13
13
Юридик шахс қонуний вакилларининг мазкур юридик шахснинг солиқ
муносабатларида иштирок этиши муносабати билан содир этилган ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) ушбу юридик шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ҳисобланади.
Солиқ тўловчи томонидан белгиланган тартибда солиқ органлари, божхона
органлари ва солиқ муносабатларининг бошқа иштирокчилари билан муносабатларда ўз
манфаатларини ифодалаш ваколати берилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки
бошқа шахслар солиқ тўловчининг ваколатли вакиллари бўлиши мумкин.
Юридик шахс бўлган солиқ тўловчининг ваколатли вакили, агар ушбу Кодексда
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўз ваколатларини тузилган шартнома ёки
фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган ишончнома асосида
амалга оширади.
Жисмоний
шахс
бўлган
солиқ
тўловчининг
ваколатли
вакили
ўз ваколатларини фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариал тасдиқланган
ишончнома асосида амалга оширади.
Солиқ, молия, божхона ва бошқа давлат органларининг мансабдор шахслари солиқ
тўловчининг ваколатли вакиллари бўла олмайди.
Солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси қонун
асосида солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳи барча иштирокчиларининг
ваколатли вакили ҳисобланади.
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини тузиш тўғрисидаги
шартнома қоидаларидан қатъи назар, ушбу гуруҳнинг масъул иштирокчиси қуйидагилар
билан
боғлиқ
ҳуқуқий
муносабатларда
мазкур
консолидациялашган
гуруҳ
иштирокчиларининг манфаатларини ифодалашга ҳақли:
солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини тузиш тўғрисидаги
шартномани солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш, шунингдек ушбу шартномага
ўзгартириш киритиш, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги
қарор ва уни тугатиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларда;
солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчисидан солиқ
тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи учун фойда солиғи бўйича қарзларни
мажбурий ундириш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларда;
солиқ органининг мансабдор шахси томонидан амалга оширилган ҳаракатлар
(ҳаракатсизлик) хусусияти бўйича улар солиқ тўловчилар консолидациялашган
гуруҳининг иштирокчиси бўлган юридик шахснинг ҳуқуқларига бевосита таъсир қилса.
Амал қилиш муддати тугаши билан солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган
гуруҳини тузиш тўғрисидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинганда ёки
тугатилганда ушбу гуруҳнинг масъул иштирокчиси бўлган шахс ушбу модданинг ўнинчи
ва ўн биринчи қисмларида назарда тутилган ваколатларини сақлаб қолади.
Солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси бўлган
шахслар мазкур гуруҳ иштирокчиларининг манфаатларини ифодалаш бўйича ушбу
Кодекс билан ўзларига берилган ваколатларни қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда тузилган шартнома ёки берилган ишончнома асосида учинчи шахсларга
беришга ҳақлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: