Ўзбекистон республикасининг жиноят процессуал кодекси умумий қисм биринчи бўлим



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet283/403
Sana30.03.2022
Hajmi2,91 Mb.
#519087
TuriКодекс
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   403
Bog'liq
f1a35128-670d-6707-9340-8d80cb68e570 docs

52-
боб. СУД ТЕРГОВИ 
439-
модда. Суд терговининг бошланиши 
Олдинги
 
таҳрирга
 
қаранг.
 
Раислик қилувчи суд тергови бошланиши тўғрисида эълон қилади. Суд тергови 
айблов хулосасининг хулоса қисмида баён этилган, судланувчига қўйилган айбловни ёхуд 
айблов далолатномасида баён этилган айбловнинг мазмунини давлат айбловчиси томонидан 
ўқиб эшиттиришдан бошланади. Раислик қилувчи судланувчидан айбловнинг моҳияти унга 
тушунарли ёки тушунарсиз эканлигини ва ўз айбига иқрорлиги ёки иқрор эмаслигини сўрайди.
(439
-
модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ
-
442
-
сонли 
Қонуни 
таҳририда 
— 
ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36
-
сон, 943
-
модда)
 
440-
модда. Далилларни текшириш навбатини белгилаш
Судланувчилардан ўз айбларига иқрорликлари ёки иқрор эмасликлари тўғрисида 
сўраб бўлгач, суд далилларни текшириш навбати тўғрисида тарафларнинг таклифларини 
эшитади. Бундай навбатни суд ажримда акс эттиради. 
Башарти далилларни текшириш судланувчиларни сўроқ қилиш билан бошланган 
бўлса, улардан кейин суд жабрланувчиларни сўроқ қилади. Судланувчилар кўрсатув 
беришдан бош тортган ёки бошқа далилларнинг текширилишидан олдин кўрсатув беришга 
рози бўлмаган тақдирда жабрланувчиларни, гувоҳларни сўроқ қилиш, далилларни кўздан 
кечириш, гувоҳлантириш, ёзма далилларни ўқиб эшиттириш, экспертиза ўтказиш ва бошқа 
суд ҳаракатларини бажариш навбати тўғрисидаги масалани суд ишнинг муайян ҳолатларини 
ва тарафларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда ҳал қилади. 
441-
модда. Гувоҳнинг қасамёди ва уни жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш 
Гувоҳни сўроқ қилишдан олдин раислик қилувчи унинг шахсини аниқлайди ва 
кўрсатув беришдан бош тортганлик ёки била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун 
жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиради. Сўнгра раислик қилувчи гувоҳга барчанинг олдида 
ошкора равишда қуйидаги мазмунда қасамёд қилишни таклиф этади: «Иш юзасидан ўзимга 
маълум бўлган ҳамма нарсани судга айтиб беришга қасамёд қиламан. Фақат ҳақиқатни, барча 
ҳақиқатни гапириб бераман, ҳақиқатдан ўзга нарсани гапирмайман». Қасамёд матни гувоҳга 
унинг мажбурияти ва жавобгарлиги тушунтирилгани ҳақидаги гувоҳнинг тилхати билан 
биргаликда суд мажлисининг баённомасига илова қилинади. 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


 
LexUZ шарҳи
 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 
238
 
ва 
240
-
моддалари

Ўн олти ёшга тўлмаган гувоҳга ҳам ушбу модданинг 
биринчи қисмида 
назарда 
тутилган ошкора қасамёд қилиш таклиф қилинади, лекин кўрсатув беришдан бош тортгани 
ёки била туриб ёлғон кўрсатув бергани учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмайди ва 
ундан тилхат олинмайди. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   403




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish