48
Тупроқдаги микроорганизмларни экиш ва миқдорини аниқлаш.
Шундай қилиб 1 г тупроқда 40 000 000 бактерия борлиги аниқланди. Бу усул
жуда қулай ва осон ҳисобланади. Агар ликопчада микроб тўпламлари кўп
ўсиб чиққан бўлса махсус санаш тахтаси ёрдамида микроблар саналиб 1 г
тупроқ ҳисобига айлантирилади.
Тупроқдаги микробларнинг сонини аниқлаш билангина чегараланиб
қолмасдан, балки униб чиққан микроорганизмларнинг
культурал ва
морфологик белгиларини ҳам ўрганиш керак. Бу қишлоқ хўжалик
миробиологиясида катта аҳамиятга эгадир. Микробларнинг култураль
белгилари ўрганилганда колониянинг ранги,
катта-кичиклиги ва шаклига
аҳамият бериш лозим. Морфологик хусусиятлари эса микроб колониясидан
препарат тайёрлаб микроскопда кўриш билан аниқланади. Талаба, тупроқ
микроорганизмларнинг хусусиятларини ўрганиши учун ликопчада ўсиб
чиққан микроблар колониясидан 3-4 тасини олиб, микроскопда кўриши ва
унинг кўзга кўринган белгиларини дафтарига ёзиш керак.
Тупроқдаги замбуруғларнинг миқдорини аниқлаш.
Тупроқдаги
замбуруғларнинг сонини аниқлаш учун олдин тайёрланган
эритмадан
бактерияни экиш усулида, сусло - агарли учта ликопчага 1 мл дан экилади,
сўнгра ликопчалар 5 кун давомида 25
о
иссиқ термостатда сақланади. Униб
чиққан замбуруғлар ҳам 1 г тупроқдаги бактериялар саналгани каби ҳисоб
қилинган усулда санаб чиқилади.
Униб чиққан замбуруғлар сони маълум бўлгандан сўнг
уларнинг
турлари ва оиласи аниқланади. Тупроқдаги замбуруғлар сонини
49
С.Н.Виноградский ва О.Г.Шульгина усулида ҳам аниқлаш мумкин. Бунинг
учун тупроқдан 5 г намуна олиб колбада 50 мл стерилланган сув билан 5
минут давомида аралаштирилиб эмульсия тайёрланади, кейин 1-2
секунд
давомида тиндирилгандан сўнг ундан стерилланган пипетка билан 0,01 мл
олиб 4 см
2
буюм ойнасига текис ёйиб қуритилгандан кейин алангада
қиздирилади ва карбол эритрозин билан 30 минут бўялади. Эритрозин
препаратдаги микроб ҳужайраларнигина бўяйди, тупроқ
заррачалари
бўялмасдан ажралиб қолади. Бўялган препарат сув билан ювилиб қуритилади
ва микроскопда иммерсион обеъктив билан қаралади. Микроскопнинг кўриш
майдонидаги
микроблар
сони
аниқланади.
Кўриш
майдонидаги
микробларнинг ўртача сони қуйидаги формулага кўра ҳисоблаб топилади:
е = б*в , Х = б*в*е,
а г
бунда а – кўриш майдонининг сатҳи. Уни аниқлаш учун радиуси окуляр
линейка билан ўлчанади ва сатҳи Пr
2
формуласига мувофиқ ҳисоблаб
топилади; б-кўриш майдонидаги микробларнинг ўртача сони; в – препарат
сатҳи (4 см
2
– 400 мм
2
); г – препаратга сурилган тупроқ миқдори (0,001 г); е-4
см
2
сатҳидаги, яъни 0.001 г тупроқдаги бактериялар сони. Х-1 г тупроқдаги
бактериялар сони.
1 г тупроқдаги бактериялар бу усулда аниқланганда
жуда катта сон
чиқади, чунки ҳисобга ўлик бактериялар ҳам киради. Ўлик ва тирик
бактерияларни фарқ қилмасдан ҳисобга олиш бу усулнинг камчилиги
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: