
қилиш; коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилиш; 
коррупцияга қарши курашиш тўғрисида Миллий дастурни шакллантириш ва 
эълон қилиш каби турларга ажратган ҳолда тизимлаштириш таклиф этилган;
жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш 
ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида 


10 
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши 
курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш 
тартибини белгилаш зарурлиги асослаб берилган; 
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига коррупция билан 
боғлиқ жиноятларда юридик шахсларнинг жиноий жавобгарлигини белгилаш 
ҳамда юридик шахсларга нисбатан 1) жарима; 2) муайян фаолият билан 
шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш; 3) давлат харидлари жараёнида 
иштирок этишни тақиқлаш каби жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш 
зарурлиги асослантирилган;
хорижий давлатларнинг ижобий тажрибасини миллий қонунчиликка 
жорий 
этиш 
ҳамда 
мамлакатимизда 
суд-ҳуқуқ 
ислоҳотларининг 
инсонпарварлик ва адолат принципи доирасида амалга оширилишини 
таъминлаш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача 
миқдорида пора олиш, пора бериш ёки пора олиш-беришда воситачилик 
қилишнинг жиноий жавобгарлигини белгиловчи «майда порахўрлик» 
мазмунидаги моддани белгилаш таклиф этилган. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish