1-шартимиз – бу танишув шарти бўлиб, иштирокчилар ўзларининг
оилалари ҳақида маълумот бериб ўтадилар. Эслатма: Ҳакамлар бу шартда
иштирокчиларимизни шеърий ёки насрий тарзда тавсиф беришларига алоҳида
эътибор қаратишлари иштирокчиларнинг юқори баҳога эга бўлишларига имкон
беради. Бунда ҳакамларимиз 10 баллгача баҳолашлари сўралади. Шартни
бажариш учун ҳар бир оилага 5 минутдан вақт берилади.
2-шартимиз - тезкор савол-жавоблардан иборат. Бунда ҳар бир
иштирокчи оилаларга 1 минутдан вақт берилади. Шу вақт ичида берилган тўғри
жавоблар 1 баллдан баҳолаб борилади.
3-шартимизда - иштирокчилар кундалик ҳаётимизда доимо истеъмол
қилинадиган сабзавот ёки ошкўкларга маълумот бериб ўтишлари керак, Бунда
биз 3 та нарса - сабзи, укроп ва редискани танлаб олганмиз, қоғозларга ёзилган
юқоридаги сабзовот ва ошкўкларни танлаб оладилар. Бунда иштирокчиларга 3
минутдан вақт берилади, иштирокчиларимизнинг энг кўп маълумот
берганларига 5 баллдан 2 баллгача баҳо берилади.
4-шартимиз –
Берилган оқ қоғозларга
иштирокчилар ўз
оиласи
шажарасини тасвирлаб беришлари керак. Бунда ҳакамларимиз тасвирнинг
кўриниши ва таърифига алоҳида эътибор беришлари сўралади.
(Шартни бажаргунга қадар мусиқий танаффус эълон қилинади ва шу вақтда тугатишлари керак бўлади) Шарт 5 баллгача баҳоланади.
5-шартимиз - иштирокчиларимизнинг бола парвариши ёхуд ”тез
ёрдам” келгунча қадар қўлланадиган зарурий муолажаларни қандай қўллай
олишлари синовдан ўтказилади. Бунда ҳам биз тасаввурни ишга солиб 3 та
воқеа содир бўлгандаги жараённи ҳисобга олдик, иштирокчилар қоғозга ёзилган
жараённи танлаб олиб бажарадилар. Шартимиз 5 баллгача баҳоланади.
1 – жараён - ари, чаён каби ҳашоратлар чаққанда кўрсатиладиган 1-
ёрдам? - (...ўша жойни тезда оғиз орқали сўриб ташлаш ва новакаин;
супрастинни мушак остига юбориш)
2 – жараён кўчада ёки уйда бирор кишининг юраги хуруж қилиб қолди.
Қандай ёрдам берасиз?
3 – жараён – Теримизнинг беҳосдан бирор жой куйиб қолди. Қандай
ёрдам бериш мумкин?
6-шартимиз – Эркин мавзу бўлиб, бунда иштирокчиларимиз ўзлари
ҳоҳлаган мавзуда иштирок этишлари мумкин. Шарт учун 10 минут вақт
берилади, 10 баллгача баҳоланади.
Азизлар! энди беллашувимиз бошласак. Беллашувни қайси оила
биринчи бошлаб беришини қурра ташлаш йўли билан аниқлаб оламиз.
(Оилалар махсус тайёрлаб қўйилган рақамларни танлаб оладилар ва шу асосда беллашув охиригача давом эттирадилар. Беллашув шу шартлар асосида ўтказилади)