Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/94
Sana28.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#513624
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   94
Bog'liq
kriminologiya 2

тасодифий 
жиноятчилар;
2) 
профессионал жиноятчилар;
3) 
потенциал 
жиноятчилар.
Ушбу таснифлаш тизими замирида рецидивист-
ларга қарши кураш бўйича махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқи-
лади, синаб кўриш, шартли жазо бериш институтлари амал қи-
лади.
Умумий хулоса шуки, ҳар қандай тасниф муайян даражада 
шартлидир, деган фикрга деярли барча криминологлар қўшила-
ди. Зотан, таснифлаш учун қандай мезон асос қилиб олинганли-
ги ѐки таснифлашдан қандай мақсад кўзланганлигига қараб, 
жиноятчилар таснифи ҳар хил бўлиши мумкин. Шу сабабли 
амалда юқорида кўрсатилган типлардан биронтасига ҳам мос 
келмайдиган, айни вақтда «аралаш» белгиларга эга бўлган жи-
ноятчилар учраши мумкин.


70 
5-мавзу. ШАХС ҒАЙРИИЖТИМОИЙ 
МОЙИЛЛИГИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ҲАМДА МУАЙЯН 
ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ МЕХАНИЗМИ
 
1.
 
Умумий асосий қоидалар 
2. Шахснинг салбий хулқ-атвори шаклланишига таъсир 
этувчи асосий омиллар 
3. Муайян ҳаѐтий вазият 
4. Психологик механизм 
5.1. Умумий асосий қоидалар 
Муайян жиноий хулқ-атвор механизмини ўрганиш ва тав-
сифлаш учун диалектиканинг асосий методологик принципла-
рига мурожаат этишимиз лозим бўлади. Шу нуқтаи назардан 
«хусусий», «умумий» ва «махсус» категориялари объектив бор-
лиқ ҳодисаларини, унинг муайян жиҳатларини акс эттиради.
Олам муайян ҳодисалардан таркиб топади. Лекин улар мус-
тақил эмас, балки ўзаро боғлангандир. Манбалари, айрим хусу-
сиятлари бир бўлган ва ичдан боғланган баъзи бир ҳодисалар 
гуруҳларга бирлаштирилиши мумкин.
Ҳар бир фан ўз таянч нуқтасига эга бўлиши лозим. Кимѐда 
муайян элемент, биологияда – индивид, криминологияда – жи-
ноят (индивидуал хулқ-атвор) шундай таянч нуқтаси ҳисобла-
нади. Кимѐвий элементларнинг ҳар бири алоҳида хоссаларга 
эга, аммо уларнинг умумий хоссалари вақти-вақти билан так-
рорланиб турганлиги сабабли, улар ўртасида боғланиш мавжуд. 
Биологияда индивид (мавжудот) нафақат ўзига хос белгиларга, 
балки уни бошқа индивидларга яқинлаштирадиган умумий бел-
гиларга ҳам эгадир. Шу такрорланувчи муҳим белгиларга асос-
ланган ҳолда индивидлар муайян турларга гуруҳланади.
Ҳар қандай жиноят – мураккаб ҳодиса. У фақат ҳодиса сифа-
тида мураккаб эмас. Жиноят – бир қанча омиллар боғланиши ва 
ўзаро таъсири натижаси (оқибати)дир. Бу омилларнинг ҳам ҳар 
хил турлари бўлиши мумкин. Аммо уларнинг орасида энг муҳи-
мини ажратиш мумкинми? Бошқача айтганда, ушбу натижа – 
оқибатнинг вужудга келишида қайси муҳим омиллар ѐки «иш-
тирокчилар» қатнашади? Бу, энг аввало, индивид ѐки муайян 
жиноий қилмиш содир этган одамнинг шахсидир. Ушбу шахс-


71 
сиз оқибат – жиноят рўй бермаган бўлур эди. Аммо шахс – онг-
ли мавжудот, шу боис у жиноий қилмиш (ҳаракат ѐки ҳаракат-
сизлик) содир этишга нисбатан муайян хоҳиш-иродага эгадир. 
Бинобарин, бу ерда жиноятчи шахсининг хоҳиш-иродаси би-
ринчи ўринга чиқади. 
Боз устига, хоҳиш-ирода йўқ жойда вужудга келмайди. У, ўз 
навбатида, камида иккита бошқа омилнинг натижаси (оқиба-
ти)дир. Бу омиллар қуйидагилардир: 
а) жиноятчининг шахси шаклланган шарт-шароит, ушбу 
шахс жиноий қилмиш содир этишига имконият яратган унинг 
эътиқодлари, одатлари, қарашлари, эҳтиѐжлари; 
б) жиноят содир этилган муайян ҳаѐтий вазият шарт-
шароитлари.
Кўриб турганимиздек, қайд этиб ўтилган асосий омиллар 
алоҳида, бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда эмас, балки ўзаро 
боғланган ва ўзаро таъсирга киришган ҳолда таъсир кўрсатади. 
Бинобарин, ҳар қандай жиноят даражасида сабабиятнинг эле-
ментлар занжири қуйидаги уч бўғиндан таркиб топади: 
а) жиноят содир этган шахснинг хоҳиш-иродаси (сабабият 
занжирининг энг яқин қисми)дан; 
б) муайян салбий кўникмалар, одатлар, қарашлар, эътиқод-
лар, манфаатлар, эҳтиѐжлар ва ҳоказолар муайян ҳаѐтий вазият 
билан ўзаро таъсирга киришиши (сабабият занжирининг бево-
сита ѐки марказий қисми)дан; 
в) жиноят содир этган одамнинг шахси шаклланган ноқулай 
(салбий) шарт-шароит (сабабият занжирининг энг охирги, ле-
кин энг чуқур қисми)дан.
Вақт кўрсаткичига (мезонига) асосланадиган бўлсак, сабаби-
ят комплексининг мазкур схемаси тескари тартибда тузилиши 
мумкин. Шундай қилиб, шахс шаклланишининг ноқулай (сал-
бий) ҳаѐтий шарт-шароитлари одамни муайян жиноий хулқ-
атворга (ҳаракатга) олиб келадиган энг муҳим, энг кучли ва 
чуқур асосий сабабдир.
Муайян шахснинг жиноий хулқ-атворидаги сабабият ком-
плексини аниқлашдан мақсад кўрсатиб ўтилган бўғинларнинг 
ҳар бирини ўрганиб чиқиш ва тавсифлашдан иборатдир. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish