Features of the development of modern science in the pandemic’s era | Volume 1
.
110
Дунё давлатлари божхона маъмуриятларида ҳар йили юзлаб коррупциявий
жиноятлар аниқланади. Божхонадаги коррупция латентлиги юқори жиноятлардан бири
ҳисобланганлиги учун у тўғрисида давлатларнинг статистикаси тўлиқ
юритилмайди деб
қарашга етарли асослар мавжуд бўлиб, бу давлатларнинг коррупциялашганлик даражасини
пасайтириб кўрсатилиши билан боғлиқ.
Шу сабабли халқаро тажрибани ўрганишда қуйидаги омилларни ҳисобга олиш
мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади:
- ўрганилаётган давлатнинг географик жойлашуви;
- ўрганилаётган давлатнинг халқаро рейтингда тутган ўрни;
- ўрганилаётган давлатнинг тажрибаси асосида эришилган натижа;
- ўрганилаётган давлатнинг техник ва технологик ривожланганлиги;
- ўрганилаётган давлат аҳолиси менталитети ва бошқалар.
Юқоридаги омилларни тажрибаларни баҳолаб чиқишдаги
асосий мезон сифатида
белгилаб олишнинг асосий жиҳати шундаки, қўлланилаётган тажриба кутилган натижани
бериши учун уни ҳар томонлама таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади.
Шу сабабли, мақолада Европа давлатлари, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё
давлатлари ва ўз тажрибаси билан ажралиб турган алоҳида давлатлар тажрибасини
ўрганишга аҳамият қаратилган.
а) Европа давлатлари тажрибаси
Коррупция муаммоси нафақат ривожланаётган давлатлар иқтисодиётига
балки
Европа иттифоқи каби ривожланган давлатларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Transparency International нодавлат ташкилоти томонидан ҳар йили эълон қилиниб
бориладиган коррупцияни қабул қилиш рейтингининг 2017-2019 йиллардаги натижаларига
кўра, божхона соҳасидаги коррупцияга қарши курашиш йўналишида иқтисодиёти
ривожланган ва сиёсий барқарор давлатлар юқори кўрсаткичларга эришишган
1
.
2019 йил рейтинг маълумотларига кўра, биринчи ўринни 87 балл билан Дания ва Янги
Зелландия қўлга киритган бўлса, иккинчи ўринни 86 балл билан Финландия ва 85 балл
билан учинчи ўринни Сингапур эгаллаган. Ушбу давлатлар рейтингда биринчиликни
сўнгги 3 йил давомида қўлдан бой бермай келишмоқда. Сабаби, бу давлатлар коррупцияга
қарши курашиш стратегияси кўра коррупция бошқарув иерархиясининг қуйидан
тортиб
юқоригача даражасида ва пайдо бўлишининг барча омил ва шаклларигача доимий назорат
қилиб борилади. Шу ўринда, ушбу давлатлар божхона маъмуриятчилиги самарали
коррупцияга қарши курашиш қонунчилиги асосида фаолият юритади ва ходимларнинг
ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг юқори даражада қонунга
бўйсунувчанлигини,
шунингдек, жамиятда соғлом ва адолатли муҳит ҳукмронлигини
кўриш мумкин.
Ҳар қандай давлатда коррупцияга қарши курашишдаги асосий элемент вазифасини
коррупцияга қарши курашиш сиёсати эгаллайди. У ўз ичида давлатдаги барча давлат
бошқарув органлари фаолиятини, шу жумладан, божхона органларини ҳам олади.
Божхонадаги коррупцияга қарши курашиш фаолияти бошқа
давлат органларида
бўлгани каби коррупция жиноятини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган ташкилий-
бошқарув тартибидаги чора-тадбирларни қўллашдан иборат ҳисобланади. Европа
иттифоқига аъзо давлатларнинг божхона соҳасидаги коррупцияга қарши курашиш бўйича
тажрибасини таҳлил қилишда қуйидаги асосий хусусиятларни инобатга олиш лозим:
давлатлар ҳудудининг кичиклиги; аҳоли сонининг камлиги ва аҳоли турмуш даражасининг
юқорилиги.
Масалан,
Дания
нинг божхонадаги коррупцияга қарши курашиш сиёсатида қуйидаги
асосий омиллар ҳисобга олинган:
1
E.V.Alekseeva, Yu.V.Bugaeva: Analysis of International experience in combating corruption in customs authorities:
practice of the European union countries// Science academy journal. 2020. No 40 (5). pp 30-33
December 3, 2021 | Berlin, Germany | Collection of scientific papers «SCIENTIA»
.
111
- 20 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатда божхона соҳасидаги коррупцияга қарши
курашиш амалиёти аниқ ёритиб берилган;
- юқори даражада ривожланган фуқаролик жамияти институтлари бошқа ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар билан бўлгани каби божхона маъмуриятлари билан ҳам
доимий алоқа ўрнатиб, божхона органлари фаолияти устидан доимий жамоатчилик
назоратини
таъминлайди;
- божхона органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчиликка риоя
қилинишини назорат қилувчи алоҳида тузилма мавжуд эмас.
Даниянинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ўзига хослиги шундаки унда
ходим томонидан имзоланувчи махсус коррупцияга қарши курашиш бўйича шартномалар
мавжудлигидир. Бу каби шартномани ходим томонидан имзоланмаслиги иш берувчи
томонидан шартнома имзоланишини рад этилишига сабаб бўлиши мумкин. Шартнома
нафақат божхона ходимига балки ташқи иқтисодий фаолият қатнашчисига ҳам пора таклиф
қилмаслик ва тамагирлик қилмаслик бўйича мажбуриятни юклайди.
Do'stlaringiz bilan baham: