ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
40
кечадиган иссиқлик алмашиниши, яъни иқлим ва океан оқимларининг
шаклланиши учун сарфланади.
Яшил ўсимликлар фотосинтез учун фақатгина 0, 5 дан 5 фоизгача қуѐш
энергиясини ўзлаштиради.
В. Р. Волобуевнииг курсатишича, табиий шароитда тупроқ. пайдо бўлиш
жараѐнлари учун сарфланадиган қуѐш энергияси асосан радиация баланси,
нисбий намланиш (ѐғин
миқдорининг буғланишга нисбати) ва биогеоценознинг
биологик активлиги билан белгиланади. Маданий деҳқончилик шароитида
агротехника тадбирлари туфайли тупроқда қушимча равишда юзага келадигаи
иссиқлик ва сув хоссалари ҳамда режимлари, шунингдек экинлар ҳосили
билан боғлиқ энергия, бу курсаткичларга қушилади. Демак энергетика
курсаткичлари
тупроқнинг
иктисодий
унумдорлиги
курсаткичлари
(параметрлари) билан бевосита боғлиқ. Хуллас, тупроқ энергетикаси қуѐш
энергиясининг нафақат ерда тупланиши, ўзгариши ва қайтиши билан,балки
моддаларнинг биокимѐвий тарзда тупланиши, ҳаракати (миграцияси) ҳамда
бошқа энергия массасининг алмашиниш шакллари билан ҳам белгиланади.
Тирик организмларда тупланадиган энергия мик,дори зонал ва маҳаллий
тупроқ- иқлим шароитларига бевосита боғлиқ.
Жумладан, кенг баргли урмонларда ҳар йили бир гектарга тупланадиган уртача
биомасса ҳисобига 54,5 ц углерод ѐки 22*10
7
кЖ энергия, ўтлок даштларда эса
2 , 5 ц ѐки 10*10
6
кЖ/га энергия тупланади (В. А.Ковда).Қуруқликда тупланадиган
биомассанинг умумий энергия заҳираси 6,15*10
19
кЖ, Ернинг гумусли қобиғида
эса бу энергия 5,33*10
19
кЖ ни ташкил этади.
Тупроқ пайдо бўлиш ва нураш жараѐнлари натижасида, шунингдек,
тупроқнинг минерал қисмидаги энергия ҳам ўзгаради. Бу ўзгаришлар бирламчи
минералларнинг парчаланиши, иккиламчи минераллар синтези ҳамда
дастлабки тоғ жинсларининг турли даражада майдаланиши (дисперсланиши)
билан бевосита боғлиқ. Тупроқда тупланадиган энергиянинг умумий заҳираси
унда синтезланган органик ва минерал моддалар, тупроқ эритмаси ва ҳавоси
шунингдек, тирик органик моддаларидагн энергия йиғиндисидан иборат.
Тупроқдаги нам ва ҳаво миқдорининг ҳамда органик моддалар массасининг йил
давомида кескин ўзгариб турганлиги сабабли, тупроқнинг энергетик режими
ҳам мавсумий (даврий) ўзгаради. Бу ўзгариш айникса маданий тупроқ пайдо
бўлиш жараѐнлари энергетикасини урганишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб,
бунда моддалар биологик айланишининг жадаллиги ортади.
В.Р.Волобуев айрим муътадил ва субтропик минтақа қуриқ ер тупроқлари
гумуси ҳамда тирик моддаларда тупланадиган энергия заҳирасига доир қуйидаги
маълумотларни келтиради (2-жадвал).
В. А. Ковда таъкидлагандек, гумусдаги энергия заҳираси тупроқ минерал
қисми умумий энергиясига нисбатан озроқ булсада, биосферанинг ҳаѐтида ниҳоят
катта аҳамиятга эга.
Тупроқ пайдо бўлишининг энергетик баланси В.Р. Волобуев буйича
қуйидагилардан иборат:
1) физик нурашга сарф бўладиган энергия;
Do'stlaringiz bilan baham: |