78
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
қайта кўриб чиқилиши лозим. Қоидага кўра профессор ёки доцент –
лекторлик, ассистентлар – тьюторлик қилишлари мумкин. Бунда лекторлик ва
тьюторлик штатлари маъруза ва бошқа турдаги машғулотларнинг нисбатидан
келиб чиқиб аниқланади.
Олий ўқув юрти бўйича жами ўқув юкламалари ҳажмининг профессор-
ўқитувчилар сонига нисбати битта профессор-ўқитувчи учун тўғри келадиган
ўртача юкламани белгилайди. Олий ўқув юрти кафедраларининг профессор-
ўқитувчилари штатлари сони, анъанага кўра, ўқув юкламасини битта
профессор-ўқитувчи учун тўғри келадиган ўртача юкламага бўлиш ва
натижани 0,25 га яхлитлаш орқали аниқланади.
Кафедра профессор-ўқитувчисининг ўртача юкламаси профессор,
доцент, катта ўқитувчи ва ассистент лавозимлари бўйича дифференциал
тарзда тақсимланиши мақсадга мувофиқ. Шундан сўнг кафедралар берилган
юкламалардан келиб чиққан ҳолда профессор-ўқитувчилар таркиби
режалаштиришни ва педагогларга тақсимлашни бошлашади. Бунда бир
семестрда тўлиқ штатдаги битта ўқитувчига тўғри келадиган фанлар сони
мутахассислик кафедраларида 3-6 бўлиши тавсия этилади.
Ўқитувчиларнинг умумий педагогик юкламасига барча турдаги
аудитория юкламалари (маъруза, амалий, лаборатория ва ҳ.к.), ўқитувчи
раҳбарлигидаги талабаларнинг мустақил иш турлари (ҳисоб ишлари, курс
ишлари, битирув ишлари, магистрларнинг илмий-педагогик фаолиятига ва
магистрлик диссертацияларига раҳбарлик ва ш.к.), малакавий амалиётлар ва
бошқалар киради.
Академик йилни режалаштириш жараёни дарс жадвалларини тузиш
билан якунланади, уларнинг нусхалари ўқитувчи ва талабаларга тарқатилади.
Дарс жадвалларини тузишда ўқитувчи ва талабаларнинг юкламалари ҳафта
давомида бир текисда тақсимланиши тавсия этилади.
Ўқув жараёнини ташкил этиш.
Ўқув жараёни тасдиқланган ўқув
режалари, академик тақвим, профессор-ўқитувчилар штатлари жадвали,
академик поток ва гуруҳлар, дарслар жадвали ва талабаларнинг ўқитувчи
раҳбарлигидаги мустақил ишлари асосида ташкил қилинади. Ўқув жараёнини
ташкил қилиш бўйича барча маълумотлар факультет ва кафедраларнинг
ойналарига, ҳамда олий ўқув юртининг сайтига жойланади.
Кредит таълим тизимида фаолият юритаётган олий ўқув юрти ўз
талабаларига Давлат таълим стандартлари ва малака талаблари доирасида
мутахассислик фанларини ўзлаштиришлари ҳамда ўқишни муваффақиятли
якунлаб академик даража олишлари учун максимал даражада қулай
шароитлар яратиши лозим. Бунда олий ўқув юрти ўқув жараёнининг услубий
Do'stlaringiz bilan baham: |