К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet332/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

16.5.
 
М
УНОСИБ МЕҲНАТ КОНЦЕПЦИЯСИНИ 
ИҚТИСОДИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ АМАЛИЁТИ
 
Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан Муносиб меҳнатни таъминлаш 
соҳасидаги фаолиятни кучайтириш мақсадида мажбурий бўлган «Меҳнат 
соҳасида туб асосий тамойиллар ва ҳуқуқлар тўғрисида»ги декларациясини 
қабул қилган. Унда қуйидаги тамойилларга риоя қилиш, уларни қўллаш ва 
ҳаётга тадбиқ этишга кўмаклашиш шартлиги белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон 
ҳам 
мамлакатда 
ижтимоий-меҳнат 
соҳасини 
ривожлантириш, аҳолининг реал даромадлари ўсишини таъминлаш, меҳнат 
бозорида вазиятни яхшилаш, иш билан унумли бандлик соҳасини 
кенгайтириш, аҳоли ижтимоий ҳимояси тизимининг манзиллилигини 
таъминлаш, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги даражасини ошириш 
масадида Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Ўзбекистон Республикасида 
Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини ишлаб чиқди ҳамда ХМТ 
билан ҳамкорликнинг аниқ устувор йўналишлари, мақсадлари, вазифалари 
ва натижалар индикаторларини белгилаб олди. Ижтимоий шериклар – 


499 
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ўзбекистон Касаба уюшмалари 
Федерацияси Кенгаши ва Савдо-саноат палатаси билан Халқаро меҳнат 
ташкилоти ўртасида Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини амалга 
оширишда ҳамкорлик қилиш битимлари имзоланди. 
Ўзбекистоннинг Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурида меҳнат 
соҳасида асосий тамойилларни амалга ошириш мақсадида ижтимоий 
ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иш билан муносиб бандлик имкониятларини 
кенгайтириш, меҳнат шароитлари ва ижтимоий муҳофазани яхшилаш 
чора-тадбирлари белгиланган. 
Халқларо меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республиаси 
томонидан ратификатция қилинган конвенцияларини амалга оширишга 
доир 
қўшимча 
чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги 
ҳужжатга 
кўра, 
мамлакатимизнинг меҳнат қонунчилигини янада такомиллаштириш, шу 
жумладан ХМТнинг бир қатор конвенцияларини ратификация қилишда 
ҳамкорликни кенгайтиришга доир муҳим вазифалар белгиланган. 
ХМТнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация 
қилинган конвенциялари нормалари ва талабларининг ташкилотларда 
ижро этилиши устидан мониторинг ҳамда назорат қилиш ишлари йўлга 
қўйилган. Хусусан, Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини 
таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси томонидан ҳам 
корхона ва ташкилотларда, тадбиркорлик субъектлари ўртасида меҳнат 
тўғрисидаги қонунлар нормаларини қўллаш, мажбурий меҳнатга ва 
болалар меҳнатига йўл қуймаслик масалалари бўйича аниқ мақсадга 
йўналтирилган ахборот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 
БМТ маълумотларига кўра, бугун дунё мамлакатларининг 45% 
аҳолиси, яъни 3 миллиарддан ортиқ инсон ишчи кучи ҳисобланади. Дунё 
бўйича меҳнатга қобилиятли аҳоли рейтинги бўйича Ўзбекистон 35 ўринда 
(18 миллионга яқин) қайт этилган. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда иш билан 
банд бўлган аҳоли 12.2 миллион нафарни ташкил этмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси томонидан ХМТнинг 14 та Конвенцияси 
(шу жумладан, 8 та асосий конвенциянинг барчаси) ратификация 
қилингани алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, Халқаро меҳнат 
ташкилотининг Меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-конвенцияси Ҳамда 
Қишлоқ 
хўжалигида 
меҳнат 
испекцияси 
тўғрисидаги 
129-
конвенцияларидаги 
аксарият 
нормалар 
миллий 
қонунчиликка 
имплементация қилинган. Маълумот ўрнида айтиш керакки 81-сонли 
конвенция бугунга қадар 145 та, 129-сонли конвенция эса, 53 та мамлакат 
томонидан ратификация қилинган. 
ХМТнинг 81-сонли конвенцияси, Саноат иш жойларидаги меҳнат 
инспекцияси тизими қўлланиши меҳнат инспекторлари томонидан 
таъминланадиган меҳнат шароитларига доир ва иш жараёнида 


500 
меҳнаткашларни муҳофаза қилишга оид қонун-қоидалар қўлланиладиган 
барча иш жойларини қамраб олади. 
ХМТнинг 129-сонли конвенциясида қайд этилган қишлоқ 
хўжалигидаги меҳнат испекцияси тизими, меҳнаткашларни ёллайдиган 
ёки шогирдлик усулида жалб қиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари, 
уларнинг ишчи ходимларга ҳақ тўланиши, шартнома тури, шакли ва 
давомийлиги қандай бўлишидан қатъи назар, қўлланилиши зарур деб 
эътироф этилган. 
Ушбу Миллий дастурнинг устувор йўналишлари, асосий 
индикаторлари ва стратегиялари ижтимоий шериклар – Ўзбекистон 
Республикаси Ҳукумати, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси 
Кенгаши ва Савдо-саноат палатаси билан Халқаро меҳнат ташкилотининг 
Муносиб меҳнат масалари бўйича техник кўмаклашиш гуруҳи 
мутахассислари ҳамда Шарқий Европа ва Марказий Осиё учун ХМТнинг 
Москвадаги бюроси ва ХМТнинг Женевадаги қароргоҳи ўртасида 
келишиб олинган. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish