Бахшиллочилар»
норасмий жамоасига Бухоро вилоятида туғилган Алиев
Бахшилло 1997 йилда асос солган. Унинг диний қарашлари қуйидаги ҳолатларга кўра
ислом таълимотига зид саналади:
-
Б.Алиев ўзини аввал қиёматдан олдин келадиган Маҳдий, кейинчалик эса пайғамбар,
турмуш ўртоғи Моҳира Алиевани «мусулмонлар онаси», фарзандларини «мусулмонлар
амири», яқин издошларини «саҳобийлар» деб эълон қилган;
-
жамоада шаҳодат калимасида Б.Алиевни пайғамбар деб тан олиш жорий қилинган;
-
Б.Алиев гўёки уни зиёрат этган шахс ҳам амалини бажарган одамнинг савобини
олишини, ўзига эргашганларга қиёматда савол-жавоб йўқлиги, улар қандай ҳолатда вафот
этишидан қатъий назар, шаҳидлик мақоми берилиши, ҳатто барча эркак маслакдошларига
пайғамбарлик даражаси берилиши ҳақида тарғиб қилади;
-
намоз беш эмас, гўёки уч маҳал фарз қилинган;
-
ўғил фарзандларни ислом талабларига мувофиқ хатна қилдириш бекор қилинган.
Жамоада тартиб диний секта шаклида ташкил этилиб, жамият билан ижтимоий
алоқалари бузилган. Жамоа аъзолари раҳбарнинг барча кўрсатмаларини сўзсиз
бажарадилар ва унга тегишли буюмларни «табаррук» санайдилар. Баъзи адептлар турмуш
ўртоқларини М.Алиевага «мухлиса» этиши оқибатида жамоада ўзига хос «аёллар қаноти»
вужудга келган.
Б.Алиев 1990-йилларнинг охирида аҳоли ичида диний ва миллий асосда низо
келтириб чиқаришга қаратилган жиноий хатти-ҳаракатлар содир этгани учун жазога
тортилган. 2006 йилда озодликка чиққач, Россия Федерациясига доимий яшаш учун кўчиб
кетган. Айнан мана шу даврда Б.Алиев издошлари ичида уни зиёрат қилганларга гўё ҳожи
мақоми берилиши ҳақидаги ғояларни тарқатган. Россияга борган «Бахшиллочилар»
Б.Алиевга катта миқдорда пул беришлари, ишга ёлланиб, даромадларининг асосий
қисмини жамоа етакчисига топширишлари кузатилган. 2008-2010 йиллар давомида жамоа
аъзолари шу тариқа «ҳижрат»га чиқиб, ўз етакчиларига «байтулмол» сифатида пул тўплаб
берганлар.
«Бахшиллочилар» асосан Бухоро ва Когон шаҳарларида истиқомат қиладилар.
Таъкидлаш жоизки, норасмий диний жамоаларнинг фаолиятида иштирок этиш,
жамоа ғоялари асосида диний таълим олиш ёки ўргатиш Ўзбекистон Республикаси
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг 5 ва 9-моддаларини
бузиш ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларида
белгиланган қонуний жазо қўлланишига олиб келади.
Мавзу бўйича саволлар
1.
«Конфессия» атамасининг моҳияти нимада?
2.
«Секта» сўзининг моҳияти нимада?
3.
Ноанъанавий диний ташкилотларнинг қандай хусусиятла ри мавжуд?
4.
Янги диний ҳаракатларнинг юзага келишига қандай омиллар таъсир кўрсатади?
5.
Иегово шоҳидлари қандай ташкилот?
6.
Мормонларнинг бошқа христиан йўналишларидан асосий фарқи нимада?
7.
Баҳоийларнинг қибласи қайси шаҳар ҳисобланади?
8.
Кришнани англаш жамиятига қачон ва ким томондан асос солинган?
Мустақил иш топшириқлари
1.
«Конфессия» ва «Дин» ўртасидаги фарқни очиб беринг.
2.
Динларнинг географик тарқалиши ҳақида хариталарни топинг.
3.
ЯДҲнинг ўсиб бориши тенденциялари таҳлили ҳақида кўргазмали слайд
тайёрланг (MS Power Point).
4.
Ноанъанавий динлар юзага келган тарихий ва ижтимоий- сиёсий омилларни
атрофлича ўрганинг ва гапириб беринг.
5.
Ғарбда янги секталарнинг пайдо бўлиши сабабларини таҳлил қилинг.
6.
Ислом дини доирасида юзага келган оқимларга анъанавий уламоларнинг фикри
ҳақида илмий иш тайёрланг.
Адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: «Ўзбекистон», 2017.
2.
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикасининг қонуни (янги таҳрири) // Ўзбекистоннинг янги қонунлари, № 19. –
Т.: Адолат, 1998.
3.
Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий
асослари. – Т.: «Тошкент ислом университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2008.
4.
Нажмиддинов Ж. Миссионерлик: кеча ва бугун. - Тошкент: «Тошкент ислом
университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2008.
5.
Очилдиев А., Нажмиддинов Ж. Миссионерлик: моҳият, мақсадлар,
оқибатлар ва олдини олиш йўллари. - Тош кент: «Тошкент ислом университети» нашриёт-
матбаа бирлашмаси, 2009.
6.
Ҳасанбоев Ў. Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари: диний
ташкилотлар, оқимлар, мафкуравий курашнинг долзарб йўналишлари. – Т.:ТИУ, 2014. –
552 б.
7.
Тулепов А. Ислом ва ақидапараст оқимлар. Ўқув қўлланма. –Тошкент:
Мовароуннаҳр, 2014. – 480 б.
8.
Бағрикенглик - барқарорлик ва тараққиёт омили / Масъул муҳаррир -
А.Ачилдиев. - Т., 2007.
9.
Ёвқочев Ш. Ислом ва сиёсат. - Т., 2011.
10.
Сирожиддинов Ш. Бағрикенглик – динларнинг маърифий асоси. - Т., 2010.
11.
Mather G., Nichols L.A., Schmidt A.J. Encyclopedic Dictionary of cults, sects
and World religions. Grand Rapids: Zondervan, 2006. – 544 p.
9-мавзу. КИБЕРМАКОНДА ДИН ОМИЛИ
Режа:
1.
Кибермакон тушунчаси ва унинг мазмун-моҳияти.
2.
Ахборот уруши ва унинг мазмуни
3.
Дин ниқобидаги мафкуравий таҳдидларнинг намоён бўлиш шакллари.
4.
Ёшларни интернет ва ижтимоий тармоқлардаги ахборот хуружларидан
асрашнинг долзарб масалалари.
Таянч тушунчалар:
Do'stlaringiz bilan baham: |