Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексида мулкий



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/140
Sana03.04.2022
Hajmi1,61 Mb.
#525492
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   140
Bog'liq
3287-Текст статьи-8556-1-10-20201013

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексида мулкий 
хуқуқларнинг тавсифланиши 
 
Шахс 
Улушли мулк 
Биргаликдаги 
мулк 
Давлат 
Эгалик қилиш ҳуқуқи
154,207 
219 
225 
Фойдаланиш ҳуқуқи 
154,207 
219 
225 
Тасарруф этиш ҳуқуқи 
154,207 
218 
225 
179,180 
Хўжалик юритиш ҳуқуқи 
176 
Тезкор бошқариш ҳуқуқи 
178 


144 
11.2. Ташкилий-ҳуқуқий шаклни танлаш мезонлари 
Ташкилий-ҳуқуқий шаклни танлаш мезонлари сифатида қуйидаги 
ёндашувлар қўлланилади. 
1. Мулкий ҳуқуқларнинг тафсирланиш (аниқ ва бир хил маънода 
белгиланиш) даражаси.
2. Эгалик қилиш ва қолдиқ қийматни олиш ҳуқуқларининг иқтисодий 
субъектлараро тақсимланиши. 
3. Ҳуқуқлар тўплами доирасини ўзгартиришга нисбатан чекловлар 
мавжудлиги. 
4. Мулкий ҳуқуқ учлигининг турли иқтисодий субъектларга 
(
«Принципал» ва «агент») 
тегишлилиги.
5. Хатарларни бўлиш ва ўтказиш даражаси.
6. Капитални жамғариш даражаси.
1. Мулкий ҳуқуқларнинг тафсирланиш (аниқ ва бир хил маънода 
белгиланиш) даражаси. Тафсирлаш даражаси жуда муҳим, чунки Коуз 
теоремасига мувофиқ ресурсларнинг иккита самарали омилидан бири 
ҳуқуқларни тафсирлашнинг тўлиқлигидан иборат. Иккинчи томондан, ҳуқуқлар 
эгасини аниқ белгиламаслик ёки мулк ҳуқуқининг йўқолганлиги ресурслардан 
самарали фойдаланишга қизиқтиришга тўсқинлик қилади. Улушли мулкда
барча ҳуқуқлар эгалари аниқ ва бир хил маънода белгиланган, қолдиқ қийматни 
олиш ҳуқуқи ва устав капиталидаги улушнинг мерос бўйича ўтиши ҳуқуқи 
бундан мустасно. Давлат суд органлари орқали ҳамма вақт «қонунни бир неча 
марта ёки қўпол бузганлик» учун юридик шахсни тугатишнинг 
ташаббусчиларидан бири ҳисобланишини ҳисобга олган ҳолда, тафсирлаш 
билан боғлиқ ягона муаммо устав капиталидаги улушнинг мерос бўйича ўтиши 
ҳуқуқининг эҳтимолий «йўқолиши»дан иборат. 
2. Эгалик қилиш ва қолдиқ қийматни олиш ҳуқуқларининг иқтисодий 
субъектлараро тақсимланиши. Агар мулкдор, яъни ташкилот фаолиятини 
назорат қилувчи «принципал» бир вақтнинг ўзида қолдиқ қийматни олиш 
ҳуқуқига ҳам эга бўлса, у ҳолда бу унга ўз назорат-бошқарув вазифаларини 
бажаришда ўзини оппортунистик тарзда тутмаслик учун туртки беради. МЧЖ 
ҳолатида кўриб чиқилаётган иккала ҳуқуқ ҳам иштирокчиларнинг умумий 
йиғилишига тегишли. Бироқ умумий йиғилишнинг жамоавий табиати самарали 
назоратга бўлган рағбатларнинг амалийлигини чегаралайди, чунки «чиптасиз» 
муаммоси пайдо бўлади. Аслида барча иштирокчилар фирманинг фойдали 
фаолият юритишидан манфаатдор, бироқ шу билан бирга улар назоратни 
амалга ошириш харажатларини бошқа шахслар зиммасига юклашга 
интиладилар, бунинг натижаси ўлароқ, назорат вазифасини 
ҳеч ким
бажармайди. Лекин улушли мулк ҳолатида унинг иштирокчилари сони қонун 
билан чекланганлиги туфайли «чиптасиз» муаммосининг кескинлиги пасаяди. 
3. Ҳуқуқлар тўплами доирасини ўзгартиришга нисбатан чекловлар 
мавжудлиги. Ҳуқуқларни алмашишга чекловлар масаласи Коуз теоремаси 
нуқтаи назаридан ҳам муҳим: трансакция харажатларидан ташқари яна қандай 
омиллар ҳуқуқларнинг улардан энг кўп манфаатдор бўлган мулкдорлар қўлига 


145 
ўтишига тўсқинлик қилади? Масалан, ҳуқуқларни жисмоний ва юридик 
шахсларнинг алоҳида тоифаларига (норезидентлар, банк тузилмалари, исталган 
бошқа учинчи шахсларга) топширишдаги ҳамда ҳуқуқлар тўпламининг 
турларини тубдан ўзгартиришдаги қонуний чекловлар. Улушли мулк доирасида 
ҳуқуқлар билан алмашиш учун чекловлар уставда қайд этилиши ва 
иштирокчиларнинг ўз улушларини умуман учинчи шахслар ва хусусан, 
меросхўрларга ўтказиш ҳуқуқига тааллуқли бўлиши 
мумкин
. Фуқаролик 
Кодексида улушли мулкка эга субъектларнинг турли вариантлари “тижорат 
ташкилотлари” (58-69-модда) бандида келтирилган. Қонун улушли мулк 
субьектлари учун ҳуқуқлар тўплами турларини ўзгартириш учун энг кам 
тўсиқларни белгилайди. 
4. Мулкий хуқуқ учлигининг турли иқтисодий субъектларга 
(
«Принципал» ва «агент») 
тегишлилиги. Бундай муаммо эгалик қилиш, ундан 
фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқлари турли субъектларга тегишлилиги 
билан боғлиқ. Учала ҳуқуқ турли субъектларга тегишли бўлган ҳолатда 
«принципал-агент» муаммоси иккита даражада пайдо бўлади: мулкдорлар ва 
менежер (бошқарувчи) ўртасидаги муносабатлар ҳамда менежер ва бевосита 
ижро этувчи (ходим) ўртасидаги муносабатларда. «Принципал-агент» 
муаммоси кўплаб усуллар ёрдамида ҳал этилиши мумкин – «агентлар»нинг 
фирма фаолияти натижаларида иштирок этишдан тортиб то «принципал» 
томонидан «овоз бериш» ва «чиқиш» ҳуқуқидан фойдаланилишигача.
Улушли мулкли субъект ҳолатида «принципал-агент» муаммоси 
иштирокчиларнинг умумий йиғилиши («принципал») ва ижро этувчи орган 
(«агент») ўртасидаги ўзаро муносабатларда пайдо бўлади. Акциядорлик 
жамиятидан фарқли ўлароқ, масъулияти чекланган жамият (МЧЖ)да «агент»га 
босим ўтказиш варианти сифатида «чиқиш» мумкин эмас, чунки устав 
капитали суммасига фонд бозорида котировка қилинадиган акциялар 
чиқарилмайди. Ҳар йиллик аудиторлик текширувлари ва ишларни юритиш 
натижалари тўғрисидаги маълумотларнинг чоп этилиши мажбурий эмаслиги 
туфайли умумий йиғилишнинг самарадорлиги ҳам катта эмас. 
5. Хатарларни бўлиш ва ўтказиш даражаси. Ҳуқуқлар тўпламининг 
доираси унинг қарорлар қабул қилиш (тасарруф этиш ҳуқуқи) ва хатарни қабул 
қилиш (қолдиқ қийматни олиш ҳуқуқи) вазифаларига бўлиниши ёки ушбу 
тўпламнинг битта мулк ҳуқуқи субъектининг қўлида бўлишини назарда тутади. 
Биринчи ҳолатда хатарнинг 
хежирланиши
, яъни унинг менежердан мулкдорга 
ўтиши муҳим ўрин тутади. Хежирлаш хатарга камроқ қарши бўлган иқтисодий 
субъектлар хатарини қабул қилиш вазифасига ихтисослашувни назарда тутади. 
Сўнгра хатар кўплаб мулкдорлар ўртасида бўлиниши ва, боз устига, маълум 
миқдор (масалан, устав капиталига қўшилган улуш миқдори) билан 
чегараланган бўлиши мумкин. Хатарни бўлиш ва ўтказиш тамойиллари дастлаб 
фаолияти бошидан соф иқтисодий фаолиятга йўналтирилмасдан, балки 
ижтимоий (диний, таълим, ўзини-ўзи бошқариш) фаолиятни молиялаш билан 
шуғулланган корпорациялар доирасида амалга оширилган эди.


146 
МЧЖда ҳам хатарни ўтказиш (жамият иштирокчиларига), ҳам хатарни 
бўлиш ва чегаралаш (барча иштирокчилар ўзлари киритган улушларнинг 
қиймати доирасида зарар кўриш хатарига эга) механизмлари амал қилади. 
МЧЖнинг ягона камчилиги – унинг иштирокчилари сони қонун билан 
чекланганлиги, бу ҳол ушбу ташкилий-ҳуқуқий шакл акциядорлик жамияти 
билан солиштирилганда кам жозибали бўлади. 
6. Капитални жамғариш даражаси. Мазкур ташкилий-ҳуқуқий шакл 
капиталнинг кам трансакция харажатлари билан тўпланишини таъминлашга 
қодирми? Бу ерда ҳам очиқ акциядорлик жамияти идеал ҳисобланади, чунки 
унда устав капитали акциядорлар умумий йиғилишининг қарори асосида 
қўшимча акцияларни чиқариш ҳисобидан оширилади. МЧЖда капитални 
жамғариш жараёни, юқори трансакция харажатлари билан боғлиқ бўлмаса-да 
(устав капиталини ошириш учун умумий йиғилишнинг қарори етарли), МЧЖ 
иштирокчиларининг энг кўп сони қонун билан чекланганлиги туфайли, 
чегараларга эга. 
Юқорида таклиф этилган мезонлар ёрдамида Ўзбекистон Республикаси 
қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритаётган мулкчиликнинг ўн битта 
ташкилий-ҳуқуқий шаклини таққослаймиз. Ушбу мезонлар бўйича энг оптимал 
ташкилий-ҳуқуқий шаклни бир балл билан, энг паст оптимал шаклни эса ўн бир 
балл билан қайд этган ҳолда ташкилий-ҳуқуқий шакллари олтита мезонининг 
ҳар бири бўйича кўриб чиқамиз (11.2-жадвал).
Бундай эксперт баҳолари шартли бўлгани ҳолда, улар очиқ акциядорлик 
жамияти (ОАЖ) (камида 19 балл) ва хусусий корхона, деҳқон ва фермер 
хўжаликлари (25-28 балл)нинг устунликларини ҳамда тезкор бошқарув 
ҳуқуқига (кўпи билан 54 балл) ва хўжалик юритиш ҳуқуқига эга бўлган (52 
балл) унитар корхоналарнинг нисбатан самарасизлигини тасдиқлаб турибди. 
11.2-жадвал 

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish