96
Аграр секторнинг юксалиши Ўзбекистон иқтисодиёти ривожлаиишининг асосий омили ва
манбаи ҳисобланади. Қишлоқ хужалигининг улуши миллий даромадда 35% дан, эксперт ҳажмида
60% дан ортикрок. Аграр соҳага мамлакат ялпи маҳсулотининг чорак қисми тўғри келади ва бу
соҳа билан ишлаб чикариш ва интеллектуал салоҳиятнинг ярмидан ортикроғи бевосита алоқадор.
Шунинг учун қишлоқ хужалигинн ривожлантириш ҳозирги даврнинг ўта муҳим бир вазифасидир.
Бу эса кўп тармоқли кишлок хужалиги ишлаб чикаришини ҳисобга олган ҳолда унинг моддий
техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлик. Қишлоқ хўжалигида машиналарни қўллаш меҳнат
yнyмдopлиraни оширади, барча ишларни талабларга қатьий риоя килган ҳолда энг мақбул
муддатларда бажаришга имкон яратади. Бу пировардида меҳнат ва харажатлар сарфини
камайишига олиб келади. Қишлоқ хўжалиги учун машиналар тизимига асосан яратилади ва
қўлланилади. Машиналар тизими ишлаб чиқаришни комплекс механизациялашнинг илмий ва
техник асоси ҳисобланади. Машиналар тизими - бу йил давомида барча қишлоқ хужалик
ишлариии оптимал агротехник муддатларда энг кам меҳнат сарф қилиб бажарадиган узаро узвий
боғланган трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарининг йиғиндисидир. Машиналар тизими,
одатда, мaълyм давр учун ишлаб чиқилади ва доимий такомиллаштирилади. Мамлакатимизнинг
мустақиллигига қадар олтита машиналар тизими қўлланилган: 1955...1965 й., 1966...1970 й.,
1971...1975 й., 1976...1980 й., 1981...1990 й., 1991...2000 й. 1998 йилда 1998...2000 йилларга
мўлжалланган, сўнгра эса 2010 йилгача истиқболли машиналар тизими ишлаб чиқилди. Амалдаги
машиналар тизими тўрт қисмдан иборат: деҳқончилик, чорвачилик, мелиорация, ўрмон хўжалиги.
Давлатимиз олиб бораётган техник сиёсатга асосан тузилган янги машиналар тизимига
киритилган техник воситаларга қуйидаги асосий талаблар қўйилган: механизаторлар учун
комфорт иш шароитларини яратиш; қишлоқ хўжалик ишлариии бажариш сифатининг дастлабки
талабларига максимал меҳнат унумдорлиги курсаткичи ва ёқилғи иқтисоди билан риоя қилиш;
техник воситалар ишончлилигининг юқори кўрсатгичларини таъминлаш; техник воситаларни
экологаяга мослиги, шу жумладан юриш қисмларининг тупроққа минимал таъсири. Машиналарни
русумлаш ва уларни таснифланиши. Амалдаги машиналарни русумлаш маълум бир принципга
асосланган. Русум ҳарф ва сон қисмларидан иборат. Биринчиси - машинанинг вазифасини, турини
ва таъсир принципи, иккинчиси - моделнинг тартибини ёки меҳнат унумдорлиги, қамраш
кенглиги ва бошка кўрсатгичларини характерлайди.
Зичлик тупроқнинг механик таркиби, ғоваклилиги ва гумус миқдорига боғлиқ. Тупрокнинг
ҳайдов катламини зичлиги кенг чегарада - 0,9 дан 1,6 г/см гача узгаради. Ҳайдов ости қатлами
анча юқори зичликка эга, яъни -1,5...2 г/см ва ундан катта. Зичлик усимликларнинг илдизларини
ривожланишига ҳамда сув, ҳаво ва озиқлаиш тартибига таъсир кўрсатади. Тўпроқ зичлиги
оптимал зичликдан юқори бўлганда ҳосилдорлик камаяди, жуда юқори зичликда эса умуман ҳосил
бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун тупроқ зичлиги ҳосилдорликнинг асосий омили ҳисобланади.
Қумли ва қумлоқ тупроқлар ўзларининг хусусиятлари бўйича оралиқ ҳолатни эгаллайди.
Улар нисбатан осон уваланади, намни яхши сингдиради ва сақлайди, юқори ҳосилдорлик
қобилиятига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: