161
Camtasia Studio- интерактив ўқув материаллар
яратиш учун жуда
қулай воситалардан биридир. У ёрдамида таълим, масофавий таълим,
техник қўллаб-қувватлаш ечими, маҳсулотлар намойиши, презентациялар,
тренировкалар яратиш мумкин. У ўзида иш столида қандай жараёнлар
кетаётганини видео файл сифатида сақлаш қобилиятига эга. Бу дастурий
маҳсулот TechSmith: http://www.techsmith.com компанияси томонидан
ишлаб чиқилган. Дастур тушунарли ва қулай интерфейсга эга (расм1).
Расм 1. Camtasia Studio дастури интерфейси.
Camtasia Studio бешта асосий утилит қобиқ таркибга эга:
Camtasia Recorder (экран видео ёзув учун),
Camtasia Menumaker (лойиҳа бош меню (диск) яратиш учун),
Camtasia Audio Editor (янги
аудио файл яратиш, мавжудларини
тахрирлаш, турли медиа-файллар овозлари учун),
Camtasia Theater (SWF-файллар ижро менюси яратиш учун),
Camtasia Player (экран видео ёзув ижроси учун).
Camtasia Studio дастури экранни тўла, қисман ёки баъзи қисмларини
ёзиш хусусиятига эга бўлиб, ихчам видео файлларни яратиб беради.
Camtasia Studio лойиҳалар (проект) .camproj, экран видео ёзув эса .camrec
форматли кенгайтмаларга эга бўлади (Жадвал 1).
Видео ёзув вақтида экранга чизиш, турли эффектларни қўллаш,
сиқчон чертилиши ва курсорни ёниб ўчиши кабиларни қўллаш мумкин.
Видео ёзув даврида функционал клавишларни ҳам ишлатиш мумкин.
Видео ушлаш (захвать) вақтида параллел равишда қўшимча овоз
йўлакларини ҳам ишлатиш мумкин бўлади: веб-камера ва иккита аудио
оқим-микрофон ва система сигналлари овозлар. Бу
асосий видеонинг
экранда кетаётган жараёнларни видео маърузачи орқали тушунтириш
имконини беради. Бу ходиса экраннинг бурчагида “кадрдаги кадр”
сифатида акс эттирилади. Микрофондаги овоз экранда кетаётган
воқеаларни овозли баён этиш имкониятини таъминлайди.
162
Электрон ўқув материаллар ташқи кўринишини яхшилаш, шакл
бериш учун Camtasia Studioда редактор яратилган бўлиб, у тасвирлар,
овозлар, мусиқалар, изохлар, видеолар қўшиш имкониятига эга. Лойиҳада
BMP, GIF, JPG ва JPEG,
PNG форматли тавсирларни, WAV, MP3, WMA
форматли овозларни, AVI, MP4, MPG и MPEG, WMV, MOV, SWF форматли
видеоларни қўллаш имкониятлари мавжуд.
Лойиҳани тахрирлаш жараёнида бир қатор эффектлар, масштабли
понарамалар, виноскалар яратиш, имзоларни қўллаш мумкин бўлади.
Ундан ташқари алоҳида кадрлар билан ишлаш имкониятига ҳам эга.
Дастурнинг аудио овозларни тахрирлаш воситаси
осонлик билан фондаги
шовқинларни ўчириш ва яхлит овоз даражаси ўрнатишни таъминлайди.
Camtasia Studio дастури ёрдамида яратилган видеони қуйидаги
форматларга экспорт қилиш мумкин: AVI, SWF, FLV, MOV, WMV, RM,
GIF, CAMV. Ихтиёрий видеонинг ижро этувчи exe-файлини CD ва DVD
дискларга ёзиш, портатив қурилмаларда (iPhone, iPod) ижро этиш учун
хотирага олиш ишларидан ташқари бу дастур видеоларни Интернетга
жойлаштиради ва бепул Screencast.com сервисларини таклиф этади.
Дастур SCROM (масофавий таълим учун стандартлар тўплами
ишланмаси) қўллаб-қувватлайди ва масофавий
таълим ишланмаларини
яратади ва ташкил этади. Масалан, Moodle таълим тизими .
Camtasia Studio дастури ишлаб чиқарувчи билан сайт мулоқот тизими
жуда яхши йўлга қўйилган. Бу ерда фойдаланувчи техник қўллаб-қувватлаш
хизматига мурожаат қилиш ва бепул ўқув ресурслари (видео, дарслик,
фойдаланувчига қўлланма ва бошқа.) билан танишиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: