“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublishing.
org
169
БОТИР ЗОКИРОВ МЕРОСИНИНГ ЭСТРАДА САНЪАТИДАГИ ЎРНИ ВА
АХАМИЯТИ
Назарова Зебиниса Аброркуловна
Республика мусиқа ва саньат коллежи
Аннотация:
ушбу мақолада атоқли ўзбек, совет хонандаси, рассом,
адабиѐтшунос, ўзбек - ССР халқ артисти, турли жанрларда қўшиқлар куйлаган,
хориж шлягерларини, асосан, асл кўринишида куйлаган, бир нечта хориж тилларини
билган ва ―Буюк хизматлари учун‖ ордени билан мукофотланган Ботир Зокировнинг
хаѐти, ижоди хамда меросининг эстрада санъатидаги ўрни ва ахамияти тўғрисида
ѐзилган.
Калит сўзлар:
хонанда, рассом, адабиѐтшунос, артист, жанр, қўшиқ, хаѐт,
ижод.
Зокиров Ботир Каримович (1936, Москва) — ўзбек эстрада солисти, Ўзбекистон
халқ артисти. Карим Зокировнинг ўғли. Тошкент Давлат консерваториясининг вокал
факультетида (1952-1957), Н.Островский номидаги Тошкент
Театр ва рассомчилик
институтида (1958-1962) таълим олган. Ўзбек Давлат эстрада оркестрининг бадиий
рахбари (1961-1970) ва яккахон хонандаси. У ўзбек эстрада қўшиғи шаклланишига ва
кенг тарқалишига хисса қўшган. Ботир Зокировнинг маҳорати
лирик ва лирик-
драматик асарлар ижросида намоѐн бўлди. "Мафтун бўлдим", "Раъно", "Газли",
"Мажнун монологи", "Орзуларим машъали", "Гўзал қиз", "Дил орзуси", "Маро бебус",
"Ўтмишимга йиғлайман" каби ўзбек, араб, хинд ва эрон қўшиқларини куйлаб, ҳар бир
халқнинг миллий хусусиятини ва руҳини очишга ҳаракат қилди. Француз
композитори Э.Масиас ҳамда хорижий Шарқнинг
баъзи бастакорлари айрим
асарларини Ботир Зокиров билан ҳамкорликда яратишди.
Халқнинг севимли санъаткори, уни ўзбек булбули дейишган. Нафақат она
юртида, балки чет давлатларда ҳам ҳануз хотирлашади.
Бугунги кунда ҳам кўз ўнгимизда ѐш тимсолда гавдаланувчи хонанда.
Унинг
қўшиқлари ҳануз жаранглайди, қилган хайрли ишлари эса яшашда давом этмоқда.
1956 - йил ―Ёшлик‖ ѐшлар ансамблини ташкил этади ва тез орада шуҳрат ва
эътироф қозонади. Хонандани овозини бир эшитган одам, албатта,
унинг овозини
эслаб қолар, қўшиқларига меҳр қўяр эди. У қалб тубидан ларзага солувчи тоза,
таъсирчан, аллақандай бетакрор, ―булбулигўѐ‖ юмшоқ овоз тембрига эга бўлган.
1957 - йил Москвада бўлиб ўтган халқаро ѐшлар ва талабалар фестивалида у илк
бор ―Араб тангоси‖ни ижро этган. Пластинкага ѐзиб олинган бу қўшиқ яшин
тезлигида дунѐ бўйлаб тарқади ва унинг иқтидори шинавандалари томонидан ҳануз
севиб келинади.
1950-1960 йиллар охирига келиб, у турли жанрлардаги ижрочи сифатида СССР
да жуда машҳур бўлган.