Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/316
Sana04.04.2022
Hajmi3,89 Mb.
#527601
TuriКодекс
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   316
Bog'liq
СОЛИК КОДЕКСИ 2020

41-модда. Дивидендлар ва фоизлар 
Қуйидагилар дивидендлар деб эътироф этилади: 
1) юридик шахснинг фойдасини (шу жумладан имтиёзли акциялар бўйича фоизлар 
тарзидаги фойдасини) ушбу юридик шахснинг акциядорига (иштирокчисига) тегишли 
акциялар (улушлар) бўйича тақсимлаш чоғида акциядор (иштирокчи) томонидан олинган 
ҳар қандай даромад; 


32 
32 
2) тугатиш чоғида юридик шахснинг акциядорига (иштирокчисига) ушбу 
акциядорнинг (иштирокчининг) шу юридик шахснинг устав фондидаги (устав 
капиталидаги) улуши миқдоридан кўп бўлган қисми бўйича пул ёки натура шаклидаги 
тўловлар; 
3) жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчига улуши қисмининг 
чиқарилиш ёки чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг 
бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланадиган ҳақиқий қийматини ушбу 
акциядорнинг (иштирокчининг) шу юридик шахснинг устав фондидаги (устав 
капиталидаги) улуши миқдоридан кўп бўлмаган қисми бўйича тўлаш; 
4) ушбу юридик шахснинг ўз капитали (мол-мулки) ҳисобига устав фонди (устав 
капитали) ошган тақдирда юридик шахс акциядорининг (иштирокчисининг) қўшимча 
акциялар қиймати (улуш номинал қийматининг ошиши) тарзида олинган даромадлари.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган даромадлар, башарти улар 
акциядорларнинг (иштирокчиларнинг) бундай даромадни тўловчи юридик шахснинг 
устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда тўланса, 
дивидендлар деб эътироф этилади. 
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манбалардан олинадиган, чет 
давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ дивидендлар жумласига киритиладиган ҳар 
қандай даромадлар ҳам дивидендлар деб эътироф этилади. 
Ушбу Кодекснинг мақсадлари учун хусусий корхона мулкдорига, оилавий корхона 
иштирокчисига ёки фермер хўжалиги бошлиғига бундай юридик шахслар тасарруфида 
қолган фойда суммасидан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади. 
Илгари билдирилган (белгиланган) ҳар қандай даромад, шу жумладан ҳар қандай 
турдаги қарз мажбуриятлари бўйича дисконт тарзида олинган даромад (уни 
расмийлаштириш усулидан қатъи назар), шу жумладан пул омонатлари бўйича олинган 
даромад фоизлар деб эътироф этилади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   316




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish