«Кумушни эртага кинога олиб бораман»
гапининг
талаффузи воситасида ваъда бериш нутқий ҳаракати
бажарилади, аммо ушбу ҳаракат мазмунини аниқ
ифодалаш учун иллокутив феълни қўллаш имкони ҳам бор:
«Кумушни эртага кинога олиб боришга ваъда бераман»
.
Худди шунингдек,
«Дарс қилмайсанми?»
синтактик
бирлиги сўроқ, талаб, огоҳлантириш, таклиф каби нутқий
ҳаракатларни
ифодалаши
қуйидаги
йўсинда
аниқлаштирилиши мумкин:
«Дарс қилмайсанми, деб
сўраяпман (сендан)»; «Дарс қилмайсанми? Буни сендан
талаб қиламан»
(ўқитувчининг сўзи);
«Дарс қилмайсанми?
Сени огоҳлантиряпман»; «Дарс қилмайсанми? (кел,
биргаликда қилишга таклиф қиляпман)».
Иллокутив феълларнинг маъно таркибида талаффуз
этилаѐтган нутқий бирликнинг (гап ѐки матннинг)
прагматик-коммуникатив мазмунини ифодаловчи сема
асосий ўринни эгаллайди. Масалан,
«Фан номзоди
Р.Сувоновага доцентлик унвони берилишига розиман»;
«Фан номзоди Р.Сувоновага доцентлик унвони берилишига
87
қаршиман»; «Фан номзоди Р.Сувоновага доцентлик унвони
берилишини талаб қиламан»
каби тузилмалар бир хил
пропозицияга эга, уларнинг фарқи фақатгина прагматик
мазмунда, яъни турли нутқий ҳаракатлар ифодаланишида
ва коммуникатив мақсадларнинг ҳар хил бўлишига турли
иллокутив феъллар (рози бўлмоқ, қарши бўлмоқ, талаб
қилмоқ) қўлланиши восита хизматини ўтамоқда. Ж.Сѐрл
прагматик мазмунининг бу аснода намоѐн бўлишини
«ифодаланиш тамойили» (the principle of expressibility)
фаоллашуви натижаси деб ҳисоблайди. Бироқ, ушбу
тамойил нутқий мулоқот матнларида ҳар доим ҳам бир
йўсинда намоѐн бўлавермайди. Бинобарин,
буюрмоқ,
огоҳлантирмоқ, маслаҳат бермоқ, тақиқламоқ, таклиф
қилмоқ
каби бирликлар нутқий тузилма таркибидан жой
олиб, унинг мазмунини ойдинлаштириш учун хизмат қила
олиши маълум. Лекин,
«Мен мақтана олмайман, сендан
ақллироқман»
қабилида мақтаниш нутқий ҳаракатининг
қўлланиши эҳтимолдан анча йироқ. Балки, ушбу ҳаракатни
бажараѐтган шахснинг мақтанишга ҳаққи бордир. У ўз
суҳбатдошига нисбатан ақллилиги ҳақиқатдир, лекин
нутқий мулоқот одоби бунга йўл қўймайди.
Умуман олганда, нутқий акт ва унинг мазмунини
ифодаловчи воситалар ўртасида функционал ва мазмуний
номутаносиблик пайдо бўлишининг сабаблари турлича.
Булардан бири, албатта, айрим иллокутив феълларнинг
маъно структурасида сўзловчи ўзи билдираѐтган фикрнинг
ҳақиқат эканлигига ишонмаѐтганлигига ишора қилувчи
сема, бўлак мавжудлигидир. Масалан,
таҳдид қилмоқ, иғво
қилмо, сўкмоқ, ҳақорат қилмоқ, камситмоқ
каби
бирликларни биринчи шахсда қўллаш ва шу йўсинда
нутқий ҳаракат мазмунини очиқ баѐн қилиш мумкин эмас.
Чунки
«Мен сенга таҳдид қилаяпман, ўлдираман»
туридаги
тузилма нутқий мулоқот маъносига хилоф, бундай
бирликлар фақатгина учинчи шахс, яъни мулоқот
88
жараѐнини кузатувчи томонидан қўлланиши мумкин:
«Ўлдираман, деб унга таҳдид қилди».
Прагматик мақсад ва мазмуннинг экплицит, яъни
очиқ ифода этилишида диққат ахборот алмашинувидан
ушбу
ахборотни
узатиш
мақсадига
кўчади
ва
коммуникация
мақсади
узатилаѐтган
ахборотнинг
предметига айланади. Нутқий ҳаракат мақсадининг очиқ
баѐни турли кўринишдаги лисоний бирликлар воситасида
бажарилади ва булардан энг асосийси прагматикада
Do'stlaringiz bilan baham: |