Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

ассимиляция
(уйғунлашиш, синггиб 
кетиш) ва 
аккоммодитация 
(мувофиқлашиш) тамойиллари 
асосий рол ўйнашини қайд этган эди. Пиаже таклиф қилган 
назарияга кўра, инсон янги ахборотни дастлаб когнитив 
структурасида мавжуд бўлган категориялар қаторига 
сингдиришга ҳаракат қилади. Лекин бу ҳаракат когнитив 
тизимда маълум номутаносибликлар юзага келгунга қадар 
давом этади. Номутаносиблик ҳолати эса инсонни 
когнитив 
категорияларни 
қайта 
тузиш 
ва 


65 
мувофиқлаштиришга ундайди. Фақат шундагина қарама-
қаршиликлари 
йўқотилади, 
мувозанат 
сақланишига 
эришилади (Piaget 1980). 
Ж.Пиаженинг ѐш болаларнинг эпистемологик ва 
лисоний ривожига оид бўлган ушбу назарияси катта 
ѐшлиларнинг билиш фаолияти таҳлилига ҳам мос 
келишига аминман. Шубҳасиз, дунѐни билиш жараѐнида 
объективлик
ва 
субъективлик
доимо ѐнма-ѐн туради, бири 
иккинчисини инкор этмайди. Бири иккинчисига мустақил 
ва тобе, бирламчи ва иккиламчи муносабатларида бўлган 
икки оламнинг мавжудлиги гносеологияда аллақачон 
эътироф этилган ҳақиқатдир. Бу иккала оламнинг 
мавжудлигининг ўзи объектив ҳодисадир. Бунга ҳеч ким 
шубҳа қилмаса керак, аммо бирламчи оламнинг 
иккиламчисида акс топиши масаласи инсоний фаолият 
турлари таҳлилида муҳимдир. 
Лисоний мулоқот инсон фаолиятининг муҳим тури. 
Лисоний фаолиятда объектив ва субъектив ҳолатларнинг 
мослашуви муаммосига оид алоҳида рисолалар яратган рус 
лингвофайласуфи Геннадий Владимирович Колшанский 
лисоннинг 
субъективлигини 
унинг 
инсонийлик 
хусусиятидан излаш лозимлиги ҳақида маслаҳат беради: 
«тил алоҳида шахснинг, инсоннинг, бутун инсониятнинг 
фикрлаш қобилияти аломатидир ва шу сабабли ўз тизими 
ҳамда 
структурасида 
инсон 
томонидан 
оламни 
ўзлаштирилишининг барча хусусиятларини, инсон амалий 
фаолиятининг хусусиятларини, ижтимоий ва табиий муҳит 
шароитларини ифода этади… Тил – объектив ва 
субъективдир, у ўз моҳияти билан икки томонлама 
субстанция бўлиб, бир пайтнинг ўзида борлиққа ва инсонга 
«юзланади» (лисон- субъект, лисон-объект)» (Колшанский 
1990:26). 
Коммуникатив жараѐнда ва умуман лисоний 
фаолиятда 
объектив 
ва 
субъектив 
омилларнинг 


66 
мувофиқлашуви мулоқот иштирокчиларининг бир-бирини 
тушунишини таъминланишини эътироф этган ҳолда, яна 
бир масалага тўхталмоқчиман. Бу масала субъектив 
билишда 
умумийликка 
эришишга 
доирдир. 
Ахир 
борлиқнинг икки шахс томонидан бир хилда идрок 
этилиши қийин масала-ку! Инсонлар туғилиб ўсган, шахс 
сифатида камол топган ижтимоий-маданий муҳитлар турли 
хил, улар ана шу муҳитдаги шароитларга мос ҳолда 
турлича тарбия кўрадилар, улғаядилар (ҳатто эгизаклар 
ҳам интеллектуал жиҳатдан фарқ қилиши мумкин). 
Шундай экан, турли инсонларнинг воқелик ҳақидаги 
билими субъектив жиҳатдан маълум даражада фарқ 
қилиши мумкин, лекин шунинг билан биргаликда ягона 
муҳитда яшайдиган шахслар шу муҳит учун умумий 
бўлган тамойиллар ва қонун-қоидаларга амал қилишини 
ҳам унутмаслик лозим. Худди шу нарса мулоқотдаги 
шахсларнинг воқелик идрокида ўзига хос «шахслараро 
келишувига» олиб келади. Коммуникация воқеликнинг 
субъектив тасаввурида
қисман муқобиллик ва қисман 
номуқобилликни тақозо этади. 
Шундай қилиб, коммуникациянинг табиати ҳақида 
юқорида айтилган фикрлар унинг таҳлили жараѐнида 
инобатга олиниши лозим. Коммуникациянинг моҳияти 
фақатгина объектив ва субъектив фактлар умумийлигида 
намоѐн 
бўлади. 
Шу 
сабабли 
бўлса 
керакки, 
коммуникациянинг муҳим таркибий қисмлари сифатида 
«сўзловчи», «тингловчи», «ижро этиш» ва «тушуниш» 
бўлимлари ажратилади. Бундай ѐндашув прагматиканинг 
айрим йўналишларида мулоқотни фақатгина лисоний 
актларни тушуниш нуқтаи назаридан таҳлил қилиш 
ғоясининг 
устунлигига 
сабаб 
бўлмоқда. 
Бу 
эса 
прагматиканинг таҳлил доирасини чегаралаб қўйиш 
хавфини туғдиради. Прагматикани 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish