Р а ҳ б а р и й ҳ у ж ж а т почта қоидалари



Download 3,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/158
Sana07.04.2022
Hajmi3,81 Mb.
#533513
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   158
Bog'liq
Почта коидалари 1-кисм

Yuk chiqarishga ruxsat berildi
» – 
«Выпуск 
разрешен» 
божхона штампи изи бўлмаса, шунингдек, сумманинг БКО 
ѐзуви билан фарқи бўлганда, халқаро почта алмашинув жойига БКОни 
жўнатиш тўғрисида ѐки фарқнинг сабаби тўғрисида хабар қилишни 
илтимос қилиб дарҳол сўров жўнатилади. БКО ѐки жавоб олингунча 
халқаро посилка адресатга берилмайди, назорат қилувчи шахс иштирокида 
эса қопга жойланади, бу шахс қопни назорат муҳри билан муҳрлайди.
9.5.3.9
 
Халқаро посилкалар (божли ва божсиз) CN 23 божхона 
декларацияси бўйича жойланмани текширган ҳолда, адресатларга 
берилади. Адресатнинг хоҳишига кўра, халқаро
посилкаларни беришда 
очилмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда 22-шаклдаги хабарномага 
адресатнинг имзоси билан тасдиқланган 
«Посилкани очишдан бош 
тортаман. Даъвоим йўқ»
белгиси
қўйилиши керак. Бундай ѐзув
 
жойланманинг етишмаслиги ѐки бузилиши (шикастланиши) тўғрисидаги 
даъвони қаноатлантиришдан бош тортиш учун асос бўлиб ҳисобланади, бу 
ҳақда алоқа ходими адресатга тушунтириб ўтади. 
9.5.3.10
 
Халқаро посилкани олаѐтган адресат илова қилинган СР 71 
манзил бланкида кўрсатилган суммани тўлайди ва 22-шаклдаги 
хабарномага имзо қўяди. Берилган халқаро посилкалар учун 22-шаклдаги 
хабарномалар ички посилкаларни расмийлаштириш каби тартибда 
расмийлаштирилади. 
Агар адресат бож суммасини божхона тўловларини тўлаш 
муддатларини узайтириш ва уларни бўлиб тўлаш бўйича ариза бериш 
нияти тўғрисида хабар қилса, почта алоқаси объекти унга ариза халқаро 
посилкани текширган божхона манзилига йўлланиши лозимлигини 
тушунтириши ва божхона номи ҳамда посилканинг штрихкод
бўйича ва 
ялпи (каср) рақамини хабар қилиши керак. Аризага адресатнинг моддий ва 
оилавий аҳволи тўғрисидаги ҳужжатлар (оила таркиби ва умумий иш ҳақи 
тўғрисидаги маълумотнома) илова қилиниши керак. Масала ҳал этилгунча 


RH 45-090.1:2013
152 
халқаро
посилка белгиланган жойдаги почта алоқаси объектида, лекин 
келган кундан икки ойдан ошмайдиган муддатгача сақланишда қолади.
Агар адресат божхона тўловларини тўлаш муддатларини узайтириш 
ѐки уларни бўлиб тўлашга эга бўлган ҳолда, у почта алоқаси объектига 
божхона тўловларини тўлаш учун асос бўлган божхона органининг қарори 
нусхасини тақдим этади. Бундай ҳолда халқаро посилкаларни топшириш 
фақат божхона тўловлари охиригача тўлангандан кейин амалга 
оширилади. 
Божхона тўловларини тўлаш муддатларини узайтириш ва уларни 
бўлиб тўлаш тўғрисидаги ариза адресатлардан халқаро посилка
олингунга 
қадар, қабул қилинади.
Адресат божхона тўлови божидан рози бўлмаганлиги сабабли 
халқаро посилкани олишдан бош тортган ҳолатда, агар божхона органи 
томонидан унга божхона тўловларини тўлаш муддатларини узайтириш ва 
уларни бўлиб тўлаш амалга оширилмаса, халқаро посилка
қабул қилиш 
жойига қайтарилиши керак.
9.5.3.11 Божли халқаро посилкани беришда алоқа ходими
114-шаклдаги пул ўтказмаси бланкининг “Ёзма хабарлар” устунини, 
устама тўлов суммаларини жўнатиш учун белгиланган тартибда, 
тўлдирилади, пул ўтказмаси эса, пул ўтказмаларини қабул қилувчи иш 
жойига торшириш учун халқаро посилка олувчисига берилади ѐки 
халқаро посилкани берган алоқа ходими томонидан расмийлаштирилади. 
Пулларни ва пул ўтказмасини жўнатиш учун тўловни қабул қилиш 
тўғрисидаги квитанция халқаро посилка олувчисига берилади.
Халқаро посилкани беришда 22-шаклдаги хабарномага алоқа ходими 
томонидан пул жўнатмасининг рақами ва уни жўнатган санаси бўйича 
белги қўйилади. Алоқа ходими БКОга халқаро посилкани берган санаси 
бўлган тақвим штемпели изини туширади. БКО ва CN 23 божхона 
декларацияси олувчига халқаро посилка билан бирга топширилади. 
Халқаро посилкани топширишда бунда олувчидан божхона 
расмиятчиликлари учун тўлов суммаси олинганлиги тўғрисида унга
47-шаклдаги 
дафтардан (ШК) квитанция берилади 22-шаклдаги 
хабарномада тўлов олинганлиги тўғрисида белги қўйилади ва квитанция 
47-шаклдаги дафтардан (ШК) квитанция рақами кўрсатилади.
Бўш қоп халқаро посилка олинган жойдаги халқаро почта 
алмашинуви жойига кечиктирмасдан қайтарилади.
9.5.3.12 Божли халқаро посилкани божхона тўловини ундирмасдан 
беришда унга адресатдан дарҳол олиш чоралари кўрилади, божхона 
тўловини тўлашдан бош тортганда эса, ундан белгиланган тартибда 
ундирилади. Адресатдан божхона тўлови суммасини олиш имкони 
бўлмаганда, айбдор алоқа ходимларидан ундирилади.
Почта 
алоқаси 
объектлари 
(почтамтлар, 
почта 
алоқаси 
боғламалари)нинг раҳбарлари халқаро почта алмашинуви жойларидан 
божхона тўлови олинмагани тўғрисидаги хабарни олганларида, дарҳол 


RH 45-090.1:2013 
153 
текширув ўтказишлари, қарзни қоплашни таъминлашлари ва муносиб 
чоралар кўришлари керак. 
9.5.3.13 Халқаро посилка ўрови (илова қилинган СР 71 манзил 
бланки)да ва тақдим этилган ҳужжатда кўрсатилган адресатнинг 
фамилиясида 
фарқ 
бўлганлиги 
натижасида 
халқаро
посилка 
топширилмаганда белгиланган жойдаги почта алоқаси объекти биринчи 
кетадиган почта билан бўйсунуви бўйича почта алоқасининг ҳудудий 
ташкилотига сўровни, ўз навбатида, почта алоқасининг ҳудудий 
ташкилоти биринчи кетадиган почта билан миллий операторнинг 
рекламация бўлимига топширилмаган посилкани нима қилиш кераклиги 
тўғрисида хабар бериш илтимоси билан сўров-хатни юборади. Сўровда 
штрихкод бўйича посилка рақами, халқаро почта алмашинув жойида 
берилган ялпи рақами, уни қабул қилган мамлакатнинг тўлиқ номи, олувчи 
ва жўнатувчининг батафсил манзили, фамилияси, исми, отасининг исми 
кўрсатилади. 
9.5.3.14 Хориждан қайтарилган ѐки қайта юборилган халқаро 
посилка учун жўнатувчидан халқаро почта алмашинуви жойи томонидан 
кўрсатилган СР 71 илова қилинган манзил бланкида ѐки 19-шаклдаги 
ѐрлиқда кўрсатилган суммада тўлов ундирилади. Хориждан қайтарилган 
халқаро посилкани жўнатувчига топшириш имкони бўлмаганда, у сақлаш 
муддати тугагандан сўнг тарқатилмаганлар қаторига ўтказилади.
10.5.3.15 Автоматлаштирилган алоқа бўлимлари бошлиқлари 
(ўринбосарлари) ҳар куни кирувчи 16-шаклдаги юкхатлар бўйича халқаро 
посилкаларнинг етказиб берилган (топширилган) санасини белгилайдилар 
ва ушбу маълумотларни АТ киритиш учун почта алоқаси объекти 
(почтамт, почта алоқаси боғламаси)га ахборот берадилар. 
Автоматлаштирилган алоқа бўлимлари бошлиқлари ўринбосарлари) 
халқаро посилкаларнинг етказиб берилган (топширилган)лиги тўғрисидаги 
маълумотларни АТга ҳар куни белгиланган тартибда киритадилар.

Download 3,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish