Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

фаолият тамойили
ѐки умуман 
фаолият фалсафаси
ўташи 
мумкин. 
Фаолият 
категориясининг 
лингвистик 
тадқиқотларда асосий методологик тамойил сифатида 
қабул қилиниши коммуникатив тизимнинг таркибий 
қисмлари, уларнинг тузилиши, лисоний ва нолисоний 
моҳияти ҳақида батафсилроқ билимга эга бўлиш имконини 
яратади (қаранг: Сафаров 1991: 25-51). Мулоқот 
жараѐнининг фаолият тамойили нуқтаи назаридан 
ѐритилиши прагмалингвистикага назарий либос кийдириш 
билан бир қаторда, оламни билиш ва лисоний фаолиятнинг 
туташганлигини исботловчи далиллар топишга замин 
ҳозирлайди. Ахборот алмашинувини тақозо этувчи нутқий 
мулоқот 
ҳиссий 
ва 
рационал 
(оқилона) 
билиш 
ҳаракатларининг ўзаро алоқаси натижасидир. Лисоний 
мулоқот қобилиятининг ўзи когнитив ва коммуникатив 


74 
вазифалар умумлашмаси бўлган мақсадга эришишда 
лисондан фойдалана олиш қобилиятидир. 
Прагмалингвистиканинг 
методологик 
негизини 
фаолият назариясидан излаган психолингвистлардан бири 
Е.Ф.Тарасовнинг фикрича, нутқий мулоқотнинг инсон 
фаолиятига боғлиқ эканлигини икки томонлама тушуниш 
керак: 
«Биринчидан, 
фаолият 
кечаѐтган 
нутқий 
мулоқотнинг мундарижаси ва воситаларини белгилаб 
беради. Мулоқот мундарижаси коммуникантларнинг 
ҳамкорликдаги фаолиятидан иборат бўлиб, лисоний 
белгилар танлови ва дискурснинг (нутқий бирликнинг) 
тузилиши ушбу ҳамкорлик мақсади талабига жавоб беради. 
Иккинчидан, фаолият кўрсатаѐтган инсон тасаввуридаги 
объектлар дунѐсини шакллантиради ва бу объектларнинг 
мавжудлиги белгилар воситасидаги мулоқотнинг энг 
биринчи ва асосий талабидир. Белгилар воситасидаги 
мулоқот эса коммуникантларнинг идеал объектлар 
«дунѐси» умумий бўлгандагина амалга ошиши маълумдир» 
(Тарасов 1989: 32). 
Демак, 
прагмалингвистик 
тадқиқотнинг 
асоси 
сифатида фаолият тамойилининг қабул қилиниши нутқий 
мулоқот тизимининг лисоний прагматик мундарижаси 
таҳлилини асосий ўринга чиқарди. Бу эса, ўз навбатида, 
прагмалингвистик 
тадқиқотлар 
доирасини 
янада 
кенгайтирди ва бу доирага лисоний воқеликдан ташқари, 
мулоқот муҳити билан боғлиқ бўлган барча ижтимоий 
ҳодисалар тизимини киритишга ундади. Бу ҳолда лисоний 
фаолият инсон ижтимоий-иқтисодий фаолияти жараѐнида 
юзага келадиган муносабатларнинг бир тури сифатида 
қаралади (Сусов 1983: 14). Ж.Мейнинг қайдича, 
«прагматика ҳаракатни, инсон ҳаракатини тавсифлайди, 
лисоний фаоллик эса, умуман, инсон фаолиятига 
бўйсунадиган қонуниятларга амал қилади» (Mey 1979:11). 


75 
Прагмалингвистиканинг 
предметини 
аниқлашга 
фаолият 
назариясининг 
тадбиқ 
қилиниши 
тилшуносликнинг ушбу соҳасига антропологик руҳ беради 
ва 
лисоний 
ҳодисаларнинг 
айнан 
инсонга 
хос 
хусусиятларини, антропологик моҳиятини прагматиканинг 
предмети сифатида талқин қилишга ундайди (Алефиренко 
2005:220). Лингвопрагматик таҳлил объекти эса ҳар қандай 
ҳолда ҳам лисон ва унинг фаолият жараѐнида 
воқеланадиган хусусиятлари ва умуман коммуникация 
категориясидир. 
Лингвопрагматика таърифи, унинг предметининг 
тавсифи борасидаги фикрлар қанчалик турли-туман 
бўлмасин, тадқиқотчилар бу борада қуйидаги асосий 
ғояларда ҳамфикрдирлар: 
- коммуникатив фаолият тавсифининг таянч нуқтаси 
фаолият тушунчасидир; 

лисон 
мулоқот 
иштирокчиларининг 
ўзаро 
муносабатини ҳаракатга келтирувчи воситадир; 
- лисоний фаолият воқеланиши бевосита мулоқот 
муҳити билан боғлиқ ҳодисадир (Азнаурова 1988:28). 
Буларнинг барчаси прагмалингвистиканинг алоҳида 
соҳалари учун тадқиқот предмети бўла олади. Масалан, 
лисоний мулоқот тизими нутқ субъекти нуқтаи назаридан 
тадқиқ қилинганда, эътибор нутқий акт турларининг 
мазмуни, дискурс тузилишида мулоқот мақсадининг ўрни, 
тагмаънонинг ифода топиши, прессуппозиция ва мулоқот 
иштирокчиларининг ментал қобилияти каби ҳодисаларга 
қаратилади. Тадқиқот нутқ адресати нуқтаи назаридан 
бажарилаѐтганда эса, асосий эътибор нутқий актнинг 
прагматик таъсирини аниқлашга қаратилади. 
Юқоридаги икки ҳолатда асосий тадқиқот объекти 
нутқий акт, у орқали узатилаѐтган ахборот ва ушбу 
ахборотнинг 
тушуниб, 
маъно 
жиҳатидан 
идрок 
этилишидир. 


76 
Шундай қилиб, прагматиканинг 
умумий таърифини
қуйидагича 
тасаввур 
қилиш 
мумкин: 
прагматика 
тилшуносликнинг алоҳида соҳаси бўлиб, унинг тадқиқот 
доирасига мулоқот жараѐнида лисоний бирликларни 
танлаб олиш, уларни қўллаш ҳамда ушбу қўлланишдаги 
бирликларнинг 
мулоқот 
иштирокчиларига 
таъсири 
масалалари ўрганилади. Ушбу қоидалар коммуникация 
шарт-шароитларига нисбатан, кенг маънодаги контекст 
сифатида ўрганилади. Лисоний ҳодисаларнинг бу 
йўсиндаги таҳлили уларнинг қўлланишидаги у ѐки бу 
муҳитда мавжуд бўлган тўсиқлар, чегараланишларни ҳам 
аниқлашга имкон беради. Лингвистик таҳлилнинг асосий 
ғояси ҳам лисоннинг табиатини унинг амалий фаолиятда 
қўлланишига нисбатан ѐки бошқача айтганда, бажараѐтган 
вазифаси доирасида аниқлашдир. Айнан вазифа (функция) 
тушунчаси 
лисон 
таҳлилига 
прагмалингвистик 
ѐндашувнинг 
пойдеворидир. 
Аминмизки, 
прагмалингвистиканинг худди шу йўналишдаги тараққиѐти 
назарий тилшунослик ва амалий коммуникация ўртасида 
мавжуд бўлиб турган «узилиш»ларни бир оз торайтиради. 
Прагмалингвистика тадқиқот предметининг кенг 
миқѐсда тасаввур этилиши ушбу соҳанинг турли 
йўналишларда тараққий этишини тақозо этади. Натижада, 
прагмалингвистиканинг нутқий акт назарияси, дейксис 
назарияси, 
дискурс 
назарияси, 
прагмасемантика, 
прагмастилистика каби ўз «ички» соҳалари юзага келди. Бу 
соҳаларнинг 
фарқи, 
биринчи 
навбатда, 
прагмалингвистиканинг умумий предметини алоҳида 
қисмларга ажратиш ва ҳар бир қисмни батафсил 
ѐритилиши, ўрганилишида намоѐн бўлади. 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish