1.6. Агар Универсал шартноманинг 1.5.-бандига мувофиқ киритилган ўзгартиришлар
ва/ёки қўшимчалар кучга кириш санасигача Банк томонидан Мижоздан Универсал
шартномани бекор қилиш тўғрисида ёзма ариза олинмаган бўлса, у ҳолда ушбу ҳолат
киритилаётган ўзгартиришлар ва/ёки қўшимчаларга Мижознинг сўзсиз ва тўлиқ
розилигини билдиради. Бунда Универсал шартномани ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар
киритиш ҳақидаги келишувнинг ёзма шакли Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 366-моддасига мувофиқ риоя этилган ҳисобланади.
1.7. Универсал шартноманинг/Банк Тарифларининг ўзгартиришлари ва/ёки
қўшимчалари ва/ёки унинг янги таҳрири кучга киргандан кейин Мижоз томонидан
Амалиётлар амалга оширилиши/Ариза берилиши Мижознинг ўзгартирилган ва/ёки
қўшимчалар киритилган Универсал шартномага розилигини қўшимча тасдиғи бўлиб
ҳисобланади.
2. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР Абонент қурилмаси - Универсал шартнома доирасида ўзаро алоқалар учун
маълумотлар узатиш тармоғига (Интернетга) уланувчи шахсий компьютер, планшет,
смартфон ёки бошқа қурилма.
Авторизация - Амалиётни ўтказишга сўровни ўзида сақловчи амалиётлар
ўтказилишини қонунийлигини тасдиқловчи, ахборот хавфсизлиги элементларини
текшириш асосида Банк / Процессинг маркази томонидан тақдим этилувчи Карта ва/ёки
Ҳисобрақам ёки унинг реквизитларини қўллаш билан Амалиётни ўтказишга рухсатнома.
Электрон почта манзили - Банкдан хабарномаларни ва Текшириш кодини олиш
учун Ариза-Сўровномани тўлдиришда Мижоз томонидан кўрсатилган электрон почта
манзили. Универсал шартнома доирасида Мижозда бир вақтнинг ўзида фақат бир электрон
почта манзили бўлиши мумкин. Электрон почта манзили Мижознинг аризасига кўра
ўзгартирилиши мумкин.
Аутентификация - Логинни, Паролни ёки Текшириш кодини тўғри киритиш
натижасида масофавий банк хизматларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқловчи
текшириш жараёни. Аутентификациянинг ижобий натижаси барча ҳаракатлар шахсан
Мижоз томонидан амалга оширилаётганлигини тасдиқлайди, ҳамда Логин, Пароль ёки
Текшириш кодининг киритилишини қоғозли ҳужжатдаги ўз қўли билан қўйиладиган имзо
билан тенг қимматли эканлигини тан олади.
Банк маҳсулоти - Мижознинг маълум эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган
(масалан, Карта очиш, Депозит жойлаштириш, Кредит тақдим этиш ва ҳоказо) ва Мобил
банкка фақатгина Мижознинг «ANOR BANK» АЖ томонидан эмиссия қилинган картасини
қўшгандан кейин ва мобил телефоннинг рақами SMS-хабарнома рақами билан мос келганда
Банк томонидан амалга ошириладиган, олдиндан белгилаб берилган характеристикалар
(параметрлар) билан алоҳида банк хизмати ёки функционал тартиблаштирилган банк
хизматлари ва ёрдамчи ҳаракатларнинг тўплами.