Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм


-модда. Мол-мулкни ишончли бошқарувга беришда



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/316
Sana04.04.2022
Hajmi3,89 Mb.
#527601
TuriКодекс
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   316
Bog'liq
СОЛИК КОДЕКСИ 2020

93-модда. Мол-мулкни ишончли бошқарувга беришда
солиқ мажбуриятини бажариш 
Ишончли бошқарувчи ишончли бошқарув шартномаси тузилган санадан эътиборан 
ишончли бошқариш шартномаси бўйича солиқ мажбуриятларини бажаради. 
Ишончли бошқарувни таъсис этувчи (наф олувчи), мол-мулк ишончли бошқарувга 
топширилиши муносабати билан ўзида юзага келадиган солиқ мажбуриятларини, агар 
солиқ мажбуриятларини бажариш (қўшилган қиймат солиғи бўйича мажбуриятлардан 
ташқари) ишончли бошқарувчига юклатилмаган бўлса ёхуд мол-мулк Ўзбекистон 
Республикасининг норезиденти бўлган ишончли бошқарувчига ишончли бошқаришга 
топширилган тақдирда, мустақил равишда бажаради. 
Ишончли бошқарувчи солиқ солиш объектларининг ва (ёки) солиқ солиш билан 
боғлиқ объектларнинг ҳисобини ишончли бошқарувни таъсис этувчининг (наф 
олувчининг) манфаатларида амалга ошириладиган ишончли бошқарув фаолияти бўйича 
ва 
бошқа 
фаолият 
бўйича
алоҳида-алоҳида юритиши шарт. 
Агар ишончли бошқарувни таъсис этувчи (наф олувчи) учун солиқ мажбуриятини 
бажариш, шунингдек солиқ ҳисоботини ва молиявий ҳисоботни тузиш ҳамда тақдим 
этиш бўйича мажбуриятни бажариш ишончли бошқарувчига юклатилган бўлса, бундай 
солиқ мажбуриятини бажариш ишончли бошқарувчи ҳисобланувчи шахс номидан ушбу 
Кодекснинг Махсус қисмида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Агар ишончли бошқарувчи солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш бўйича ушбу моддада 
назарда тутилган мажбуриятларни бажармаган ёки тўлиқ ҳажмда бажармаган бўлса, 
уларни бажариш мажбурияти ишончли бошқарувни таъсис этувчига (наф олувчига) 
юклатилади. 
94-модда. Жисмоний шахс вафот этган ёки у вафот этган
деб эълон қилинган тақдирда солиқ
мажбуриятини бажариш 
Солиқ қарзи мавжуд бўлган жисмоний шахс вафот этган тақдирда, солиқ 
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини лозим даражада бажармаганлик учун унга 
ҳисобланган пенялар ва жарималар суммаси ундирилиши умидсиз суммалар деб эътироф 
этилади. Ушбу жисмоний шахснинг солиқлар бўйича узилмай қолган қарзи вафот этган 
шахснинг мерос қилиб олинадиган мол-мулкини мерос қилиб олиш тартибида қабул 
қилиб олган унинг меросхўри (меросхўрлари) томонидан мерос қилиб олинадиган мол-
мулкнинг қиймати доирасида ва унинг (уларнинг) меросдаги улушига мутаносиб 
равишда, ушбу модданинг қоидаларини инобатга олган ҳолда узилади. 
Агар вафот этган жисмоний шахснинг солиқлар бўйича солиқ қарзи мерос қилиб 
олинадиган мол-мулк қийматидан ортиқ бўлса, солиқ қарзининг мерос қилиб олинадиган 
мол-мулк қийматидан ортиқ суммаси ундирилиши умидсиз сумма деб эътироф этилади. 
Мазкур норма меросхўр (меросхўрлар) томонидан мерос қилиб олинадиган мол-
мулкнинг қиймати ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳолларда қўлланилади. 
Меросхўр бўлмаганда ёки меросхўр (меросхўрлар) мерос олиш ҳуқуқидан воз 
кечганда, вафот этган жисмоний шахснинг солиқ қарзи ундирилиши умидсиз қарз деб 


79 
79 
эътироф этилади. Умидсиз солиқ қарзи солиқ органлари томонидан ҳисобдан 
чиқарилиши лозим. 
Солиқ қарзи бўлган жисмоний шахс вафот этган тақдирда, мазкур жисмоний шахс 
ҳисобга қўйилган жойдаги ва (ёки) унинг мол-мулки турган жойдаги солиқ органи вафот 
этган шахснинг меросхўри (меросхўрлари) тўғрисида ахборот олинган пайтдан 
эътиборан бир ой ичида унга (уларга) солиқ қарзи мавжудлиги тўғрисида хабар қилиши 
шарт. 
Вафот этган жисмоний шахснинг меросхўри (меросхўрлари) мазкур жисмоний 
шахснинг солиқлар бўйича қолган қарзини мерос қабул қилиб олинган кундан эътиборан 
бир йилдан кечиктирмай узиши шарт. 
Солиқ органининг қарорига биноан узиш муддати, агар солиқ қарзи мавжудлиги 
тўғрисидаги хабарни меросхўр (меросхўрлар) тўлаш муддати ўтишига олти ойдан кам 
вақт қолганида олган бўлса, узайтирилиши мумкин. 
Вафот этган жисмоний шахснинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад 
солиғи 
ва 
ижтимоий 
солиқни 
тўлаш 
бўйича 
қарзи 
умидсиз 
қарз 
деб эътироф этилади. 
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар фуқаролик қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда вафот этган деб эълон қилинган жисмоний шахснинг солиқ 
қарзига нисбатан ҳам қўлланилади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   316




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish