Р а ҳ б а р и й ҳ у ж ж а т почта қоидалари



Download 3,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/158
Sana07.04.2022
Hajmi3,81 Mb.
#533513
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   158
Bog'liq
Почта коидалари 1-кисм

 
 
8 Ички курьерлик жўнатмалари 
 
8.1 Ички курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш ва ишлов
бериш 
8.1.1 Жисмоний шахслардан ички курьерлик жўнатмалари почта 
алоқаси объектида ѐки жўнатувчи кўрсатган манзил бўйича курьерни чақи-
риш билан олдиндан берилган буюртма бўйича қабул қилинади.
Юридик шахслардан курьерлик жўнатмалари юридик шахснинг 
жойлашган жойи бўйича ѐки ажратилган почта алоқаси объектларида
тузилган шартнома асосида қабул қилинади. 
8.1.2 Курьерни чақиришга бир марталик буюртмани жойлаштириш
учун жўнатувчи (жисмоний шахс) телефон орқали курьерлик хизмати 
билан боғланиши керак. 
Буюртмани бажариш муддати почта алоқаси объекти (почтамт, почта 
алоқаси боғламаси) томонидан белгиланади. 
Юридик шахслар томонидан буюртмаларни жойлаштириш тузилган 
шартнома асосида амалга оширилади.
8.1.3 Буюртма жойлаштирилганда жўнатувчи (жисмоний шахс)
қуйидагиларни бажаришга мажбурдир: 
– фамилия, исми, отасининг исми, боғланиш учун телефон, курьер 
етиб бориши учун зарур бўлган манзилни кўрсатиш; 


RH 45-090.1:2013 
123 
– курьерлик жўнатмаларининг белгиланиш пункти, жойланма
хусусияти, жўнатмалар миқдори, тахминий оғирлиги ва жўнатма
ўлчамларини кўрсатиш. 
Буюртма жойлаштирилганда алоқа ходими (курьернинг) келиш 
вақти, жўнатиш учун тўлов усули, зарур бўлганда жўнатмаларни ўраб 
жойлаш бўйича хизматлар ѐки бошқа қўшимча хизматлар тўлови олдиндан 
келишилади. 
Буюртмага ўзгартириш киритилганда жўнатувчи буюртма берилган 
жойдаги почта алоқаси объектини бу ҳақда зудлик билан огоҳлантириши 
керак. 
8.1.4 Жисмоний шахслардан ички курьерлик хизматлари алоқа
ходими (курьер) томонидан жойланмани текшириш учун очиқ ҳолда қабул 
қилинади.
8.1.5 Юридик шахслардан ички курьерлик жўнатмалари ҳам очиқ 
ҳам ѐпиқ ҳолда қабул қилинади. Агар курьерлик жўнатмалари ѐпиқ ҳолда 
қабул қилинганда алоқа ходими (курьер) жўнатиш учун тақиқланган пред-
мет ва моддалар мавжудлиги тўғрисида тахмин қилса, алоқа ходими (курь-
ер) ушбу жўнатмани топширадиган юридик шахснинг ваколатланган 
вакили иштирокида жойланмани текшириш учун жўнатмани очиш ҳуқуқи-
га эга. Ушбу курьерлик жўнатмасида жўнатиш учун тақиқланган жойланма 
аниқланганда, у жўнатмадан олиб қўйилади. Алоқа ходими бундай ҳолат- 
да, ушбу жойланмани почта жўнатмаларининг тегишли тури билан жўна-
тишни таклиф этиши керак. 
8.1.6 Ички курьерлик жўнатмалари ва 116-шаклдаги илова 
қилинадиган манзил бланкларидаги барча манзил маълумотлари Почта 
алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари [1] билан белгиланган тар-
тибда ѐзилади.
8.1.7 Муддатли хизмат ҳарбийлари, шунингдек, жазони ўташ 
муассасаларида жазо ўтаѐтган шахслар манзилига йўлланган ички 
курьерлик жўнатмалари қабул қилинмайди. 
8.1.8 Ички курьерлик жўнатмаларининг чекланган ўлчамлари ва 
оғирлиги Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 3-илова-
сига [1] мувофиқ белгиланади.
8.1.9 Ички курьерлик жўнатмаларининг ўрови тури алоқа ходимлари 
(курьерлар) томонидан жойланманинг хусусиятига боғлиқ ҳолда 
аниқланади. Ўров жойланманинг сақланишини таъминлаш лозим. 
Юридик шахслардан ички курьерлик жўнатмалари жойланма
хусусиятига боғлиқ ҳолда соддалаштирилган ўровда ѐки ўровсиз, агар
ушбу шарт курьерлик хизматларини кўрсатиш учун шартномада мавжуд 
бўлса, қабул қилиниши мумкин. 
Курьерлик жўнатмалари ўровининг манзил томонида 
«Kur’erlik» - 
«Курьерская»
белги, агар унинг ўрови ѐзиш имконига эга бўлса, қўйилади. 
Ушбу белгини қўйиш имкони бўлмаганда, қўйилмайди. 


RH 45-090.1:2013
124 
8.1.10 Ички курьерлик посилкаларни қабул қилишда ҳар бир посилка 
учун жўнатувчи 116-шаклдаги илова қилинадиган манзил бланкини
тузади, унда 
«Kur’erlik»
– «Курьерская»
белги қўйилади. 
8.1.11 Ички курьерлик жўнатмаларини қабул қилишда жўнатувчига 
1,3-шаклдаги дафтарлардан квитанция ѐки ШКда расмийлаштирилган
квитанциялар берилади. 
8.1.12 Тўпламли ички курьерлик жўнатмалари ички почта жўнатма-
ларининг тегишли турлари учун белгиланган шакл бўйича тузилган
103-шаклдаги рўйхат бўйича ушбу Қоидаларнинг 7.9.1-бандига мувофиқ 
қабул қилинади. Рўйхатлар икки нусхада расмийлаштирилади. Рўйхатнинг
биринчи нусхаси квитанция дафтарларига ѐки ШК операцион кундалик-
ларига қўшиб қўйилади, иккинчиси – квитанция билан бирга жўнатувчига 
берилади.
8.1.13 Ички курьерлик жўнатмаларини қабул қилишда алоқа ходими 
(курьер) қуйидагиларга мажбурдир: 
а) манзилнинг тўғри ѐзилганлигини текшириш, зарур бўлганда
116-шаклдаги илова қилинадиган манзил бланкида ва жўнатма ўровида 
кўрсатилган олувчи ва жўнатувчининг манзилларини солиштириш, 
«Kur’erlik» – 
«
Курьерское
» белгининг мавжудлигини текшириш. Ушбу 
белги мавжуд бўлмаганда,уни қўйиш; 
b) жўнатувчининг иштирокида жўнатиладиган жойланмани
жўнатишга тақиқланган жойланмалар юзасидан текшириш; 
c) жўнатмани ўраб жойлаш, жўнатманинг ўровида ва илова
қилинадиган манзилда белгиланган жойдаги почта алоқаси объекти
номининг тагига ранг билан (қалам, ручка, маркер)да ажратиб қўйиш. 
Курьерлик жўнатмасини бир аҳоли пунктида жўнатишда белгиланган 
жойдаги почта алоқаси объекти номини ранг билан ажратиш шарт эмас; 
d) жўнатувчининг иштирокида курьерлик жўнатмасини боғлаш,
зарур ҳолларда муҳрлаш ва тарозида тортиб кўриш. Курьерлик посилка-
ларини қабул қилишда 2-шаклдаги ѐрлиқни ушбу Қоидаларнинг
7.3.1.6 f)-бандида белгиланган тартибда расмийлаштириш 116-шаклдаги 
илова қилинадиган манзил бланкида оғирлик, жўнатиш учун тўлов 
суммасини кўрсатиш ва имзо қўйиш. Бундан ташқари, 2-шаклдаги ѐрлиқ ва
116-шаклдаги илова қилинадиган манзил бланкида тегишли жойларда 
қабул қилиш санаси бўлган тақвим штемпели изини қўйиш; 
e) ички почта жўнатмалари учун белгиланган тартибда расмийлаш-
тириладиган 1-шаклдаги ѐки 3-шаклдаги дафтардан квитанцияни нусха 
кўчирувчи қоғоз ѐрдамида ѐзиб олиш. Ички курьерлик жўнатмаларини 
қабул қилиш почта жўнатмаларини қабул қилишдан алоҳида
1, 3-шакллардаги дафтарлар бўйича амалга оширилади. «Алоҳида белгиси» 
устунида 
«Kur’erlik» –
«
Курьерское
» кўрсатилади. Курьерлик жўнатмаси-
нинг қабул қилинишини ШКда расмийлаштиришда ушбу белги
квитанция-
га алоқа ходими (курьер) томонидан қўлда ѐзиб қўйилади. 
 


RH 45-090.1:2013 
125 

Download 3,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish