Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

Поллиани тамойили
деб 
атайди ва унинг асосида «суҳбатдошинг билан иложи 
борича унга хуш келадиган мавзуда сўзлаш, нохуш, 
ѐқимсиз мавзудан узоқ тур» панди туради. Албатта, 
суҳбатдош ҳар доим ҳам сўзловчига маъқул бўлавермайди 
ва агарда буни унга англатиш эҳтиѐжи бўлса, уни хафа 
қилмасдан, шаклан беғараз иборалардан фойдаланган 
маъқул (киноя тамойили). 
Ҳурмат 
тамойили 
максима 
– 
қоидаларини 
умумлаштириш, уларнинг тавсифини ихчамлаштириш 
ҳаракати ҳам йўқ эмас. масалан, Робин Лакофф ушбу 
тамойилни уч қоидадан иборат деб ҳисоблайди (Lakoff 
1973): 
1)
суҳбатдошга фикрингни мажбуран уқтиришга 
ҳаракат қилма; 


146 
2)
суҳбатдошингга танлаш имконини бер; 
3)
олижаноб бўлишга ҳаракат қил. 
Ушбу қисқа тавсифдан кўринадики, муаллиф ҳурмат 
тамойилига 
фақатгина 
тингловчига 
нисбатан 
йўналтирилган 
нутқий 
хатти-ҳаракатни 
белгиловчи 
категория сифатида қарайди. Холбуки, ижтимоий 
муносабат фаоллашувининг намунаси бўлган нутқий 
ҳамкорлик иккала томоннинг ҳам ўзаро ҳурмат-эҳтиром 
қоидаларига риоя этишини талаб қилади. Акс ҳолда, 
мулоқот жараѐнида турли зиддиятлар юзага келиши ва 
ҳатто муносабатлар бузилиши натижасида мулоқотнинг 
умуман тўхтаб қолиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. 
Муаллифнинг 
ўзи 
айтганидек, 
«ҳурмат 
лисоний 
муносабатларда юзага келиши мумкин бўлган зиддият ва 
англашилмовчиликларни имкони борича камайтириш йўли 
билан мулоқотнинг намунавий кечишини таъминлашга 
мўлжалланган тизимдир» (Lakoff 1990: 34). Ҳақиқатдан 
ҳам биз мулоқот жараѐнида бир-биримизни қадрлашга, 
истакларимизни қондиришга ҳаракат қиламиз. Аммо истак 
ҳар доим ҳам ҳақиқатга айланавермайди, чунки ҳар қандай 
муносабат, ҳамкорлик жараѐнида томонлар ютуғи бир 
хилда бўлиши қийин масаладир. Биров ютиши учун 
иккинчи томон оз миқдорда бўлса ҳам ютқазмоғи даркор. 
Суҳбатдошларнинг бири унчалик истамаѐтган маълумотни, 
хабарни эшитишга тўғри келади; бири иккинчисининг 
илтимосини (талабини) рад этишга мажбур бўлади ва 
ҳоказо. Бундай шароитларда юзага келиши мумкин бўлган 
хафачилик, зиддиятларни бартараф этиш учун ҳурмат 
тамойилини воқеланти-рувчи воситаларга мурожаат қилиш 
эҳтиѐжи туғилади. 
Ҳурмат тамойилининг кенг миқѐсда ўрганилиши 
натижасида 
социопрагматика
мустақил тадқиқ соҳаси 
сифатида 
шаклланди. 
Социопрагматикада 
ҳурмат 
категорияси тамоман ўзгача талқинга эга. Маълумки, 


147 
одатий талқинда «ҳурмат» тушунчаси этикет, одоб 
нормалари билан боғланади ва бир шахснинг иккинчисига 
нисбатан 
эътиборли 
бўлиши 
англашилади. 
Социопрагматикада эса бу ҳодиса лисоний мулоқот 
жараѐнида фаоллашувчи коммуникатив режа-стратегиялар 
тўплами сифатида қаралади. Бу йўсиндаги таҳлилда 
эътибор у ѐки бу вазиятга мос тушадиган коммуникатив 
ҳаракатлар танловига қаратилади. Танлов эса, лисоний 
воситалариннг этикет нормаларидан ташқари, нормага зид 
томонларини ҳам қамраб олади. 
Социопрагматиканинг шаклланиши Ж.Лич, Г.Каспер, 
П.Браун, С.Левинсон, Ж.Юл кабилар номи билан боғлиқ. 
Пенелор Браун ва Стефен Левинсон 1987 йилда нашр 
этишган ҳурмат тамойилига бағишланган махсус рисолада 
«Социолингвистика прагматикага тадбиқ этилиши лозим» 
деган шиорни олға суришди (Brown, Levinson 1987: 281). 
Лисоннинг тизимий равишда контекст билан боғлиқлигини 
ўрганиш прагматиканинг вазифасидир. Турли ижтимоий 
мақомга эга бўлган шахсларнинг турли вазиятларда 
маълум 
прагматик 
манбалардан 
фойдаланиши 
социолингвистик таҳлил учун ҳам муҳимдир. 
Ушбу муаллифлар ҳурмат тамойилини зиддиятли 
вазиятларни бартараф этишга йўналтирилган нутқий хатти-
ҳаракат, фаолият стратегияси сифатида таърифлашади. 
Бундай стратегиянинг фаоллашувидан мақсад шахс 
қадриятини, ҳурматини сақлашдир. Ҳар бир инсон 
ижтимоий шахсдир, унинг жамоадаги ўрнига нисбатан 
шахсияти, ижтимоий образи белгиланади. Мулоқот 
актларида адресатнинг ижтимоий образини (face) 
эътиборга олиш лозим, акс ҳолда, «шахс образига таҳдид» 
(face threatening act) юзага келади. Яхшиси, ушбу образни 
сақлашга, қадрлашга (face saving act) ҳаракат қилган 
маъқул (Yule 1996: 61). Масалан, қўшни эр-хотинларнинг 
жанжали жонга текканда, 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish