Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

It is snowing «Қор ѐғяпти»; Is he coming? «У 
келяптими?»; How nice of you to come «Келганинг қанчалик 
яхши бўлди!»; Long live the republic! «Яшасин республика!»; 
John will do it «Жон буни бажаради» 
каби содда 
(элементар) нутқий бирликлари билан чегараланган. 
Ҳолбуки, ҳақиқий мулоқот тизимида ҳосил бўладиган 
нутқий тузилмалар таркиб ва мазмун жиҳатидан мураккаб 
структурага эга бўлиши мумкинлиги барчамизга маълум 
воқеликдир. Бундан ташқари, ягона бир пропозиция 
мазмуни ва структурасига эга бўлган гап турли шароитда 
турли иллокутив мақсадни ифодалаши мумкинлигини ҳам 
унутмаслик лозим. Масалан, 
«Сенинг ноҳақ эканлигингни 
айтсам майлими?»
гапи воситасида савол (ижозат сўраш) 
ва тасдиқ яъни суҳбатдошнинг ноҳақлиги ҳақида хабар 
бериш 
мақсадлари 
ифода 
топади. 
Бундай 
полиинтенционаллик (кўп мақсадлилик)
ифодаланадиган 
нутқий ҳаракатлар (Поспелова 1988: 149) формал талқини 


109 
учун қўшимча формаллаштириш амалларига мурожаат 
қилиш эҳтиѐжи туғилиш муқаррардир. 
Шундай қилиб, Даниэл Вандервекиннинг нутқий акт 
назарияси ва формал семантикани умумлаштириш 
борасидаги ҳаракатлари (яна қаранг: Vanderveken 1990) 
прагматика ва семантика соҳалари муносабатини ѐритиш 
борасидаги уринишлардан биригина бўлиб қолади. 
Семантика ва прагматика муносабати масаласи 
долзарблигича қолмоқда. Бу масала ечимини излашда 
тадқиқотчилар «бир қирғоқдан иккинчисига сузишни» 
давом эттирмоқдалар. Бир қирғоқдагилар лисоний 
иборалар контекстдан ташқарида ҳеч қандай маънога эга 
эмас деган ғоя тарафдоридирлар. Лекин ибора бирор 
нарсани ифодаламаса ѐки маълум бир маънога эга бўлмаса, 
у қандай қилиб матнда қўлланади ва матн мазмуни билан 
мувофиқлашади? Ҳар қандай лисоний ибора маъносини 
фақатгина матнга таянган ҳолда аниқлаш лозимлиги 
ҳақидаги фикр унчалик даражада ҳақиқатга яқин эмас. 
Бошқа 
гуруҳдаги 
тадқиқотчилар 
нутқий 
ибора 
мазмунининг ўзига хос «ижтимоий қурилма» эканлигини 
ва унинг мулоқотдошлар ўртасидаги ўзаро «келишув» 
маҳсули сифатида талқин қилишни маъқул кўришади. 
Ҳақиқатда ҳам лисоний мулоқот ижтимоий ҳамкорликнинг 
бир туридир ва нутқий тузилмалар мазмуни шу ҳамкорлик 
жараѐнида шакл топади. Аммо Ҳ.Дурфа ва М. 
Лаҳтинмакилар ўйлаганларидек, ўзаро мулоқот қандайдир 
бир «гавдасиз», аниқ бир шаклга эга бўлмаган маъно билан 
тугайди деган фикрга (Durfa, La``hteenma``ki 1996) 
қўшилишнинг иложи йўқ. Эътирозим асосли деб ўйлайман. 
Биринчидан, лисоний мулоқот натижасида сўзловчи ва 
тингловчи онгида янги фикр, тушунча пайдо бўлиши, 
бошқача айтганда, 
мантиқий-маъно кўчими
юзага келиши 
муқаррар. Иккинчидан эса, ушбу мазмуний ҳосилалар 


110 
юзага келиши учун олдиндан «хомашѐ»га эга бўлиш ва 
ушбу «хомашѐ»ни «қайта ишлаш» лозим. 
Ҳар қандай лисоний бирликнинг ижтимоий-маданий 
мазмунининг шаклланиши, албатта, мантиқий-ментал 
жараѐнни босиб ўтади. Шунингдек, маънонинг концептуал 
қисмини инкор этиб бўлмайди. Концепт эса дастлабки 
ўринда 
шахснинг 
лисоний-мантиқий 
фаолияти 
самарасидир 
(Сафаров 
2006: 
21-25). 
Концептуал 
билимнинг муҳимлиги лисоний белгилар маъносини идрок 
этишда намоѐн бўлади. Оддий тил соҳиби сифатида мен 
қайрағочни ѐғочи қаттиқ, майда баргли дарахт сифатида 
биламан, 
лекин 
бу 
дарахтнинг 
икки 
турини 
(«садақайрағоч» ва «тўпқайрағоч»)ни фарқлаш учун 
махсус билимга эга бўлишим ѐки соҳа билимдонига, 
луғатларга мурожаат қилишим лозим бўлади. Бу ўзига хос 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish