Pdf-xchange 0 Examples


ИЛМИЙ ВА АЛГЕБРАИК ХИСОБЛАШЛАР



Download 6,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/253
Sana26.03.2022
Hajmi6,97 Mb.
#510918
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   253
Bog'liq
konf02

ИЛМИЙ ВА АЛГЕБРАИК ХИСОБЛАШЛАР. 
Назаров Ф.М., Юлдашев Х.Д. 
Андижон давлат университети 
ЭХМларда 
хисоблашлар имкони яратилгандан бери компьютерларни 
қўллашнинг асосий вазифаларидан бири бу хисоблашларни бажариш
 
бўлиб 
қолди. Тез орада бошқариш масалалари иловаларида хисоблашлар асосий 
ўринга чиқиб олди. Аммо илмий хисоб-лашлар устиворлиги жихатдан 
олдинги ўринда туради. Шунинг учун ҳам энг кучли ЭХМлар асосан илмий 
хисоблашларда қўлланилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “илмий 
хисоблашлар ” тушунчасининг ўзида икки хил маъно ётади: компьютер 
пайдо бўлгунга қадар хисоблашлар математик формулалар устида 
бажариладиган “ алгебраик хисоблашлар” деб аталувчи хисоблашлар ва 
сонли хисоблашлар бирикмасидан иборат эди.
Соф сонли хисоблашларга фақатгина жадвалларни хисоблашларни 
мисол қилиб келтириш мумкин. Логарифмик жадваллар муаллифлари жуда 
катта хажмдаги хисоблаш ишларини бажаришади. Лекин бундай 
хисоблашларда ҳам бу ишни бажариш инсон имко-ниятларига тўғри 
келиши учун алгебраик формула ва усулларни қўллашга тўғри келади.
ХIХ асрда бажарилган кўплаб улкан хисоблашларда формулалар 
устида кўплаб иш-лашга тўғри келган эди. Масалан, Нептун планетасининг 
орбитасини хисоблаш жараёнини олсак, (Бу хисоблашлар Уран 
планетасининг орбитасининг ўзгариб туришига асосланган эди) бу 
хисоблашлар натижасида Нептун планетаси кашф қилинди. 
Энг эсда қоларлик қалам ва қоғоз билан хисоблашалар астрономия 
фани сохасида олиб борилган эди:
Делоне 
га ойнинг орбитасини 
хисоблаши учун 10 йил керак бўлган эди ва уни текшириш учун яна 10 


256 
йил керак бўлди. ( Текшириш натижасида ишораларда бир қанча хатоликлар 
ва бошқа камчиликлар аниқланган эди ). Натижа сонли кўринишда эмас 
эди. У асосан формулалар кўринишида бўлиб, 128 бетдан иборат эди. Шуни 
такидлаш керакки, «
Mathematica
» пакетини
қўллаб ушбу хисоблашларни 
текшириб чиқиш учун формулаларни териб чиқишни хисобга олмаган 
холда фақатгина 10 минут вақт сарфланган. 
Юқорида таъкидланган икки хил маънолилик қуйидагиларда намоён 
бўлади: компьютерлар пайдо бўлиши билан хисоблашаларни бажариш 
соддалашди ва улкан хисоблашларни бажариш одатий холларга айланиб 
қолди. Бунинг натижасида баъзибир қийин алгебраик ўзгартиришларни 
бажаришга эхтиёж камайди.
Бу эса ўз навбатида шунга олиб келдики, кенг омма учун ва ҳаттоки 
илмий ходимлар учун сонли хисоблашлар илмий хисоблашларнинг 
синонимига айланиб қолди. Хақиқатан ҳам сонли хисоблашлар алгебраик 
хисоблашларни инкор қилмайди: оддий дастур ёзиш учн ҳам берилган 
алгоритмга мослаш учун формулаларни кўринишини ўзгартиришга тўғри 
келади. Кучли компьютерлар ҳам хисоблашларни бажаришда барча 
муаммоларни хал қила олмайди, масалан, атмосфера ходисаларини хисобга 
олган ҳолда 48 соатлик об - хаво маълумотини хисоблаш учун 48 соат вақт 
сарфлайди. Компьютернинг қувватини 10 баравар ошириш билан ҳам бу 
муаамони тўлиқлигича ечиш мумкин эмас, чунки назарий жихат-ларни 
аниқлаштириш билан бирга, тўрни икки марта камайтириш учун
(масалан Андижон вилояти билан Наманган вилояти орасидаги 
маълумотларни фарқлаш учун) хисоблаш хажмини 8 марта орттиришга 
тўғри келади.
Компьютер алгебраси. 
Алгебраик хисоблашлар хали ўзининг долзарблигини йўқотгани йўқ. 
Лекин, уларни бажаришни автоиатлаштирувчи биринчи мантиқий 
қурилмалар 1953 йилда яратилган бўлишига қарамасдан, кўпчилик 
ҳолларда улар қўлда бажарилади.
Хозирги вақтда 

Download 6,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   253




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish