Ўзбекистон аграр сектори:
асосий муаммолар,
хусусиятлар,
ислоҳотлар
зарурияти
«Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги давлат томонидан энг кўп бошқариладиган иқтисодиёт
тармоқларидан бири ҳисобланади. Катта йирик қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқарувчилари – деҳқонларнинг мулк ҳуқуқи жуда заиф даражада ҳимояланган.
Уларнинг фаолиятини тартибга
солиш усуллари, аслида совет ўтмишидан олинган,
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кўп турлари, ишлаб чиқариш
ресурслари ва
сектор учун хизматлар ишлаб чиқилмаган. Қишлоқ хўжалиги сектори ислоҳотга
муҳтож бўлиб қолмоқда», – дейди Тошкентдаги иқтисодчи Юлий Юсупов CABAR.asia
газетасидаги мақоласида.
Русский
English
Telegram
каналимизга обуна бўлинг!
Мақоланинг қисқача баёни:
Қишлоқ хўжалиги – Ўзбекистон иқтисодиётининг энг кўп бошқариладиган
тармоқларидан бири. Аграр сектор ислоҳотларга ўта муҳтож соҳа бўлиб қолмоқда;
2018 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 70,0% деҳқон хўжаликларига
тўғри келган, умумий ерларнинг фақатгина 11,3% деҳқон хўжаликларига
тегишли;
ижарага олинган ерлардан фойдаланиш учун фермер хўжаликлари (фермерлар)
эгаларининг ҳуқуқи ўта чекланган ва яхши ҳимояланмаган;
давлат буюртмаларини шакллантиришнинг мавжуд механизмлари ва нарх-наво
шаклланиш тизими фермерлар учун пахта ва ғалла етиштириш орқали фойда
олишни қийинлаштиради;
давлат буюртмаси учун пахта ва ғалла етиштирувчи деҳқонлар на ўз
маҳсулотларининг баҳосини, на ресурслар нархини назорат қила олишмайди.
Қишлоқ хўжалиги – Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири. 2018
йилда қишлоқ хўжалигининг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотидаги улуши
28,8% ни ташкил қилди [1].
2018 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 53,2% ўсимлик маҳсулотларини,
46,8% чорвачилик маҳсулотларини ташкил этди. 2017 йилда қишлоқ хўжалигида 3,7
Ўзбекистон аграр сектори: асосий муаммолар, хусусиятлар,
ислоҳотлар зарурияти
миллион киши иш билан таъминланди (жами иш билан таъминланганларнинг 27,2%).
Мамлакат аҳолисининг деярли ярими қишлоқ жойларида яшайди [2].
1-расм. Ўзбекистон ЯИМнинг тармоқлар бўйича таркиби 2018
йилда,%.
Шу
билан бирга, қишлоқ хўжалиги
иқтисодиётнинг энг кўп бошқариладиган
тармоқларидан бири ҳисобланади. Катта
йирик қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқарувчилари, деҳқонларнинг мулк ҳуқуқи
ўта ҳимоясиз, уларнинг фаолиятини
тартибга солиш усуллари, де факто совет
ўтмишидан олинган, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш
ресурслари
ҳамда сектор учун хизматлар бозори ишлаб
чиқилмаган. Қишлоқ хўжалиги
сектори
ислоҳотга муҳтож бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон икки йил давомида тизимли
иқтисодий ислоҳотлар
курсини
аниқлаган бўлсада, қишлоқ хўжалигида
деярли ўзгариш йўқ.