Якуний назорат бўлими:
1.
Операцияларни якуний назоратдан ўтказиш;
2.
Амалиѐт куни давомида амалга оширилган барча операциялар бўйича,
уларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатларни
банкнинг операция бажарган ҳар бир бўлимдан йиғиш;
3.
Бухгалтерия журнали билан банк бўлимлари томонидан берилган
ҳужжатларни таққослаш;
4.
Қонунчиликда белгиланган меъѐрларни бузиб ўтказилган операцияларни
аниқлаш;
5.
Ноқонуний операциялар ўтказишга йўл қўйган банк ходимларини
аниқлаш;
34
6.
Банкнинг ҳар бир бажарилган ички операцияларининг банкнинг ички
сиѐсатига мос эканлиги ва уларни мақсадга мувофиқлиги бўйича хулоса
бериш;
7.
Раҳбариятга ўтказилган текширув бўйича ҳисобот тақдим қилиш;
8.
Куннинг барча ҳужжатларини йиғмажилдларда сақлаш учун тикиш;
9.
Банк кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилдларини архивга
топшириш.
4
4
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 11 июлда 1834-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон
Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида»
йўриқнома.
35
1.3 Бухгалтерия ходимининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Бош бухгалтер банкда бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил этилишини
ҳамда Банк Кенгаши томонидан тасдиқланган Ҳисоб сиѐсатини амалга
оширилишини таъминлайди. Зарур ҳолларда Ҳисоб сиѐсатига тегишли
ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар киритади.
Бош бухгалтернинг ҳуқуқлари
Бош бухгалтер ўзига бўйсунувчи ходимлар учун хизмат вазифаларини
белгилаб беради. Бунда ҳар бир ходим ўз мажбуриятларини билиши ҳамда
уларнинг бажарилиши учун жавобгар бўлиши зарур. Бошқа бўлинмалар ва
хизматларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда уни ташкил
этиш масалалари билан шуғулланувчи ходимлари ўз вазифалари бўйича бош
бухгалтерга бўйсунадилар.
Бош бухгалтернинг бажарилган операцияларни расмийлаштириш ҳамда
маълумотларни ҳисоблаш қурилмалари орқали жўнатиш учун зарур бўлган
ҳужжатлар ва маълумотларни бухгалтерияга тақдим этиш борасидаги
талаблари банкнинг барча бўлинмалари ва хизматлари учун мажбурийдир.
Бош бухгалтер ўз зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб
берган кўрсатмаларининг бажарилмаганлиги ѐки бузилганлиги учун айбдор
шахслар белгиланган тартибда банк раҳбарининг фармойишига биноан
мукофотдан тўлиқ ѐки қисман маҳрум этилиши, зарур ҳолларда эса қонунда
белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин.
Моддий жавобгар шахсларни (кассирлар, омбор мудирлари ва
бошқалар) лавозимга тайинлаш, озод этиш ва бошқа лавозимга ўтказиш
масаласи бош бухгалтер билан келишиб ҳал қилинади.
Ходимларга мансаб маошлари, иш ҳақи устамалари ҳамда
мукофотларни белгилаш тўғрисидаги буйруқлар ва фармойишларни дастлаб
бош бухгалтер кўриб чиқади ва уларга имзо чекади.
36
Do'stlaringiz bilan baham: |