Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/94
Sana28.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#513624
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   94
Bog'liq
kriminologiya 2

 
11.3. Вояга етмаган жиноятчининг шахси 
Шахснинг алоҳида ижтимоий типини ажратиш учун асос 
бўладиган шахсий хусусиятлар мавжудлиги тўғрисидаги масала 
қизғин баҳсларга сабаб бўлиб келмоқда. Айрим муаллифлар 
фикрига кўра, жиноятчи шахс сифатида бошқа одамлардан аж-
ралиб туради
2
, айрим муаллифлар эса, асосан жиноят содир 
этиш пайтида шахснинг шарт-шароит билан ўзаро таъсирига 
ишора қилади
3
.
Умуман олганда, шахснинг ижтимоий хусусиятлари у ман-
суб бўлган ижтимоий гуруҳ билан боғланади, бу – типларга аж-
ратишга нисбатан методологик ѐндашувнинг негизи.
Жиноят содир этувчи вояга етмаган шахсининг типини 
аниқлашда айрим методологик ва методик қоидаларни эътибор-
га олиш лозим.
Биринчи. Бу ерда типнинг ижтимоий табиати тўғрисида сўз 
юритилади, шу боис айнан инсоннинг «шахси, ижтимоий қиѐ-
фаси» унинг октогенози жараѐнида ўрганилади.
Иккинчи. Кўриб чиқилаѐтган шахс типи у ўзига хос бўлган 
одамларнинг барқарор ижтимоий белгиланган хусусиятлари-
нинг мавжудлигини ифодалаган тақдирдагина аҳамият касб 
этади. Бу хусусиятлар жиноий хулқ-атвор факти билан эмас, 
балки унинг имконияти билан белгиланади. Мазкур имконият 
фақат муҳит билан ўзаро алоқада юзага чиқади. Шу боис маз-
кур шахс типининг тарқалганлик даражаси жиноят содир этув-
чи шахсларнинг тарқалганлик даражасига мос келмаслиги мум-
1
Долгова А.И. Социально-психологические аспекты преступности несовершеннолетних. – 
М., 1981. – 35-б. 
2
Лейкина Н.С. Личность преступника и уголовная ответственность. – Л., 1968. – 9-б. 
3
Сахаров А.Б. Кўрсатилган асар. – 111-б. 


162 
кин. У қонунда белгиланган тартибда жиноят содир этишда 
айбдор деб топилган барча шахсларни қамраб олмайди. Шу са-
бабли деярли барча тадқиқотчилар асосан шарт-шароит таъси-
рида жиноят содир этувчи «тасодифий жиноятчи» типини фарқ-
лайди. 
Бинобарин, криминоген шахс тушунчаси бошқа шахс типла-
ри билан таққослаганда тегишли шарт-шароитда жиноий хулқ-
атвор юз бериш эҳтимоли катта бўлган муайян ижтимоий типни 
ифодалаши мумкин. Бундай эҳтимол фақат ижтимоий муҳит 
билан ўзаро таъсирга киришиш натижасида рўѐбга чиқади ва 
шундан кейин, яъни жиноят содир этилганидан сўнггина кри-
миноген шахснинг ижтимоий типини ифодаловчи шахс жино-
ятчига айланади. Шахс криминоген хусусиятга эга эканлигини 
аниқлаш унинг ижтимоий муҳитини соғломлаштириш, шахсга 
зарур ижтимоий ѐрдам кўрсатиш, унга нисбатан тарбиявий-
профилактик таъсирни кучайтириш учун асос бўлади. Тайинла-
надиган жазо содир этилган қилмишнинг хусусиятига мос ке-
лиши лозим.
Учинчи. Бу ерда айнан тип назарда тутилади, шу боис жи-
ноят содир этувчи шахсларда криминоген шахс типининг жи-
ҳатлари ҳар хил даражада мужассамлашиши мумкин.
Тўртинчи. Бу ерда жиноий хулқ-атвор билан бевосита боғлиқ 
бўлган хусусиятлар тўғрисида сўз юритилиши лозим. Кримино-
ген шахснинг жиноятчи бўлмаган шахсдан фарқи айнан жиноий 
хулқ-атвор билан боғлиқ.
Бешинчи. Вояга етмаган криминоген шахс ўзига хос крими-
нологик аҳамиятга эга бўлган хусусиятлар мажмуини ўзида 
мужассамлаштирган алоҳида ҳодиса. Одамлар хулқ-атвори, фа-
олияти пировард натижада шахснинг барча ўзига хос хусуси-
ятлари «иши»нинг якуни ҳисобланади. Жиноятчи шахси фақат 
бир ўзига хос хусусиятга эга бўлади, деб ўйлаш тўғри бўл-
майди.
Умуман олганда, ўтказилган тадқиқотлар жиноятчиларнинг 
турли тоифалари орасида учрайдиган криминоген шахс типи 
қуйидаги ўзига хос жиҳатлар мажмуи билан ажралиб туришини 
кўрсатди: 
фаол ғайриҳуқуқий ва ахлоқий таъсир шароитида шахснинг 
шаклланиши, оилада ғайриҳуқуқий хулқ-атвор ва хатти-ҳара-
катларнинг кузатилиши ва ш.к.;


163 
ҳатто жамият ва давлат муҳити ҳамда унинг қадрият ва 
меъѐрлар тизими томонидан таъсир ўтказиш чоралари кўрилга-
нидан кейин ҳам ҳар хил ахлоққа зид ва ғайриҳуқуқий қилмиш-
лар тизимининг мавжудлиги;
жиноят содир этиш шароитида шахснинг фаоллиги ва одатда 
жиддий сабаблар бўлмаган шароитда жиноят содир этиш.
Юқорида келтирилган тавсиф умумий хусусиятга эга бўлиб, 
криминоген шахс типларининг ранг-баранглигини акс эттир-
майди.
Ваҳоланки, жиноятларнинг олдини олиш, жазолаш ва ҳуқуқ-
бузарларни ахлоқан тузатиш ижтимоий тизими шахсларнинг у 
ѐки бу гуруҳларига хос бўлган хусусиятларни эътиборга олиши 
лозим. Одатда, бундай хусусиятлар икки асосий белги: шахс-
нинг криминоген бузилиш даражаси ва бу бузилишнинг хусу-
сиятидан келиб чиқиб ҳисобга олинади. Вояга етмаган шахс 
микромуҳитининг тавсифини, унинг жиноят содир этишдан ол-
динги хулқ-атвори ҳақидаги маълумотларни, онгнинг мазмун 
томони хусусиятларини ҳисобга олувчи комплекс мезонга асос-
ланиб, қасддан жиноят содир этувчи ўсмирларнинг уч типи: из-
чил криминоген, ситуатив криминоген ва ситуатив типлари 
қайд этилган.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish