Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Институционализмнинг методологик асослари ва



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/140
Sana03.04.2022
Hajmi1,61 Mb.
#525492
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140
Bog'liq
3287-Текст статьи-8556-1-10-20201013

 
1.2. Институционализмнинг методологик асослари ва
институционал таҳлилда бошланғич нуқта масаласи
Ҳозирги вақтда неоинституционал ёндашувдан нафақат иқтисодчилар ва 
социологлар, балки юристлар ва сиёсатшунослар ҳам фойдаланмоқдалар. Бу 
кўпроқ ҳам жаҳон хўжалик тизимини, ҳам алоҳида олинган миллий 
иқтисодиётни тадқиқ этишга тааллуқли, чунки фундаментал таҳлилни, хоҳ у 
иқтисодий назария, сиёсатшунослик, социология, ҳуқуқ бўлсин, бир фан 
доирасида олиб бориб бўлмайди. 
3
Эггертсcон Т. Экономическое поведение и институты. – М.: ДЕЛО, 2001, с. 18-19. 


10 
Ҳозирги босқичда 
иқтисодий империализм
4
иқтисодий фаннинг деярли 
барча оқимларига хос, бироқ неоинституционализмда у яққол намоён бўлади, 
бу бошқа методологик асослардан воз кечмаган ва неоклассиканинг “қатъий 
негизи”ни ўзгартирмаган ҳолда жамият ҳақидаги бошқа фанлар – психология, 
социолгия, сиёсатшунослик фанларининг ишланмаларидан фойдаланиш 
имконини беради. Бу ҳол таҳлил соҳасини сезиларли даражада кенгайтириб, 
уни бойитади ва аниқликка яқинлаштиради. 
Неоинституционализм 
иккита 
умумий 
асосдан 
келиб 
чиқади, 
биринчидан, ижтимоий институтлар аҳамиятга эга, иккинчидан, улар 
неоклассик назария воситалари ёрдамида тадқиқ этилади. Ушбу икки 
томонлама хусусият неоинституционализмни “эски” институционализм ва 
неоклассик назариядан ажратиб туради. 
Неоинституционализм неоклассик назариядан инсоннинг кўпайтирувчи 
хатти-ҳаракати ва методологик индивидуализм тамойилларини мерос қилиб 
олган 
ҳолда 
ўтган 
асрнинг 
50–60-йилларига 
келиб 
шаклланди. 
Неоинституционализмнинг айрим вариантларида ўйинлар назариясидан 
фойдаланилади. Айрим неоинституционалистлар ўз тадқиқотларида эволюцион 
назария қоидаларига таянадилар. 
Бироқ уларнинг ўхшашлигига қарамай, неоинституционал ва неоклассик 
ёндашувларнинг методологик хусусиятларини белгилаб берувчи бир қатор 
фарқларни ажратиш мумкин. 
Неоинституционал назария ижтимоий жараённинг реал фаолият 
юритувчи иштирокчилари сифатида гуруҳ ёки ташкилотларни эмас, балки 
алоҳида индивидларни ўрганади. Шу тариқа ташкилотларда индивидлар 
ўртасида юзага келувчи муносабатлар турли ташкилий тузилмаларнинг мавжуд 
бўлишини изоҳлаш учун ҳал этувчи омил ҳисобланиб, неоинституционал 
назарияни ўрганиш объекти саналади, айни пайтда неоклассик назарияда фирма 
“қора қути” сифатида кўриб чиқилди. Фирманинг пайдо бўлиши масалалари 
ҳам неоклассиклар назаридан четда қолди, айни пайтда неоинституционал
йўналиш вакилларининг кўплаб ишлари, шу жумладан, Р.Коуз ишлари [30]нинг 
мақсади “фирманинг мавжуд бўлишини изоҳлаш ва унинг фаолияти 
кўламларини белгилаб берувчи сабабларни қидириб топишдан иборат бўлди”. 
Таъкидлаш лозимки, методологик индивидуализм бир қатор жараёнларни 
тадқиқ этиш учун анча жиддий чекловларни белгилайди. Масалан, давлатни 
ягона, уйғунлашган тарзда фолият юритувчи, бўлинмас организм сифатида 
аниқ тасаввур қилишга тўлиқ таянган тадқиқотни амалга ошириш муаммога 
айланди; давлатнинг мақсадли вазифасини кўпайтиришга, индивидлар 
вазифаларининг қисми (агрегати) ҳисобланмайдиган ўзига хос “ижтимоий 
неъмат вазифаси”га асосланган ёндашувлардан фойдаланиш ҳам қийиндек 
туюлади. Иккинчи томондан, бундай асос тадқиқот натижасида олинадиган 
хулосаларнинг амалиёт нуқтаи назаридан аҳамиятини янада оширади, чунки 
улар реал маълумотларга асосланади. 
4
Неоклассик ёндашувнинг асосида жамият тўғрисидаги фанларнинг бутун тарқоқ саналарини умумлаштириш 
(унификациялаш) ётади. 


11 
Индивидлар ва институтларнинг ўзаро боғлиқлигини таҳлил этишда 
бошланғич нуқтага нисбатан иккита тамойил мавжуд. Биринчи тамойилда 
институтлар индивидларнинг манфаатлари ҳамда хатти-ҳаракатлари орқали 
тушунтирилади ва 
методологик индивидуализм 
деб номланади
.
Яъни индивид 
институтларни таҳлил қилишда бошланғич нуқта ҳисобланади. Масалан, 
давлатни тавсифлашда унинг фуқароларининг манфаатлари ва ўзига хос 
хусусиятларидан келиб чиқилади. Методологик индивидуализм тамойилининг 
давоми 
ички сабаб натижасида вужудга келган эволюция
концепциясидир. 
Ушбу концепцияга кўра, институтлар инсонларнинг ҳаракатлари натижасида
пайдо бўлади деган тахмин илгари сурилади. Яъни индивидлар бирламчи, 
институтлар эса иккиламчи ўрин тутиши тўғрисидаги тахмин неоклассиклар 
қарашларида ўз аксини топган. 
Аксинча, таҳлил учун бошланғич нуқта сифатида индивидлар эмас, балки 
институтлар белгиланиши иккинчи тамойилга асос бўлади. Шу тариқа иккинчи 
тамойилда 
холизм
методологиясидан фойдаланилади. Бошқача айтганда, 
индивидлар институтларнинг таърифидан келиб чиқиб тавсифланади. 
Институтлар эса, макродаражада муносабатлар тизимини такрор ишлаб 
чиқаришда бажарувчи вазифалар орқали изоҳланади. Энди фуқаролар ўз 
ҳукуматини эмас, балки ҳукумат маълум хилдаги фуқароларнинг 
шаклланишига кўмаклашади. Сўнгра, ички сабаб натижасида вужудга келган 
эволюция концепциясига 
институционал детерминизм
ғояси қарши туради ва 
у муҳим барқарорлаштирувчи омил ҳисобланади. Институтлар – ўтмишда 
содир бўлган «жараёнлар натижаси» бўлиб, улар ўтмиш ҳолатларига 
мослашган ва шунинг учун ижтимоий мўртлик, руҳий омил ҳисобланади ва 
барча кейинги ривожланиш «доираларини» белгилаб беради. Шундай қилиб, 
холизмда индивидларнинг манфаатлари ва хатти-ҳаракатлари уларнинг ўзаро 
ҳамкоригини олдиндан белгилаб берувчи институтларнинг тавсифи орқали 
изоҳланади. Яъни бунда институтлар бирламчи, индивидлар эса, иккиламчи 
ўрин тутади. Шу нуқтаи назардан индивидлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликлар 
ва уни таъминловчи институтлар (тузилмалар) институционал иқтисодиёт 
назариясининг предмети бўлиб ҳисобланади. 

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish