Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

сабабли барча сабзилар апельсиндир. 
Матнга қўшимча киритилган гап (12б) ҳукмнинг ва 
ундан келиб чиқадиган хулосанинг ғализ ва нотўғри 
шаклланишига сабаб бўлади. Мулоқот матни ривожи учун 
тингловчи томонидан бажарилаѐтган эҳтимолли-индуктив 
инференция амаллари муҳимдир, нутқий тузилмалар 
мазмунини тушуниш ва ўзаро фикр алмашинувини давом 
эттириш учун доимий равишда хулосаларни қиѐслаш 
ҳамда уларнинг тўғри-нотўғрилигини текшириб бориш 
эҳтиѐжи туғилади. 


123 
Матннинг ва умуман турли кўринишдаги нутқий 
тузилмаларнинг мазмунини белгиловчи ҳодисалардан яна 
бири 
пресуппозициядир

Пресуппозиция махсус адабиѐтларда инференциянинг 
хусусий кўринишларидан бири сифатида қаралади ва бунда 
ифодаланѐтган фикр – ҳукмнинг ҳақиқий ѐки ўринли 
эканлиги эътиборга олинади. Бунинг учун эса мулоқот 
иштирокчилари воқелик, кечаѐтган ѐки хабар қилинаѐтган 
ҳодиса ҳақида бирор бир умумий маълумотга эга 
бўлишлари 
керак. 
Р.Столнейкер 
таъбирича, 
«пресуппозиция талаб қилинаѐтган лисоний фаолият 
ижросидан 
олдин 
имплицит 
назарда 
тутилган 
пропозициядир» (Stalnaker 1972: 387-388; Столнейкер 
1985). Масалан, 
«Аҳмад икки бошли илонни ушлади»
ва 
«
Аҳмад икки бошли илонни ушламади» 
қабилидаги 
гапларни матнда қўллаш ва уларни тушуниш учун 
сўзловчи ҳамда тингловчига икки бошли илоннинг 
мавжудлиги (ѐки мавжуд эмаслиги) бир хилда маълум 
бўлиши керак. 
Пресуппозициянинг 
яширин ҳукм, тагмаъно
билан 
боғлиқ эканлигини бундан юз йиллар олдин олмон 
мантиқшуноси Х.Фреге айтган эди. Ҳақиқатдан ҳам 
«
Кумушнинг акаси учта от сотиб олди»
калимасини 
айтиш учун сўзловчи 
«Кумуш»
исмли қизнинг акаси 
борлигини билиши керак. Бундан ташқари, сўзловчи 
Кумушнинг фақат биргина акаси борлигини ва у от сотиб 
олишга етарли маблағга эга эканлигини ҳам билиши 
мумкин. Бу маълумотларни берувчи пресуппозициялар 
соҳиби сўзловчидир. Гап эса Кумушнинг акаси ниманидир 
сотиб олганлиги, учта ҳайвон сотиб олинганлиги, харид
қилинган ҳайвон от ва бу отлар иккита эмас, балки учта 
эканлиги ҳақидаги маълумотларни олиш имконини беради. 
Бу турдаги маълумотлар асосида 
хулосавий ҳукм 
(intailment)
чиқарилади. Пресуппозицияга оид ҳукмлар эса 


124 
гап мантиқий мундарижаси билан боғлиқ эмас, деган фикр 
ҳам йўқ эмас (Yule 1996: 25). 
Ҳозирги кунда Ҳавайда яшаб ижод қилаѐтган 
прагмалингвист Георг Юлнинг ушбу фикрини тўлиғича 
қувватлаш маъқулмикан? Пресуппозициянинг инсон 
билан, унинг билим даражаси билан боғлиқ эканлигига 
шубҳа йўқ. Аммо ушбу пресуппозициянинг шаклланиши 
ва ҳукмнинг мантиқий қаторлари пайдо бўлишида лисоний 
бирликларнинг ҳеч қандай таъсири йўқ, дейишга журъатим 
етмайди. Нутқий тузилма таркибидаги бирликлар ва ушбу 
тузилманинг структуравий белгилари пресуппозицияга 
оид маълумотни ифодаловчи воситалар хизматини 
ўташини ҳам ҳеч ким инкор қилгани йўқ. Г.Юлнинг ўзи 
ҳам пресуппозициянинг гап таркибидаги маълум луғавий 
бирликлар ва синтактик тузилмалар билан боғлиқ 
эканлигига таянган ҳолда 
лексик ва структуравий 
пресуппозицияларни
фарқлашни таклиф қилади (Yule 1996: 
28). 
Бинобарин, (а) «У чекишни ташлади», (б) 
«У шикоят 
қила бошлади»,
(в) 
«У яна кечикди»
гапларининг 
пресуппозициялари (а) 
«У чекар эди»,
(б) 
«Илгари у 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish