Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак 101 дуолари



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/89
Sana03.04.2022
Hajmi0,89 Mb.
#525769
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   89
Bog'liq
Paygambarimiz-s.a.v.ning-muborak-101-duolari

91. Тўшакка кирганда ўқиладиган дуо
ي ِسْفَن َت ْك َسْمَأ ْنِإ ُهُع َفْرَأ َكِبَو 
ِ
ب ْن َج ُتْع َضَو يِّبَر َك ِ ْ
ساِب
َكَداَب ِع ِهِب ُظَفَْت اَ ِب اَه ْظَف ْحا َف اَهَت
ْل َسْرَأ ْنِإَو اَهْ َحْراَف
َينِ ِلا َّصلا
Бисмика Роббий вазоъту жанбий ва бика ар­
фаъуҳу ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва´ин ар­
сал таҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас 
солиҳийн.
Маъноси:
«Раббим! Фақат Сенинг исминг ила ёнимни тў­
шагимга қўйдим ва Сенинг исминг ила кўта ра ман. 
Аллоҳ! Агар жонимни олсанг, унга раҳм қил. Агар 
ҳаётда қолдирсанг, солиҳ қулларингни ҳимоя қил­
га нингдек муҳофаза қил!»
Шарҳ:
Бу ҳадиси шариф Имом Бухорий ривоят қилган 
саҳиҳ ҳадислардан. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам) бир саҳобийга: «Сиздан бирингиз ётоғига 
кирган вақт «Раббим! Сенинг исминг билан ёним
-
ни ётоққа қўйдим ва Сенинг исминг ила кўтараман. 
Аллоҳ! Агар жонимни олсанг, унга раҳм қил! Агар 
ҳаётда қолдирсанг, солиҳ қулларингни муҳофаза 
қил ганингдек, муҳофаза қил», десин», деб насиҳат 


Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
132
қилдилар. Бу муборак дуони ҳар мусулмон ўрганиб, 
ётаётганида ўқимоғи лозим. Бунинг маъноси, шу 
ке ча ўлим келса, Аллоҳ раҳматига олади, соғ қолса, 
Аллоҳ таолонинг муҳофазасига эришади, демак
-
дир. Мўмин ва мункир курашига саҳна бўлган бу 
дунёда мўминлар доимо мункирларнинг ҳар хил 
ҳу жумларига учраганлар. Доимо таҳликага дуч кел
-
ганлар. Ҳақ динининг мубашширларини кўз олди
-
мизга келтирсак, Иброҳимни (алайҳиссалом) мункир 
Нам руд оловга отмоқчи бўлмадими?! Аллоҳ эса бу 
солиҳ қулини дунёда муҳофаза қилиб, оловдан сақ­
ламадими?! Мусо (алайҳиссалом) Фиръавн лашка
-
рининг ҳужумига учрамадими?! Ўша пайтда Мусо 
(алайҳиссалом) ва тобелари Фиръавн лашкари қўлига 
тушадиган вақтда Аллоҳ Мусони (алайҳиссалом) ҳи­
моя қилиб, Фиръавн ва унинг лашкарини денгиз
-
га чўктирмадими?! Исони (алайҳиссалом) осмоқчи 
бўлиб, ҳужум қилганларга қарши Аллоҳ Исони (алай­
ҳиссалом) ҳимоя қилиб, самога олиб кетмадими? 
Икки жаҳон сарварини ўлдириш учун у киши нинг уй
-
ларини ўраб олиб, қиличлари билан кутган Абу Жаҳл 
одамларини ухлатиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам)ни ҳимоя қилмадими?!
Барча солиҳлар мана шундай. Аллоҳ уларни ҳар 
турли балодан сақлайди, ҳимоясига олади. Бу ҳади­
си шарифда ҳам «Агар ҳаётда қолдирсанг, солиҳ қул­
ларингни ҳимоя қилганинг каби мени ҳимоя қил, 
агар жонимни олсанг, раҳматингни эҳсон қил», де­
йилмоқда.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бу 
фоний дунёдаги охирги сўзлари ҳам «Аллоҳуммамағ­
фирли варҳамни» бўлгандир. У зот (алайҳиссалом)
бу билан Аллоҳдан афв ва мағфират тилаганлар. 


Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
133
Раҳ мати илоҳий инсонни ўраб олса, у инсон нажот 
топа ди. Охиратнинг қўрқинчли азобларидан халос 
бўлади. Ҳар турли гуноҳлардан ҳам қутулади. Ҳар 
мўмин учун бу муборак дуо Расулуллоҳ (соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам)нинг энг буюк ҳадяларидир. Агар 
мўмин ўша кеча ўлса, охират саодатига эришади
омон бўлса, Аллоҳнинг ҳимоясида яшайди. Бу сирни 
англаб етганлар қандай бахтли!

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish