Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак 101 дуолари


«Ваминал лайли фатаҳажжад биҳи нафила



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/89
Sana03.04.2022
Hajmi0,89 Mb.
#525769
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   89
Bog'liq
Paygambarimiz-s.a.v.ning-muborak-101-duolari

«Ваминал лайли фатаҳажжад биҳи нафила
-
тан лака ъаса ан ябъасака роббука мақомам 
маҳ муда»,
дейилади. Аллоҳ таолонинг Расулини 
та ҳаж жуд ва нафл намозига тарғиб қилиши билан 
Ма қоми маҳмудга эриштиришини ваъда этиши 
энг буюк неъмат­эҳсондир. Чунки Мақоми маҳмуд 
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан бош­
қа ҳеч бир инсон юксала олмайдиган шафоат мақо­
мидир.
Инсонлар даражаларига қараб, бу оламда турли 
сабаблар билан неъматларни оладилар. Улар Расу­
луллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу ҳадиси 
ша рифда ўргатганларидек, ушбу муборак дуони ай
-
тишлари, Аллоҳ таолодан бу дунёда улуғ неъматлар
-
нинг ҳаммасини тилашлари керак. Бу истак мақбул 
бўлади. Инсон яхшиликка қанча интилса, шунча 
яхши неъматлар насиб қилади, Аллоҳга ҳам шунча 
яқин бўлади.


Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
62
35. Лутф сўраш дуоси
ْنِم َكِتا َفاَعُ ِبَو َك ِط َخ َس ْنِم َكا َضِرِب ُذو ُع
َأ يِّنإ َّمُهَّللا
ا َم َ
ك َتْنَأ َكْيَل َع ًءا َنَث ي ِص ْحُأ َل َك ْنِم َكِب ُذو ُعَأَو َكِتَبوُق ُع
َك ِسْفَن ىَل َع َتْي َنْثَأ
Аллоҳумма инний аъузу биризока мин сахо
-
тика ва бимуъафатика мин ъуқубатика ва аъузу 
бика минка ла уҳсий сана´ан ъалайка анта кама 
аснайта ъала нафсика.
Маъноси:
 
«Ё Аллоҳ! Ғазабингдан розилигингга, уқубатинг­
дан офиятингга қочаман. Сендан Ўзингга қочаман.
Сенга лойиқ сано айта олмайман. Сенга лойиқ са
-
нони фақат Ўзинг айтоласан».
Шарҳ:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бу 
ҳадиси шарифларида жуда муҳим нуқталарга диққат 
тортилиб, Аллоҳ таолонинг азобидан Унинг ризоси
-
га, Аллоҳнинг жазо ва қасосидан яна Унинг лутфига 
сиғинганлари баён қилинган. Чунки Аллоҳнинг жа
-
зоси ва қасоси жуда шиддатли бўлади. Ҳеч бир кимса 
унга бардош беролмайди. Аллоҳ ҳеч қандай зулмни 
севмайди. Мазлумнинг оҳи Аршни титратади. Ҳадди 
илоҳийдан чиққани боис қулнинг ўчини олади. 
Заиф ҳисоблаб, Аллоҳ наздида маъсум бўлган ким
-
сага зулм қилинса, маъсумнинг оҳидан Арши азим 
титрайди. Аллоҳнинг азоби ҳам қаттиқ бўлади. Унга 
тоқат қилиш мумкин эмас. Шу сабабдан бу ҳадиси 
шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) 
доимо Аллоҳнинг азобидан ризосига, қасосидан 


Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
63
эса эҳсон ва лутфига сиғинганлар. Аллоҳ эҳсон эт
-
ган биргина неъматнинг ҳақини банда қанча урин
-
са ҳам, адо қилолмайди. Инсон чексиз ва саноқсиз 
неъ матлар ичрадир. Ҳар бир қувват қулга берилган 
саноқсиз неъматлар маҳсули. Хусусан, Ислом неъма
-
тини ўйлаган, буни кўз олдига келтирган инсон унга 
қандай шукр келтиришини билолмайди. Дунёда 
бир гина шаҳодат келтиришнинг қиймати учун охи
-
ратда бериладиган лутфларни билса, инсон ҳайратда 
қолади. Кўриниб турибдики, биз шу ўткинчи олам
-
да келтирган ягона шаҳодат келтириш неъмати 
шук рини ҳам умримиз тугагунча ҳамд айтиб адо 
қилолмаймиз.

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish