Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
117
Алҳамдулиллаҳиллазий саххоро лана ҳаза ва
ма кунна лаҳу муқринийна ва инна ила роббина
ламунқолибун.
Маъноси:
«Аллоҳга ҳамду сано бўлсин, У биз итоат қилдирол
майдиган, кучимиз етмайдиган ҳайвонларни бизга
итоат қилдирди. Агар Аллоҳ таоло бизга уларни бўй
сундирмаганида эди, биз уни бўйсундиролмас эдик.
Муҳаққақ, биз Раббимизга қайтувчимиз».
Шарҳ:
Абу Довуд ва Имом Термизий ҳадис китобларида
-
ги ривоятларда нақл қилинишича, асҳоби киром нинг
буюкларидан ҳазрат Рабиа бир куни ҳазрат Алининг
ёнларига боради. У кишининг отга минаётганини
кўради. Бу ҳақда шундай баён қилади: «Мен ҳазрат
Алининг ёнига бордим. У зотга бир от келтиришди.
Ҳазрат Али отга миниш учун оёғини узангига қўйгач,
«Бисмиллаҳ», деди ва отга минди. Сўнгра эса шу дуо
ни ўқиди. Кейин уч марта «Алҳамдулиллаҳ», дегач,
яна уч марта «Аллоҳу акбар», деди. Ундан кейин эса
уч марта «Субҳанака инни золамту нафси фағфирли
иннаҳу ла йағфируззинуба илла анта», дедилар.
Яъни: «Ё Раббий, Сенинг шаънингга лойиқ бўлмаган
нарсалардан Сени пок деб биламан. Мен нафсимга
зулм қилдим, мени афв ва мағфират қил.
Сендан
бошқа гуноҳларни афв этувчи йўқ», деди. Сўнгра
кулди. Мен эса буни кўриб: «Эй мўминларнинг ами
-
ри! Нима учун кулдингиз?» деб сўрадим. У зот эса:
«Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг
айнан мана шундай қилганларини кўрганман. Шу
-
нинг учун кулдим. Мен ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу
алайҳи ва саллам)дан «Нима учун кулдингиз?» деб
сў ра ганимда, у зот: «Раббидан бошқа гуноҳларини
ке чирувчи бир Илоҳ йўқлигини билиб: «Ё Раб
-
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
118
бий! Гуноҳларимни афв қил», деган қулидан Аллоҳ
рози бўлади», дедилар», деб айтдилар». Шу туфай
-
ли Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кул
-
ган эканлар. Ҳазрат Али ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу
алайҳи ва саллам)дан
намуна олиб, Аллоҳ таоло
-
нинг бу каломидан рози бўлганини билганлари
учун кулган эканлар. Биз бу ўринда ҳазрат Алининг
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) отга ми
-
наётганларини кўриб, у зотга эргашганлари учун бу
ҳадисни зикр қилмоқдамиз.
Аллоҳ таоло барча махлуқотни инсонлар учун, ин
-
сонни эса Ўзига ибодат қилиши учун яратди ва жа
-
мики махлуқотни унга бўйсундирди. Инсонлар жон
-
зотларнинг баъзисини еб,
баъзисининг устига ми
-
ниб, турли тарзда ўзларига хизмат қилдиради. Ой ва
қуёш, денгиз ва дарёлар, сувлар ва барча ҳайвонлар
доимо бўйсунади. Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ
(сол лаллоҳу алайҳи ва саллам) отга минаётиб, бу
неъматни эслаб, Аллоҳга ҳамд айтдилар: «Аллоҳга
ҳам д бўлсин, шу ҳайвонни бизга бўйсундириб қўй
ди. Агар Аллоҳ уни бўйсундирмаганда эди, биз уни
бўйсундиролмасдик».
Кўриниб турибди, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи
ва саллам) Раббиларининг буюк неъматларини из
ҳор этиб, Унга ҳамду сано айтиб, Қуръон таълими бў
йи ча ҳаракат қилганлар. Аллоҳ бу нурдан бизни ҳам
баҳраманд қилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: