3. Адхес 3000. Терини антисептик, этанол, хлоргексидин ва терини
юмшатувчи моддалардан тайёрланган. Гигиеник ва хирургик қўлларни
тозалаш учун ишлатилади.
4. “Лизафин-специаль” қаттиқ ва юмшоқ эндоскопларни дезинфекция қилиш
учун тавсия этилади. Грамм “-” ва Грамм “+”
бактерияларга нисбатан
антимикроб активлигига эга. Шунингдек, шифохона ичи инфекцияси,
туберкулёз микобактерияси, вирусларга қарши ишлатилади.
5. “Амифлайн”. Тез дезинфекция қилиш учун спрей.
6. “Делансин”. Даволаш бўлимларни нам дезинфекция қилиш учун
ишлатилади.
7. “Ультра – софт”. Суюқ совун антисептик хусусиятига эга.
Хлор охаги – 0,5% эритмани тувакларни дезинфекция қилиш, пол ювадиган
латталарни ивитиш, чўткаларни, ваннани артиш учун ишлатилади. Буни
тайёрлаш қуйидагича бўлади: 1 кг хлор охагини 10 литр сувда эритилади ва
яхшилаб аралаштириб, устини маҳкам беркитиб 24
соат давомида
қолдирилади, сўнг элакдан ўтказиб, қора рангли шиша идишларга солиб
оғзини бураладиган шиша тиқин билан беркитиб қўйилади: 0,5 литр шу
эритмани 10 литр сувга эритилади.
Юқумли ичак касалликларда бемор фойдаланадиган идиш- товоқ 2% ош
содаси эритмасида 15 дақиқа қайнатилади. Ич кийимлар 2% ли совун содали
эритмада 15 дақиқа қайнатилади. Беморни нажас ва сийдиги қуруқ хлорли
охак сепиб, 1 соат қўйилади. Сўнг канализацияга тўкиб юборилади.
Бемор
ётган хона поли хлораминни 1% эритмаси билан артилади.
Грипп касаллигида беморни идиши, буюми қайноқ сув билан 2-3
марта
ювилади. Сочиқлари, рўмолчаси алоҳида бакка тўпланиб ювувчи восита
билан ювилади. Палата эса 0,5% хлорамин эритмаси билан 2-3 марта
артилади.
Сил касаллигида беморни шахсий туфдони 1/3 қисмигача сув билан
тўлдирилади, туфдон балғамга тўлганда унга 100 гр қуруқ хлорли охак солиб
қўйилади ва 1 соатдан кейин канализацияга тўкиб юборилади.
Беморни идиш- товоғи 2,5% ли совун-содали эритмада 15 дақиқа қайнатилади.
1. Кундалик дезинфекция бемор аниқланган хонада ўтказилади. Касал
атрофларини, ўринларини, идиш- товоқларни у неча кун ётса, шунча кўп
дезинфекция қилиниб, хасталикни тарқалишига йўл қўйилмайди. Беморни
ишлатган нарсалари, кийими, сийдиги, ахлати зарарсизлантирилади. Бинони
ичини дезинфекция қилувчи эритмалар ёрдамида хўллаб артилади.
2. Якунловчи дезинфекция юқумли касал бўлган
хонадонда, бемор
касалхонага ёки бошқа ерга ўтказилгандан кейин ёки ўлгандан кейин 12 соат
ичида ўтказилади.
3. Профилактик дезинфекция юқумли касал бўлса, бўлмаса, юқумли касаллик
чиқмаслиги учун ўтказилади. Масалан: ҳар куни деразани, муассаса
биноларини ичини 0,5% хлор охаги эритмаси билан артиб чиқиш, овқат
ейишдан олдин қўлни ювиш, сувни қайнатиб ёки хлорлагандан сўнг ичиш ва
бошқалар.
Инфекцион касаллик билан оғриганда: бемор ёки микробларни ўзида ташиб
юрувчилар чиқиндиларини хлор
охаги билан зарарсизлантириш, ёпиқ
хоналарни очиб, хонани шамоллатиш, кўпчилик кириб чиқадиган жойларни
профилактик даволовчи идишда 30 дақиқа давомида зарарсизлантирилади,
сўнг ахлат ташлайдиган ўрага солинади.
Чиқиндилар учун ишлатилган идишлар (тувак, туфдон, горшоқ ва бошқалар)
олдин бўшатилиб сўнг ювилади ва дезинфекция қилувчи эритмалардан бири
(тиндирилган хлор охаги эритмаси, хлорамин, фенол эритмалари)
солинган
бочкаларга солиб қопқоғини ёпиб 30- 60 дақиқа ушлаб турилади.
Устки ва ички кийимлар, кўрпа–тўшаклар дезинфекция қилувчи камераларда
зарарсизлантирилади.
Ошхонада ишлатиладиган идишлар, овқат истеъмол қилгандан кейин 1-
2% чой содаси ёки 1% совун эритмаси билан 15 дақиқа қайнатилади, агар
қайнатишни иложи бўлмаса, унда 5-10 дақиқа 0,5% тиндирилган хлор охаги
эритмасига солинади ва қайноқ сув билан чайиб зарарсизлантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: