матн –гап
ва
тизим –гап
,
гап – тил
ва
гап-
белги
ҳамда, иккинчи томондан, нутқий бирликлар бўлган
нутқий акт ва нутқий ҳосила
,
нутқий белги
ва тил
ҳодисаларини фарқлашни таклиф қилишади. Бу эса, ўз
навбатида, гап маъносини семантиканинг объекти ва
нутқий бирлик маъносини прагматика объекти сифатида
қарашга сабаб бўлади. Семантика ва прагматика
муносабати масаласи муҳокамасини ҳозирча кейинги
саҳифаларга қолдириб, айтмоқчиманки, бу турдаги талқин
прагмалингвистиканинг доирасини янада чегаралаб қўйиб,
уни гап ѐки нутқий бирликнинг у ѐки бу матнда (вазиятда)
ўринли - ўринсиз қўлланишини аниқловчи соҳага
яқинлаштириб қўйиши ҳеч гап эмас. У ҳолда С.Левинсон
таклиф қилган таъриф ўринлидек туюлади: «Прагматика
тилдан фойдаланувчиларнинг гапларининг контекстда
ўринли (appropriate) қўлланилаѐтганлигини ўрганувчи
соҳадир» (Levinson 1983: 24). Менимча, бу таъриф ҳам
прагмалингвистика предметини тор доирада тасаввур
қилиниши намунасидир.
Олмон олимлари прагматика соҳасини кенг маънода
талқин қилиш, уни тилшуносликнинг умумлаштирувчи
соҳаси сифатида эътироф этишни маъқул кўришади.
Масалан,
«Олмон
лингвистик
қомуси»нинг
муаллифларидан бири, матн тилшунослиги бўйича йирик
мутахассис З.Шмидт «прагмалингвистика» ва «матн
лингвистикаси»
тушунчалари
ягона
бир
мазмун
англатишини ва улар биргаликда лисоний мулоқот умумий
назариясини шакллантиришини ҳамда ушбу назария,
71
коммуникатив тилшунослик соҳаси сифатида, матн
грамматикаси ва анъанавий грамматикани ҳам қамраб
олишини исботлаш ниятида эканлигини билдиради
(Schmidt 1973: 233-244).
Муаллифлар сони кўпайгани сари берилаѐтган
таърифлардаги турли хиллик, фикрлар зидлиги ҳам ўсиб
бораѐтганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Охирги 60-70 йил
давомида прагматиканинг доираси, қамрови шунчалик
кенгайдики, ягона бир назария ва унинг чегараси ҳақида
бирор бир тўхтамга келишнинг ўзи қийинлашиб бормоқда.
Бунинг устига, прагмалингвистиканинг тараққиѐтига
когнитология, маданий антропология, фалсафа, мантиқ,
социология, фаолият назарияси каби тилшуносликнинг
сарҳаддошлари
ва
социолингвистика,
когнитив
тилшунослик, психолингвистика, матн назарияси каби
соҳалари ҳам ҳисса қўшиб келмоқда. Прагмалингвистик
тадқиқотларнинг предметини нималар ташкил қилмоғи
даркорлиги масаласи ҳам ўз долзарблигини ҳануз сақлаб
келяпти.
Юқорида прагматикани тор маънода талқин қилувчи
айрим таърифлар келтирилди. Худди шу йўсиндаги
прагматик тадқиқот доирасининг торайтирилишини айрим
файласуфларнинг фикрларида ҳам сезиш мумкин. У.
Монтегю, П.Стросон кабилар (қаранг: Павилинес 1986)
прагматиканинг тадқиқот предмети сифатида дейктик
иборалар («мен», «сен», «бу ерда», «у ерда», «ҳозир», «ўша
пайтда» кабилар) мазмунини тавсифлашдан иборат деб
қарашади. Ушбу бирликларнинг референтини матнсиз
аниқлаш мушкул эканлиги маълум. Уларнинг маъносини
равшанлантирувчи энг кичик матн (минимал контекст)
сўзловчи, тингловчи, замон, макон, регистр, стиль, нутқий
ҳаракат тури кабиларни инобатга олади.
Прагматиканинг кенг миқѐсдаги талқини унинг
тадқиқ
доирасига
инсоннинг
мақсадли
ҳаракат
72
турларининг киритилишида намоѐн бўлади (масалан, Green
1975). Прагматиканинг бу икки қутбли талқини доимо бир-
бирига қараб интилади ва турли тадқиқотларда прагматика
тушунчасига берилаѐтган тавсифлар бир-бирини тўлдириб,
равшанлаштириб бораѐтгандек туюлади. Турли ишларда
қайд этилишича, прагмалингвистика лисоннинг қўлланиши
билан шуғулланувчи, нутқий вазиятда (контекстда)
фаоллашган
тил
тизими
ҳақидаги
фан,
тилни
режалаштирилаѐтган мақсад нуқтаи назаридан тадқиқ
қилувчи фан, нутқ актларини тавсифловчи назария,
конверсацион (оғзаки нутқ) таҳлил назарияси, шахслараро
муносабатларни
ифодаловчи
лисоний
воситаларни
ўрганувчи соҳа ва ҳоказо (бу қаторни яна давом эттириш
мумкин).
Рус
тилшунослари
Н.Д.Арутюнова,
Ю.С.Степановлар
прагматикани
бадиий
коммуникациянинг субъектив хусусиятларини, матнда уни
ижодкорларининг «мен»ини ифодаланиши услубларини
ўрганувчи назария сифатида қарашни таклиф қилишди
(Арутюнова
1981;
Степанов
1985).
Прагматикани
сўзловчининг воқеликка, ахборот мазмунига ва адресатга
(тингловчи, ўқувчи) бўлган муносабатининг лисоний
бирлик мазмунидан жой олган таъсирчанлик кучини
аниқловчи фан (нутқий таъсир назарияси) сифатида
тасаввур этувчилар ҳам йўқ эмас (Киселева 1983).
Нидерланд олими Т.А. ван Дейк ва унинг издошлари
лисоний нутқий қурилмаларининг мулоқот вазияти учун
«яроқлилиги» масаласини назарий жиҳатдан ѐритиш
прагматиканинг
мақсади,
деб
ҳисоблайди.
Ушбу
назариянинг асосий вазифаси нутқий актларнинг когнитив
мазмунини яратиш, уларни эсда сақлаб қолиш ҳамда
маълум ижтимоий-маданий муҳитда тил тизимидан
фойдаланиш ва шу аснода коммуникация моделини
шакллантириш муаммоларини ўрганишдир (Dijk 1981).
Хуллас, прагмалингвистиканинг предметини аниқлаш
73
борасидаги уринишлар давом этмоқда, ушбу соҳага
берилган таърифлар ҳам бисѐр, аммо юқорида эслатилган
таърифлардан ҳеч бири тилшуносликнинг ушбу соҳасига
оид асосий тушунчаларнинг мазмунини акс эттира
оладиган даражадаги умумийликка даъвогарлик қила
олмайди.
Прагмалингвистикани тилшуносликнинг мустақил
соҳаси сифатида ажратиш ва унинг ўрганиш объекти,
предметини аниқлаш учун лисоний бирликларнинг турли
коммуникатив муҳитда прагматик қиймати, «баҳоси»,
мундарижасининг
намоѐн
бўлишини
таъминловчи
омилларни изламоқ даркор. Лисоний бирликларнинг ҳар
қандай шароитда намоѐн бўладиган белгилари уларнинг
онтологик ва вазифавий (функционал) хусусиятлари
намунасидир. Прагмалингвистик тадқиқ методологияси,
биринчидан, ўз фалсафий асосига эга бўлиши керак бўлса,
иккинчидан, худди шу хусусиятларни (онтологик ва
вазифавий) аниқлаш имкониятини яратмоғи лозим. Бундай
методологиянинг таянч нуқтаси хизматини, сўзсиз,
Do'stlaringiz bilan baham: |