Айзек азимов коинот оқимлари



Download 1,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/55
Sana03.04.2022
Hajmi1,02 Mb.
#526790
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   55
Bog'liq
Ayzek Azimov. Koinot oqimlari

КАПИТАН 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
92


Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман) 
— 
Хоним, сизнинг улар билан ёлғиз қолишингиз, менимча 
ножоиз. 
— 
Уларда қурол борми, капитан? 
— 
Йўқ, албатта. Бироқ, улар ўзларини яхши тутадилар деб 
ўйлаш ҳам тўғри эмас. 
— 
Йўқса нега уларни қўрқитяпсиз? Сиз у бечораларни 
тўппонча таққан давангир фазогирлар орасига тиқиб 
қўйганингизни мен асло унутмайман. 
— 
Агар отангиз, мен сизни икки ашаддий жиноятчи олдида 
қўриқчиларсиз қўйиб қўйганимни билиб қолсалар, мен нима 
деган одам бўламан, хоним? 
— 
Ашаддий жиноятчи! Ё Буюк Коинот! 
Ўз сайёрасидан қочмоқчи бўлган ва келиб-келиб Саркка 
учаётган кемага беркиниб олган икки бечораҳол одам ашаддий 
жиноятчи бўлдими?!
Капитан бўшашди. 
— 
Майли, хоним. Лекин бу суҳбатда ҳеч бўлмаганда мен 
ўзим қатнашишим зарур. Мен тўппонча таққан давангир йигит 
эмасман. Акс ҳолда... — У ўз товушига қатъийлик оҳангларини 
қўшди. — Акс ҳолда, мен илтимосингизни қондира олмайман. 
— 
Жуда соз. Лекин, билиб қўйинг, улар сизни деб очиқ-ёриқ 
гапириша олишмаса, яна бирон-бир кемада капитанлик қиламан 
деб умид қилманг. Мен бунинг чорасини кўраман. 
***
Самия бўлмага кириши билан, Валона тезда Рикнинг 
кўзларини беркитди. 
— 
Унинг эси паст, хоним. У сизнинг Олийзот Хоним 
эканлигингизни билмайди. У сизга тик қараши мумкин. 
— 
Сиз флориналикмисиз, яхши қиз? — сўради Самия. 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
93


Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман) 
Валона бош чайқади. 
— 
Биз Вотекс сайёрасиданмиз. 
— 
Сиз чўчиманг. Флориналик бўлсангиз ҳам ҳеч ким сизни 
хафа қилмайди. 
— 
Биз вотексликмиз. 
— 
У ҳолда нега йигитнинг кўзларини беркитдингиз? 
— 
Олийзот Хонимга тик қараш мумкин эмас. 

Вотекслик бўлса ҳамми?
Валона индамади. 

Фақат флориналикларга Олийзот Хонимга тик қараш 
мумкин эмас. Демак, сиз флориналик эканлигингизни тан 
олдингиз, —таъкидлади Самия. 
Валона жонҳолатда сўз қотди: 
— 
У флориналик эмас! 
— 
Сиз-чи? 
— 
Мен флориналикман. У — йўқ. Унга ҳеч нарса қилманг! У 
чиндан ҳам бизнинг сайёралик эмас. Уни кунлардан бир кун 
Флоринадан топиб олишган. Мен унинг қаерлик эканини 
билмайман, лекин у флориналик эмас. 
Самия ҳайрат билан боқди. 
— 
Яхши, мен у билан сўзлашиб кўраман. Яхши йигит, 
исмингиз нима? 
— 
Рик. Менимча, Рик. 
— 
Сиз флориналикмисиз? 
— 
Йўқ. Мен кемада эдим. Мен бу ерларга бошқа жойлардан 
келганман. — Рик нигоҳини Самиядан узолмас, бироқ қиз билан 
бирга кичкинагина шинам кемани кўраётгандек эди. — Мен 
Флоринага кемада келганман, авваллари эса ўзга сайёрада 
яшаганман. 
— 
Қайси сайёрада? 
Эсдаликлар жуда тор ҳаёл томирлари бўйлаб оғриниб 
келардилар. Ниҳоят, Рик қичқириб юборди, бу қичқириқдан ўзи 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
94


Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман) 
ҳам қувнаб кетди. 
— 
Ер! Мен Ердан келганман! 
Рик Валонага қайрилиб, унинг тирсакларидан ушлаб олди. 
— 
Лона, уларга айт, мен Ердан келганман! Ҳа, ҳа! Ердан 
келганман.
Хавотирга тушган Валонанинг кўзлари катталашди. 
— 
Хоним, биз уни топиб олганимизда умуман эси йўқ эди. У 
юришни ҳам, гапиришни ҳам, кийинишни ҳам билмасди. Ҳеч 
нима қилолмасди. Ўша пайтдан бери аста-секин эслаб, ёдига 
тушириб келяпти. — Қиз чўчинқираб капитанга қараб қўйди. 
— 
Унинг Ердан келганлиги ҳақиқатмикан? 
— 
Бу жуда ғаройиб ҳодиса, — деди Самия аёлларга хос 
романтик руҳга берилар экан. — Ишончим комил... Яхши қиз, 
нега у топилганда бунчалик ожиз бўлган? У ярадормиди? 
— 
Докторнинг айтишича, Рик руҳият зонди таъсирига 
учратилган. 
— 
Руҳият зонди! — Самия енгил жирканиш ҳисларини 
туйди. — Демак, у жинни бўлганми? — У ўрнидан туриб, 
ишончсизлик билан Рикка қаради. 
Рик сапчиб ўрнидан туриб кетди. 
— 
Тўхтанг. 
— 
Хоним, илтимос. Ҳамма нарса аниқланди, — деди 
капитан, эшикни очар экан. — Йигитларим уларни 
тинчлантиришади. 
— 
Хоним! Хоним! — қичқирди Рик. — Мен буни 
исботлашим мумкин! Мен Ерликман! Самия иккиланиб тўхтади. 
— 
Эшитайлик-чи, у нима деркин. 
Рик қизариб кетган, қаттиқ ҳаяжонда эди. У эслашга 
тиришаётганидан лаблари жилмаяётгандек ҳолда қотиб 
қолганди. 
— 
Ер менинг ёдимда. У радиоактив эди. Таъқиқ майдонлари 
ва тунлари уфқда жилоланувчи зангори ёғдулар ҳам эсимда. 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
95



Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish