Сиз — Саркнинг Буюк Сквайрисиз. Бойлигингиз
ва амалингиз барчаникидан аъло. Бироқ бу амал ва бойликнинг
таги омонат. Сиз, балки, бутун умр дунёдаги кирт
етиштиришнинг ягона хўжайини бўлиб қоламан деб
ўйлаётгандирсиз. Бироқ ўзингиздан сўраб кўринг: Флорина яна
қанча яшайди? Эҳ! Чексизми?.. Йўқ! Флорина эртагаёқ ҳалок
бўлиши мумкин. Бунга менинг дахлим йўқ, лекин у шундай рўй
берадики, сиз бунинг на олдини ололасиз, на бирор чора топасиз.
Флорина ҳалокати тўғрисида ўйлаб кўринг. Шунингдек, ўз
бойлигингиз ва таъсирингизнинг йўқолиб бўлгани ҳақида ҳам
фикр юритинг. Ҳали ўйлашга вақт бор, лекин кўп эмас.
Агар пайсалласангиз, мен бутун Галактикага бу ҳақда хабар
қиламан, ва айниқса, бутун Флоринага унинг ҳалокати яқинлиги
тўғрисидаги ҳақиқатни етказаман. Шундан сўнг сизда на кирт,
на амал, на бойлик қолади. Бу нарсалар менда ҳам бўлмайди,
лекин мен азоб чекмайман, чунки уларга ўрганмаганман.
Талабим шу: мулкингизнинг катта қисмини менга берасиз.
Шундан сўнг, ўзингизда қолган мулкка бехавотир эгалик
қилишингиз мумкин. Бу, ҳар ҳолда, ҳечдан кўра яхшироқ.
Шундай қилсангиз, Флорина мангу яшайди, сиз эса жуда
дабдабали бўлмаса ҳам, анча яхши ҳаёт кечирасиз
".
—
Аломат мактуб, — тугатди Сквайр Файф. — Имзо йўқ,
оҳанги эса, эшитганингиздек, такаббурона ҳамда жуда
ғайритабиий. Хўш, Сквайрлар, сиз бу хат тўғрисида нима
дейсиз?
—
Шуниси аниқки, бу хатни телбанамо одам ёзган. —
Руненинг қип-қизил юзида норозилик ифодаланди. — У худди
тарихий роман битишга ўрганаётган кишига ўхшайди.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
81
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
Тўғрисини айтсам, Файф, қитъалар мухториятини бузиб,
шундай бўлмағур нарса туфайли нега бизни безовта
қилганингизни асло тушуна олмадим.
Файф калта бармоқларини мушт қилиб тугди.
—
Мен сизларни бир телбанинг хатини ўқиб бериш учун
йиғганим йўқ. Буни яхши англаётган бўлсангиз керак.
Олдимизда жиддий муаммо туғилганга ўхшайди. Нега энди бу
иш фақат менга тегишли бўлиши керак? Албатта, мен
Сквайрларнинг энг бадавлатиман, бироқ мен кирт савдосининг
фақат учдан бир қисмини бошқараман. Қолган қисми эса
сизларники. Ушбу хабар битилган номани бир нусха ёзиш нима-
ю, беш нусха тайёрлаш нима?!
—
Кўп гап — эшакка юк, — ғўлдиради Борт. — Мен ҳам бу
хатнинг бир нусхасини олдим ва ишончим комил, қолганларда
ҳам бу мактуб мавжуд. Биласизми, мен ўзимдаги нусхани нима
қилдим? Ташлаб юбордим. Қаерга? Ахлатга! Сизга ҳам шуни
маслаҳат бераман. Бўпти. Тугата қолайлик. Мен чарчадим.
Унинг қўли алоқани узиш ва Файфнинг хонасидаги тасвирни
ўчириш тугмасига чўзилди.
—
Шошманг, Борт! — Файфнинг кескин товуши янгради. —
Ўчирмай туринг. Гапим ҳали тугамади. Кўриладиган чора-
тадбир ва чиқариладиган қарорлар маслаҳатида иштирок
этмасликни истамасангиз керак. Ишончим комил, истамайсиз.
—
Сквайр Борт, сабр қилиб турайлик-чи, — маслаҳатомуз,
юмшоққина сўз қотди Руне, лекин унинг кичик, ёғ босган
кўзлари асло мулойим эмасди. — Сквайр Файф арзимас нарсага
бунчалар қаттиқ безовталанаётганига ғоят таажжубдаман.
—
Хўш, — деди Балле қуруққина қилиб, — балки, Файф
бизга нома битган дўстимизда Транторнинг Флоринага
уюштиражак ҳужуми ҳақида маълумот берар, деб ўйлаётгандир.
—
Фу, — жаҳл билан сўз қотди Файф. — У кимки, бу
нарсадан хабардор бўлсин? Бизнинг хуфияларимиз ўз ишига
www.ziyouz.com
kutubxonasi
82
Do'stlaringiz bilan baham: |