1.1. Экологик туризмнинг таърифи ва моҳияти
Экотуризм сўзи ХХ асрнинг 80 йилларидан бошлаб туризм
индустриясига кира бошлаган бўлса-да, бироқ экотуризм
тушунчасига ҳозиргача ягона таъриф йўқ. Ўзбекистонда экологик
туризмни ривожлантириш Концепциясида» экологик туризмнинг
таърифлашда халқаро ташкилотларнинг изоҳлашлари келтирилган.
Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (ТМКХИ)
–
«Экологик туризм ѐки экотуризм» – табиий муҳитига нисбатан
маъсулият билан саѐҳат қилиш, табиат ҳудудларига зиѐн
етказмаган ҳолда ўрганиш, ҳамда табиатнинг бетакрор, жалб
этувчи жойларидан завқ олиш мақсадида табиатни муҳофаза қилган
ҳолда табиатга кўмаклашади, атроф муҳитга «юмшоқ» таъсир
этади, маҳаллий халқнинг ижтимоий-иқтисодий шароитини
фаоллаштиради ва шу фаолиятдан уларнинг имтиѐзлар олишини
таъминлайди.
Табиатнинг бетакрор кўриниши таърифи
Туризм жамияти (ТЖ)
– «Табиий ҳудудларга маъсулият
билан саѐҳат қилиш натижасида табиатни муҳофаза этишни
таъминлайди ва маҳаллий халқнинг турмуш даражасини
яхшилайди».
9
Ёввойи табиат умумжаҳон жамғармаси (ЁТУЖ)
–
экотуризм – нисбатан табиатга зиѐн етказилмаган ҳудудларга
саѐҳат, маданий – этнографик хусусиятлари ҳақида тасаввур олиш
мақсадида, тизимнинг бутунлигини бузмаган ҳолда, шундай
иқтисодий шароитлар яратадики, унда табиатни муҳофаза қилиш
яхшиланади ва табиий ресурслар маҳаллий халққа фойда
келтиради.
Бутунжаҳон туризм ташкилоти (БТТ)
– «Табиий ҳудудларга
маъсулият билан саѐҳат қилиш натижасида табиатни муҳофаза
этишни таъминлайди ва маҳаллий халқнинг турмуш даражасини
яхшилайди».
«Ўзбекистонда
экологик
туризмни
ривожлантириш
концепциясида»
- экотуризм деганда нафақат маърифий –
маънавий мақсадларни кўзлаган ҳолда экзотик табиий ҳудудларга,
уларнинг ҳайвонот ва ўсимлик дунѐсига саѐҳат балки ижтимоий –
иқтисодий масалаларни амалга оширилиши ѐрдамида экология
муаммоларини ҳал қилиш билан бир-бирига боғлиқ мажмуалар
йиғиндисини тушунамиз. Ўзбекистонлик эколог олимларнинг
фикрича – экотуризм маърифий-маънавий тушунчалар остида
экотуристларнинг экзотик табиий ҳудудларга, уларнинг ҳайвонот
ва ўсимликлар дунѐсига, табиий ҳудудларнинг тарихий
ѐдгорликларига,
археологик
топилмаларига,
геологиясига,
палеонталогия қолдиқларига саѐҳатлари каби табиат билан боғлиқ
мажмуалар киради.
Албатда халқаро табиатни муҳофаза қилиш ва халқаро туризм
ташкилоти, Ўзбекистоннинг экологик туризмни ривожлантириш
концепциясининг экотуризм таърифига қўшимчалар киритиш
мураккаб, жуда катта манбаларни таҳлил қилишни талаб қилади.
Лекин яна бир омилни келтириш ўринли бўлади. «Экология»
сўзи «oicos» - уй ва «lagos» - фан сўзларидан келиб
чиққан.Экология – тирик организмларнинг ва уларнинг
системалари (популяциялари, туркумлари) нинг бири-бирлари
ҳамда яшаш муҳитлари билан ўзаро муносабатлари ҳақидаги
фандир.
Экотуризмнинг ҳақиқий мухлислари ўзининг янги табиат
гўшаларига саѐҳати вақтида айнан ана шу муносабатларни
кўришни кузатишни ҳоҳлайди. Умумфикрларни жамлаб, таҳлил
қилганимизда экотуризм табиат қўйнида бўлишликдир.
10
Экотуризм билан табиатшунослик ва табиатни муҳофаза
қилишнинг қўшилиб кетганлиги экотуризмни ривожлантиришга
илмий
меъѐрлардан
ортиқ
куч,
режасиз
эътибор
берилаѐтганлигидир деб ҳисоблаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |