Айзек азимов коинот оқимлари



Download 1,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/55
Sana03.04.2022
Hajmi1,02 Mb.
#526790
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55
Bog'liq
Ayzek Azimov. Koinot oqimlari

Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман) 
Тупроқ нурланган, ҳеч нарса ўсмасди. Одамлар яшаши учун 
жуда кам жой қолганди. Худди мана шунинг учун мен коинот 
тадқиқотчиси касбини танлагандим. Мана шунинг учун доимо 
фазо қаърида эдим. Чунки сайёрамиз жонсиз эди. 
— 
Кетдик, капитан. У алдаяпти, — деди Самия. 
Бироқ, капитан Рейсти оғзини очганча, қотиб қолганди. 
— 
Радиактив сайёра? — ғўлдиради у, — у бу нарсаларни 
қаердан билган экан? 
— 
Сайёра қандай қилиб радиоактив ва кимсасиз бўлиб 
қолиши мумкин? — ҳайрон бўлди Самия. 
— 
Худди шундай сайёра мавжуд. У - Ер. 
— 
У — Ер! — деди Рик ҳам ишонч ва ғурур билан. — 
Галактикадаги энг қадимий макон. Инсоният мана шу сайёрада 
вужудга келган. 
— 
Худди шундай! — шивирлади капитан. У тўсатдан Рикка 
яқинлашди. 
— 
Яна нималар ёдингда бор? 
— 
Асосан, кема, — деди Рик, — Ва коинот тадқиқи. 
— 
Демак, бу гаплар ростми? — деди ҳамон ҳайрати 
тарқалмаган Самия, — у ҳолда, нега унга руҳият зонди билан 
таъсир кўрсатишган? 
— 
Хўш, ўзга сайёраликмисан ёки бошқамисан, менга айт-чи! 
— 
деди капитан Рейсти. — Сени нега руҳият зонди таъсирига 
дучор қилишган? 
Рик хижолат тортгандек ерга боқди. 
— 
Ҳаммангиз шу гапни айтаяпсиз. Ҳаттоки Лона ҳам. Мен 
бу ифода қандай маъно англатишини ҳам билмайман... Мен 
кемада эдим... Катта хавф мавжудлигини аниқладим. Ишончим 
комил. Бу хавф Флоринага йўналган эди, бошқа нарсалар эсимда 
йўқ. 
— 
Сайёрага йўналган хавф? — Самия нигоқини капитанга 
қаратди. 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
96


Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман) 
— 
Ҳа. Оқимларда хавф бор эди. 
— 
Қандай оқимларда? — сўради капитан. 
— 
Коинот оқимларида. 
Капитан икки қўлини кенг ёйди-да, пастга туширди. 
— 
Бу ғирт ақлсизлик! 
— 
Йўқ, йўқ! Майли, давом этсин! — Самиянинг кўзлари 
чақнар, оғзи ҳиёл очилиб қолганди. — Коинот оқимлари нима 
дегани? 
— 
Турли элементлар, — мавҳум жавоб берди Рик. У яқинда 
бу нарсани Валонага тушунтирганди. Яна қайтаргиси келмади. 
У келаётган фикрларни тез-тез, пала-партиш қилиб 
тушунтиришга интилди: 
— 
Мен Саркдаги маҳаллий идорага хабар юбордим. Бу 
менинг аниқ эсимда. Флоринага катта хавф йўналганди. Ҳа. 
Фақат Флоринага эмас, бутун Галактикага. Жуда эҳтиёткорлик 
зарур эди. 
— 
Негадир, — давом этди у, — менинг хабарим Саркдаги 
қандайдир бир хизматчи қўлига тушибди. Билмадим, бу қандай 
рўй берди экан. Лекин катта англашилмовчилик бўлган... Мен 
хабарни маҳаллий Бюрога махсус тўлқин узунлигида 
юборганимга ишончим комил эди. Сиз нима деб ўйлайсиз, 
субрадио тўлқинларини бошқалар тутиши мумкинми? — Рик 
“субрадио” деган сўзни осонгина эслаганига ортиқча 
ажабланмади. — Ҳар қолда, мен Саркка қўнганимда, кутиб 
туришган экан. 
У узоқ ва чуқур ўйга чўмди. Капитан бу сукутни бузмади. 
— 
Ким кутиб турган экан? Ким? — сўради чидолмай Самия. 
— 
Бил... билмадим. Эслай олмаяпман. Бу учрашув Бюрода 
рўй бермаганди. Саркнинг бошқа бир ерида эди. У киши билан 
сўзлашганим эсимда. Унинг хавфдан хабари бор эди. У худди 
шу хақда гапирди. Ишончим комил. Биз стол атрофида ўтирдик. 
Стол менинг ёдимда. У менга қарама-қарши томонда ўтирарди. 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
97


Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман) 
Буларнинг ҳаммаси Коинот сингари аниқ-таниқ эсимда. Биз 
сўзлашардик. Назаримда, мен муфассал жавоб беришни 
истамадим. Ишончим комил. Мен аввал Бюрода гапирмоқчи 
бўлгандим. Ўшанда у... 
— 
Нима қилди? — шоширди Рикни Самия. 
— 
У нимадир қилди. У... Йўқ, бу ёғи ёдимда эмас. Ҳеч нарса 
эслолмаяпман! Рик охирги ифодани қичқириб айтди ва ҳамма 
сукутга чўмди. Лекин сукунатни капитаннинг қўлидаги алоқа 
қурилмасининг ғинғиллаши бузди. 
— 
Капитан учун Саркдан хабар бор. Ўта махфий. Шахсан 
қабул қилинсин.
Алоқа қурилмасидан қизил рангдаги ҳарфлар битилган юпқа 
ва шаффоф зарқоғоз оҳиста чиқа бошлади. Самия капитаннинг 
қўлига энгашди. 
“Икки флориналик беркиниб, ноқонуний равишда 
кемангизга чиқиб олишган. Уларни тезда ушланг. Уларнинг 
бири ўзини флориналик бўлмаган коинот тадқиқотчиси

Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish