Тасдиқловчи дарча - Шартноманинг ва Банк Тарифларининг барча аҳамиятли
шартлари билан ўз розилигини тасдиқловчи, ҳамда мазкур Универсал шартномага иловада
таърифланган Шартноманинг Умумий шартлари билан Мижознинг тўлиқ ва сўзсиз
розилигини билдирувчи Мижознинг ҳаракати. Тасдиқловчи дарчани қўллаш билан амалга
оширилган Мижознинг барча ҳаракатлари баҳс асоси бўлмайди ва Мижоз томонидан
шахсан амалга оширилган деб тан олинади ва Амалдаги қонунчиликнинг талабларига
мувофиқ ўз қўли билан имзоларнинг ўхшаш қўлланилишининг Мижоз учун юридик
оқибатларни юзага келтиради.
Топшириқнома - маблағларнинг олувчини Ҳисобрақамига/Картасига/Ҳамёнига
Ҳисобрақамдан/Картадан/Ҳамёндан Топшириқномада ўрнатилган суммани ўтказиш
ҳақида Банкка Мижознинг буйруғини кўзда тутувчи, ҳамда Банк маҳсулотларини харид
қилиш ва бошқа Бир марталик амалиётларни амалга оширишга МБХ ёрдамида Банкка
узатилувчи электрон ёки ёзма кўринишдаги ҳужжат. МБХ орқали узатилувчи
Топшириқнома Амалиётни тасдиқлаш ва/ёки МБХнинг тегишли интерфейсида
тасдиқловчи дарчада Текшириш коди (техник имконият мавжудлигида) ёрдамида Мижоз
томонидан имзоланган бўлиши керак.
Етказиб берувчи - у томонидан сотилувчи товарлар (ишлар, хизматлар) ва/ёки
рақамли электрон контент учун Ҳисобрақам/Карта ёрдамида электрон тўловларни техник
ва юридик қабул қилинишини имконини берувчи хўжалик субъекти.
Мижознинг вакили (Вакил) - Мижознинг номидан ва унинг манфаатларида ёки
унинг ҳисобидан ҳаракат қилувчи, ваколатлари фақат нотариал тасдиқланган ишончномага
(ёки Амалдаги қонунчиликка мувофиқ унга тенглаштирилган) асосланган жисмоний шахс.
Мижоз вакили Универсал шартноманинг шартлари бўйича Мижознинг шахсан ўзи амалга
ошириш керак бўлган ҳаракатлардан ташқари Универсал шартномага мувофиқ
ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли.
Текшириш коди - Банк томонидан генерация қилинувчи ва мобил телефон Рақамига
ва/ёки Мижознинг электрон почта Манзилига SMS-хабар кўринишида Мижозга
юборилувчи махсус бир марталик ўзгарувчан код. Текшириш кодини қўллаш билан амалга
оширилган Мижознинг барча ҳаракатлари баҳс асоси бўлмайди ва Мижоз томонидан
шахсан амалга оширилган деб тан олинади ва Амалдаги қонунчиликнинг талабларига
мувофиқ ўз қўли билан имзоларнинг ўхшаш қўлланилишининг Мижоз учун юридик
оқибатларни юзага келтиради. Текшириш кодини киритилиши Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 370-моддасига мувофиқ оммавий офертанинг акцепти
ҳисобланади.