55
4-боб. Ўқув жараёнининг услубий таъминоти
4.1. Мутахассисликнинг ўқув-услубий мажмуаси
Кредит таълим тизими шароитида талабалар ва профессор-ўқитувчилар
мобиллиги таълим муассасасининг академик эркинлиги ва ваколатларини
кенгайтириш орқали таъминланади. Бунда талабаларнинг академик эркинлиги
уларнинг таълим дастурига кирган фанларни ўзлаштиришида мустақил
ишларнинг аҳамиятини юксалтириш орқали ўз фаолиятини ва мустақил билим
олишини ташкил этиш қобилиятларини ривожлантиради.
Таълим тизимида мутахассис тайёрлаш моделини ўзида акс эттирувчи
расмий ҳужжат – мутахассисликнинг ўқув-услубий мажмуаси (МЎУМ)
ҳисобланади.
МЎУМ бакалавр, магистр ва докторантлар тайёрлаш концепциясини
аниқловчи ҳужжатдир. МЎУМ ҳар бир мутахассислик бўйича талабаларни
ўқитишнинг мақсадлари, мазмуни ва усулларини аниқлайди.
МЎУМ ўз ичига қуйидагиларни олади:
• давлат таълим стандартлари;
• малака талаблари;
• ўқув режалари;
• танлов фанлари каталоги;
• фаннинг ўқув-услубий мажмуаси.
Давлат таълим стандартлари
Давлат таълим стандартлари (ДТС) таълим соҳалари бўйича «Таълим
тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони билан тасдиқланган
«Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш концепцияси»да олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг
устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-
ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар
тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни
модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда
таълим соҳалари тармоқларини ривожлантириш каби мақсадлар ва олий
таълим соҳасини тартибга солувчи турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
ҳамда халқаро тажрибаларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
Таълим соҳаларининг давлат таълим стандарти ўқув жараёнини, таълим
муассасалари фаолиятини, кадрлар, дарслик ва ўқув қўлланмалар тайёрлаш
сифатини баҳолашни тартибга солувчи тегишли норматив ҳужжатлар:
бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун
малака талаблари, ўқув режалари, фанлар дастурлари ва бошқаларни яратиш
учун асос ҳисобланади.
Таълим соҳаларининг муайян бакалавриат таълим йўналишлари ва
магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш кундузги, кечки ва
58
йилига самарали тайёргарлик кўриш ишларини ташкиллаштириш
тўғрисида”ги 504-сонли буйруғи.
20.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги
“Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-5847-сон
Фармони.
21.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020
йил 9 январдаги РА1/1-20-сонли топшириғи.
22.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги
Олий Мажлисга Мурожаатномаси.
23.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги
илм-фанни ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган йиғилиши ҳамда геология
соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасаларига ташриф давомида ўтказилган
5-сонли мажлис баёни.
ДТС тузилмаси қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:
1. ДТС ни ишлаб чиқиш асослари
2. Қўлланиш соҳаси
3. Атамалар, таърифлар, қисқартмалар
4. Битирувчиларининг касбий фаолиятлари тавсифи
5. Таълим соҳалари битирувчиларининг компетенция даражасига
қўйиладиган умумий талаблар
6. Таълим соҳалари бўйича ўқув режалари тузилмаси
7. Таълим соҳаси бўйича кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш
Давлат таълим стандартида ўқув режалардаги ҳар семестр учун
кредитлар ҳажми 30 кредит қилиб белгиланган, фанларга камида 3 кредит
ажратилади.
Таълим дастурлари 2 хил – мажбурий ва танлов фанларидан иборат
бўлади. Мажбурий фанларга кредитлари малака талабларида белгиланган
фанлар киради. Танлов фанларига – олий ўқув юрти томонидан
белгиланадиган ва талабалар томонидан танланадиган фанлар рўйхати киради.
Бакалавриатда ўқиш 4 йил давомида 204 ҳафта давом этади. Бунда
назарий, амалий таълим ва аттестацияларга – 40-60%, таътилга – 10-30%,
малака амалиётига – 15-25% ва битирув малакавий ишига – 2-7% ҳафта
ажратилган. Магистратура ўқиш 2 йил давомида 100 ҳафта давом этади. Бунда
назарий таълим, илмий фаолият ва аттестацияларга – 60-76%, таътилга – 14-
24%, илмий амалиёт (стажировка) га – 6-10% ҳафта ажратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: