4.5. Мижоз Шахсий кабинетида маълумотни қайта кўриб чиқиш йўли билан ўз
Қарздорлиги ҳолати ҳақидаги маълумотларни кундалик асосда мустақил тарзда олиши
шарт.
4.6. Банк ҳар ой ойлик тўловни шакллантиради ва бу ҳақда Қарз олувчини Шахсий
кабинети ва/ёки SMS-хабар юбориш орқали (Банкнинг истагига кўра) хабардор қилади.
Мижознинг Қарздорлигини қиймати ҳақидаги тўлиқ маълумот Мижозга унинг Шахсий
кабинети ёрдамида маълумот учун етказилади.
4.7. Ҳар ойлик тўлов суммаси ҳақида маълумотни Қарз олувчига етказилмаган
холатда Қарз олувчи ҳар ойлик тўлови ҳақида маълумотни олиш учун Банкнинг Контакт-
Марказига мурожаат қилиши шарт. Кўрсатилган маълумотнинг олинмаслиги Қарз
олувчининг тўлов бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди.
4.8. Қарз олувчи тўлов Санасигача Ҳар ойлик тўловни ўз вақтида сўндириши шарт.
Тўламаслик ҳолатида Банк Шартнома доирасида чиқарилган муддатли тўлов Картасини
блоклаб қўйиш ҳуқуқига эга. Муддатли тўлов Картаси бўйича Амалиётларни тиклаш учун
Қарз олувчи ҳосил бўлган муддати ўтган қарздорликни тўлаши керак.
4.9. Агар тўлов Санаси Банк иш кунига тўғри келмаса, тўлов Санаси куни бўлиб яқин
орадаги келадиган банк иш куни ҳисобланади.
4.10. Ҳар ойлик тўловни ва/ёки шартнома бўйича бошқа Қарздорликни сўндирилиши
Банкнинг Сайтида кўрсатилган усулларда амалга оширилади.
4.11. Банк фойдасига Шартномага асосан ҳар қандай тўловларни амалга
оширилганлиги Банкдаги Қарз олувчининг Ҳисобрақамига пул маблағларининг келиб
тушиш пайтидан бажарилган ҳисобланади.
4.12. Қарз олувчи Шартнома бўйича Қарздорликни исталган пайтда қисман ёки тўлиқ
сўндиришга ҳақли. Қарз олувчи томонидан муддатли тўлов сўндирилиши ҳисобрақамига
пул маблағларини киритилиши Банк томонидан Кредитни муддатидан олдин қисман ёки
тўлиқ сўндирилишига ариза каби баҳоланади. Кирим Амалиётини амалга оширишда Банк
шундай Амалиётнинг суммасини Шартнома бўйича Қарздорликни сўндиришга
йўналтиради ёки уни ортиқча тўлов сифатида ҳисобга олади. Шартнома бўйича қисман
муддатидан олдин сўндириш Қарз олувчининг қўшимча топшириқномасисиз
Ҳисобрақамда пул маблағларини ечиб олиш йўли билан амалга оширилади, бунга Қарз
олувчи ўзининг сўзсиз розилигини (акцептини) беради, бунда унинг вужудга келиш кетма-
кетлигини ҳисобга олинган ҳолда муддатли тўловнинг келажакдаги даврларини режали
тўловларининг сўндирилишини амалга оширилади.