Тошкент архитектура – Қурилиш институти муталова барно иргашевна таълимда инновацион технологиялар


Ёғоч ораёпмалар ва юк ташувчи том конструкцияларини таъмирлаш



Download 3,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/92
Sana11.04.2022
Hajmi3,96 Mb.
#541889
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   92
Bog'liq
ҚУРИЛИШ РЕМОНТ ИШЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ

 
Ёғоч ораёпмалар ва юк ташувчи том конструкцияларини таъмирлаш 
Ёғоч конструкциялар температураси ва намлиги мўътадил бўлган эски турар 
жой ва жамоат биноларида кенг қўлланган. Ёғочдан ишланган бино 
конструкциялари кўпроқ атмосфера сувларини ташқарига чиқариш шаҳобчаларига 
эга бўлган томёпмалар ва қаватлараро ораёпмаларда учрайди. 
Улардан узоқ вақтлар давомида фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатадики, 
бундай конструкциялар намланишдан сақланган бўлса, етарли даражада 


88 
шамоллатилса, ёғоч конструкциялар чиришдан муттасил равишда сақлаб турилса, 
узоқ муддат (бир неча ўн йиллар) давомида ҳавфсиз хизмат кўрсатар экан. 
Ёғочдан ишланган конструкциялар учун дарахтларнинг игнабаргли навлари, 
деталларнинг айрим муҳим бирикмалари (шпонлар, нагеллар, қистирмалар) учун эса 
япроқли дарахтлар навлари кўпроқ қўлланади.
Ёғоч конструкцияларни қисман ёки тўлиқ таъмирлаш заруратини келтириб 
чиқарадиган сабаблар қуйидаги омиллар билан боғлиқ: уларнинг атмосфера ёки 
техноген сувлар билан намланишдан сифатсиз ҳимояланганлиги; термоизоляция ва 
ғовак изоляциясининг ёмонлиги; ёғочнинг муттасил қуритиб турилмагани; 
чиришдан 
ва 
энтомологик 
емирувчилар 
(ҳашаротлар)дан 
ҳимоянинг 
қониқарсизлиги. Ёғоч конструкцияларнинг сифатли ишини таъминлаш учун 
уларнинг атрофида тегишли температура ва намликни сақловчи шароит яратилиши 
лозим. Агар бунинг иложи бўлмаса, бу конструкцияларга антисептик воситалар 
билан ишлов бериш керак. 
Антисептик воситалар билан ишлов бериш баҳор ёки ёз мавсумларида амалга 
оширилади, чунки бу даврда ёғоч конструкциялар қуритилади. 
Сув эритмалари кўринишидаги антисептиклар намланишдан ва сувнинг ювиб 
кетиш таъсиридан ҳимояланган ёғоч конструкциялар учун қўлланади. 
Антисептик пасталар намланиш даражаси катта бўлган шароитларда 
ишлатилаётган ёғоч конструкцияларни ҳимоялаш учун қўлланади. Агар атроф 
муҳит намлиги 25% гача бўлса, намланиш ҳавфи бўлмаса ёки конструкцияларни тез 
қуритиш имконияти бўлса, улар бир марталик антисептик ишловидан ўтказилади, 
ёғоч конструкциялар мураккаб шароитларда ишлатилса, юқорироқ (икки марта) 
антисептик ишлов қўлланади. 
Сифатли вентиляция туйнуклари бўлмаган ёки уйда яшовчилар уларни 
беркитиб ташлаган ҳолларда ёғоч конструкцияларнинг вентиляцияси ёмонлашади, 
албатта. Бу эса, биринчи навбатда, юк кўтарувчи тўсинларнинг таянч қисмларининг 
тез чиришига олиб келади. 
Иссиқлик изоляциясининг талабга жавоб бермаслиги туфайли бинонинг шимол 
томонда жойлашган тўсин учлари музлаб қолади ва конденсат билан намланади. 
Ораёпмалар конструкцияларининг намланиши тўсинлар мустаҳкамлигига зарар 


89 
етказади, уларнинг деформациясини оширади, чиришига олиб келади ва натижада 
уларнинг эксплуатацион ишончлилиги пасаяди. 
Ораёпмалардаги айрим тўсинларнинг таянч қисмлари чириган бўлса, кесиб 
ташланган чириган жойга ёғоч тахталардан иккита накладка (ёпиб турадиган устки 
қисм, улоқ) ўрнатилиб маҳкамланади (5.1-расм). Бунда улама тахталарнинг кесими 
ҳисоблаб аниқланади: у асосий тўсин кесимидан бир оз каттароқ бўлиши керак. 

Download 3,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish