7.3. Замонавий деразаларни ойналаш
Бинонинг энергия тежамкорлигини оширишда деразаларни ойналаш
системаси муҳим рол ўйнайди. Ташқаридан қараганда стеклопакетлар
212
бугунги кунда кенг тарқалган иссиқлик изоляцияли ойналаш системасига
жуда ҳам ўхшаш. Дераза ойналари пластик ёки ёғоч рейкалар ёрдамида бир-
бирига ёпиштирилган стеклопакетлар икки ва уч қатламли (қаватли) бўлиши
мумкин. Ойна қатламлар орасидаги масофа 8 мм дан 20 мм гача бўлади.
Ойна қатламлар орасидаги ҳаво яхши иссиқлик изоляцияси ҳисобланади.
Замонавий иссиқлик изоляция системасида ойна қатламлар орасидаги ҳаво
ўрнига,
ҳавонинг
иссиқлик
ўтказувчанлигига
нисбатан
иссиқлик
ўтказувчанлиги анча паст инерт газлар (гелий, неон, аргон, криптон, ксенон,
радон)нинг бири билан тўлдирилади.
Стеклопакетнинг замонавий системаси эски намунасидан “энергия
сақловчи” ойнаси борлиги билан фарқланади. Хонага яқин ойнанинг ички
томони паст эмиссияли деб номланувчи - юпқа, тиниқ, ранги бўйича нейтрал
ва деярли кўринмайдиган электр ўтказувчи оптик металл қатлам билан
қопланган. Бу қатлам эса иккинчи қатлам билан ҳимояланади. Ҳимоя қатлам
сифатида металл оксидидан фойдаланилади. Хонадан чиқадиган иссиқлик
оқимини паст эмиссияли қоплама қайтаради. Бу юпқа қатламлар электр
ўтказувчи олтин, кумуш, мис ёки алюминий каби металллардан яратилади.
Юқорида таъкидланганидек бу қатлам ранги бўйича нейтрал ва ойна сиртида
иссиқликни тарқалишини камайтириш (Эмиссивитет) қобилиятига эга.
Эмиссивитет
– конструкция юзасида иссиқликни йўқотиш ва ютиш ўлчов
бирлиги. Эмиссивитетни 0 дан 1 (ёки 0 дан 100% гача) гача бўлган шкалада
баҳолаш қабул қилинган. Бу шкалага кўра, эмиссивитетни қиймати қанча
баланд
бўлса,
юзадан
шунча
тез
иссиқлик
йўқолади.
Аксинча
эмиссивитетнинг қиймати қанча паст бўлса, юзадан шунча секин иссиқлик
йўқолади.
Солиштириб кўриш учун – оддий ойна юзасини эмиссивитети ε=0,9 га,
қаттиқ қопламали ойна юзасини эмиссивитети ε=0,17 га тенг. Бу
коэффициентлардан
кўриниб
турибдики,
оддий
ойна
баланд
0,9
эмиссивитетга эга ва шунинг учун ҳам ёмон изолятор ҳисобланади. Шунинг
учун иссиқликни тез йўқотади. Паст эмиссивитетли ойна ε=0,17
213
эмиссивитетга эга. Бу жуда ҳам паст қиймат. Бундай ойна иссиқликни секин
йўқотади. Шунинг учун ҳам яхши изолятор ҳисобланади. Кумуш энг паст
эмиссивитет (ε=0,1)га эга. Оддий ойна юзасининг эмиссивитети ε=0,9
кўрсаткич билан, ундан тўққиз марта катта. Кумушнинг ингичка қатламида
доғлар пайдо бўлмаслиги учун, у иккита ярим боғловчи қатламлар орасида
жойлашади. Бир томондан ойна қатлами, иккинчи томондан қалай, рух, титан
ёки висмут оксидларининг биридан ташкил топган қатлам. Паст
эмиссивитетли ойнанинг қуйидаги турлари мавжуд:
К
-
ойна - паст эмиссия қопламали юқори сифатли шиша
[Ф
лоат ойна –
ишлаб чиқариш жараёнининг номи билан аталади. Бу ерда асосий рол флоат-
ваннага берилган. Ушбу ваннада эритилган қалай туради. Ойна қалайдан
енгил бўлгани учун унинг юзига сизиб чиқади. Ойнанинг сирти сайқаллашиб
(полируется) мутлақо силлиқ ва текис бўлиб шаклланади.
Қачонки ойна ҳали ҳам жуда баланд (600°С) температурага эга бўлганда,
ойна сиртига пиролиза усулида кўп поғонали металлаштирилган қоплама
қопланади. Шишанинг кристал панжаралардаги молекулалари бундай жуда
баланд температурада бир-биридан жуда узоқда бўлади. Бу вақтда шиша
кристал панжараларига металлаштирилган қоплама молекулалари чуқурроқ
кириб
боради.
Металлаштирилган
қоплама
шиша
қатлами
билан
ламинацияланиб қолади. Бу эса уни жуда устувор, механик мустаҳкам ва
узоққа чидамли қилади. Бундай қоплама “қаттиқ” қоплама деб аталади. Паст
эмиссия қопламали
К
-ойна вақт ўтиши билан хиралашмайди, синиб
тўкилмайди ва ишдан чиқмайди.
И
-ойна - паст эмиссия қопламали юқори сифатли ойна. Ойнанинг битта
сиртига вакуум шароитдаги магнит майдонида керакли хусусиятларга эга
бўлган металл таркибли бирикмани катод пуркаш усулида суртилади.
Одатда, ойнага кумуш қатлами суртилади ва устидан титан оксиди
қопланади. Ойнага пуркаб ҳосил қилинган бу плёнка, “юмшоқ” қоплама деб
аталади. Бундай ойнанинг жиддий камчилиги кимёвий устуворлиги пастлиги
ҳисобланади.
214
Қуёш энергияси оқимининг тахминан 52 % кўринадиган нурлардан, 48
% кўринмайдиган инфрақизил (
Do'stlaringiz bilan baham: |