Муаллиф ушбу рисолани тугатмасдан олдин
уйланди.
б) Муаллиф ушбу рисолани тугатмасдан олдин
вафот этди.
в) Муаллиф ушбу рисолани тугатди.
Келтирилган гаплар қиѐсидан кўринадики, «
Муаллиф
рисолани тугатди»
прессупозиция хулосаси фақатгина (а)
га мос келади. Олам ҳақидаги билимимиз эса ушбу
пресуппозициянинг (б) туридаги гапларга мос эмаслигини
исботлайди, чунки прессупозицияда маълум («ушбу»)
рисола тугатилганлиги ҳақидаги хулоса мавжуд. Демак,
рисола муаллиф вафотидан олдин тугаган бўлиши шарт.
130
Маълумки,
семантик
таҳлилда
маъно
лисоний
бирликларнинг доимий, инвариант мундарижаси сифатида
ажратилади. Прессупозиция эса инвариантлик хусусиятига
эга эмас, у доимий мундарижавий хулоса бўла олмайди,
унинг воқеланиши матнда, мулоқот контекстида кечади.
Шу сабабли бўлса керакки, кейинги йилларда олимлар
прессупозицияни асосан прагматик ҳодиса сифатида
талқин қилиш йўлидан боришмоқда.
Прагматик прессупозиция
ҳодисаси талқинида икки
йўналиш
мавжуд:
уларнинг
биринчисида
нутқий
ҳаракатнинг жўялилиги ва самарадорлиги асосий мезон
сифатида қабул қилинган. Ижро этилаѐтган нутқий
фаолият ва қўлланилаѐтган лисоний тузилмалар жўяли,
ўринли бўлган тақдирдагина мулоқот натижали кўчишини
биламиз (Маҳмудов 2007). Шунинг учун ҳам нутқий
жўялилик ва самарадорлик шартлари (аppropriateness and
felisity conditions – Brown, Yule 1983: 27) прагматик
прессупозициянинг асосий тамойилига айланади.
Иккинчи
йўналишдаги
талқинда
прагматик
прессуппозиция мулоқот иштирокчиларининг ахборот
мавзуси, предмети ҳақидаги умумий билими, ишончи
(common knowiedge, shared beliefs) сифатида қаралади.
Бунда коммуникатив фаолиятнинг ички ва ташқи шарт-
шароитларининг
когнитив
идроки
асосий
ўринни
эгаллайди.
Бу
кўринишдаги
талқинда
прагматик
прессупозиция
бевосита
матн
таркиби,
унинг
қисмларининг ўзаро муносабати билан боғлиқ эканлиги
аѐн бўлади.
Менимча, эслатилган икки йўналишдаги талқинни
ҳеч тортинмасдан
умумий махражга
келтириш мумкин,
зеро, жўялилик ва самаралилик шартлари матнда
фаоллашадиган пропозицияни бевосита контекст, мулоқот
вазияти билан боғлайди. Мулоқот бирлигининг жўяли,
131
ўринли эканлигини фақатгина контекстда, унинг бўлаклари
таркибида аниқлаш имкони бор.
С. Левинсон келтирган таърифни олайлик: «А нутқий
бирлиги (гап) В пропозициясини прагматик жиҳатдан
назарда тутиши учун А жўяли бўлиши ва В нинг мулоқот
иштирокчилари
учун
умумий
маълумлиги
шарти
бажарилиши лозим» (Levinson 1983: 205). Ахир бу
Р.С.Столнекер берган таърифнинг айнан муқобили
эмасмикан:
«Пропозициянинг
прагматик
маънода
прессупозиция бўлиши сўзловчи унинг (ҳукмнинг –Ш.С.)
ҳаққоний эканлигини ўз-ўзидан маълум деб ҳисоблаши
билан боғлиқ... балки прессуппозицияни нутқий фаолиятда
намоѐн
бўладиган
мураккаб
мойилликлар,
мослашувчанлик сифатида қараган маъқулдир» (Столнекер
1985: 427). Иккала таърифда ҳам урғу мулоқот вазияти,
матнига берилмоқда. Мулоқот самарали бўлиши учун
унинг иштирокчилари маълум даражада умумий когнитив
заҳирага эга бўлишлари лозим, уларнинг пропозицияга оид
билимларида умумийлик бўлмаса, англашилмовчилик
юзага келиши муқаррар.
Прагматик прессупозициянинг матнга хослиги,
контекстга оидлигини эътироф этган ҳолда лисоний
бирликларнинг кўп маънолилиги, уларнинг турли матн
муҳитларида (нутқий вазиятларда) турлича мазмун
ифодалаш имкониятига эга бўлишини ҳам унутмаслик
лозим. Худди шунингдек, нутқий тузилмалар ҳам турли
мазмундаги умумий билим (ахборот) ни ифодалаш
қудратидан маҳрум эмасдирлар. Шунинг учун ҳам айрим
тилшуносларнинг нутқий бирлик сифатида қаралаѐтган гап
имкониятидаги пресуппозициялар (potential presupposition)
тўпламига эга ва контекстда намоѐн бўлаѐтгани эса
фаоллашган пресуппозициядир (actual presupposition) деган
фикрига (Gazdar 1980) қўшилмоқ керак. Бу ҳолда контекст
мулоқот иштирокчилари учун маълум бўлган имкониятлар
132
тўпламидан фақатгина бирини танлаб олиш имконини
беради ва бу пропозиция барча учун умумий, мазмуний
қарама-қаршиликка йўл қўймайдиган (noncontroversial-
Levinson 1983: 212) ахборотни ифодалаши лозим. Масалан,
«
Франция қироли Версалда яшамайди
» гапи сўзловчи ва
тингловчи учун умумий бўлган
«Францияда қирол йўқ
»
прессупозиция билимини акс эттириши кутилади. Аммо
бундай прессупозицияга эга бўлиш учун суҳбатдошлар
иккаласи ҳам Франция сиѐсий тизими билан таниш
бўлмоқлари керак, акс ҳолда кулгули ҳолат юзага келиши
ҳеч гап эмас. Сўз ўйини билан боғлиқ ҳазил ва юморли
матнлар кўпинча худди шу ҳолатларга асосланади.
Прагматик
прессупозиция
ҳодисаси
лисоний
мулоқотнинг рамзий, маросимий, анъанага айланадиган
расмий томонлари билан боғлиқдир. Масалан,
«ҳазрат»,
«ҳазрати
олийлари»
ибораларининг
қўлланиши
бажарилаѐтган
мулоқот
фаолиятининг
расмийлиги
прессупозициясидан дарак беради. Бунда мулоқот адресати
худди шу турдаги мурожаатни талаб қилувчи лавозим,
даража соҳиби бўлмоғи даркор (Бинобарин, «ҳазрат»
юқори диний лавозимдаги шахс бўлиши мумкин.).
Мулоқот жараѐнида бундай талаб ва қоидаларга риоя
қилинишини ўрганиш натижасида
риторик прагматика
йўналиши
шаклланди.
Ушбу
турдаги
прагматик
таълимотнинг асосий мақсади мулоқот тамойиллари ва
категорияларини аниқлашдир.
Ушбу
тамойиллар
ва
мулоқот
самарасини
таъминловчи категориялар ҳақида рисоланинг навбатдаги
қисмида батафсилроқ фикр юритишга ҳаракат қиламан,
ҳозир эса
матн импликатураси
масаласига тўхталиб
ўтмоқчиман. Импликатурани матн прагматикасига оид
ҳодиса сифатида қарашни биринчилардан бўлиб Ҳ. Грайс
таклиф қилди. У ҳам ўз устози Ж.Остиндек Ҳарвард
университетида ўтказиладиган «Уильям Жеймс ўқишлари»
133
дастурида 1967 йилда ўқиган маърузаларида ушбу
тушунчани қўллади. Юқорида айтилганидек, мулоқот
жараѐнида лисоний бирликларнинг ишлатилиши маълум
тамойиллар, қоидаларга асосланади, маълум шароитларда
сўзловчи атайлаб ушбу тамойилларга амал қилмаслиги
мумкин. Бундай мақсадли «қоида бузилиши» натижасида
семантик хулоса ва пресуппозицияга мос келмайдиган
мазмун, маъно ҳосил бўлади. Ҳ.Грайс матнда ҳосил
бўладиган кўчирма, яширин маънони импликатура
ҳодисасига қарам деб ҳисоблайди (Grice 1975: 1981; Грайс
1985).
Эр ва хотин ўртасидаги қуйидаги микродиалогни
олайлик:
-Заргарлик дўконига кириб ўтайлик, кеча ѐқут кўзли
узук кўргандим.
-Пулим камроқ.
Мулоқот жараѐнида англашиладиган импликатура
мазмуни –
«Ҳозир дўконга бора олмайман»
ѐки
«Дўконга
бориш истагим йўқ».
Ушбу мисолдаги коммуникатив импликатуранинг
прессупозиция ҳодисасига яқин туриши кўриниб турибди.
Аммо бу ҳодисалар ўзаро фарқ қилади. Импликатура
доимий бўлмаган, матнда тез ўзгариб турадиган, ҳатто
йўқолиши мумкин бўлган маъно, мазмун элементидир.
Пресуппозиция эса, аксинча, матнда йўқолмайдиган,
доимийлик хусусиятига эга бўлган мазмуний ҳодисадир.
Бу икки ҳодисанинг яна бир фарқи шундаки,
пресуппозиция кўпинча лисоний шакл билан боғлиқдир,
импликатура бутунлай маъно доирасига киради ва лисоний
шаклнинг ўзгариши унга қарийб таъсир ўтказмайди.
Шундай
қилиб,
мулоқот
матнида
лисоний-
коммуникатив мазмунни шакллантиришда пропозиция,
референция, экспликатура, импликатура, пресуппозиция,
инференция каби турли категориялар иштирок этадилар.
134
Албатта,
ушбу
категорияларнинг
матн
мазмуний
тўқимасида тутган ўрни турлича, аммо уларнинг барчаси
бир хилда мулоқотнинг самарали кечишини таъминлаш
учун хизмат қиладилар. Мулоқот самарасини таъминловчи
прагматик қоидалар турли-туманлигини эътиборга олиб,
навбатдаги
саҳифаларда
уларнинг
айримларини
батафсилроқ ѐритиш ниятидаман.
135
Do'stlaringiz bilan baham: |