“Ilm-zakovatimiz – senga, ona-Vatan!” mavzusidagi Respublika onlayn
ilmiy-amaliy anjumani materillari
100
Ғарб ва Шарқни боғлаган Буюк ипак йўли устида жойлашган кўп конфессияли
давлат сифатида Ўзбекистон учун бу муаммо жуда долзарб кўринади. Турли
манбаларга кўра, Ўзбекистонда 30 миллиондан ортиқ мусулмон истиқомат қилади, бу
эса мамлакатда исломий молия институтлари фаолиятини ривожлантириш учун кенг
истиқболларни очади.
Ҳозирги геосиёсий вазиятда Ғарб томонидан Россия ва у билан ҳамкор
давлатларга қарши санкциялар жорий этилаётган бир шароитда, республикамизда
исломий молия институтларининг ташкил этилиши Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий
Осиё ва Шарқий Европадан қўшимча сармояларни жалб қилишга сезиларли таъсир
кўрсатади.
Замонавий хорижий мусулмон иқтисодчилар орасида М.А. Чудҳури, М.М.
Биллаҳ, Умар Чапра, Абдул Азим Ислоҳий, Замир Иқбол, Муҳаммад Ҳақий Усмоний,
Сидун Ҳарон, К. Ҳассанз, Р. Қаеда, Аббос Мироҳор каби муаллифларнинг ишларини
алоҳида қайд этиш лозимки, улар ислом молия тизимининг назарий тамойилларини
шакллантирганлар.
Россия илм-фанида сўнгги йилларда ислом иқтисодиёти мавзуси тобора кўпроқ
ёритилмоқда. Р.И. Хасбулатов ислом молиясини молия тизими ва бутун иқтисодиёт
ривожланишининг ажралмас йўналиши сифатида ажратиб кўрсатади. А.Ю. Журавлев
ислом банклари фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг асосий
рискларини тақдим этади. Л.Р. Сюкияинен ва А.И. Ионова ислом иқтисодиётининг
ҳуқуқий жиҳатларини кўриб чиқади. Р.И. Беккин ислом иқтисодий моделини ҳар
томонлама таҳлил қилади. Р.А. Мусаев глобаллашув шароитида ислом молия
институтлари ривожланишининг характерли тенденцияларини очиб беради. Ислом
бизнесининг ўзига хос хусусиятлари М.Э. Калимуллинанинг нашрларида ўз аксини
топган. С.К. Исхаков Россия эмитентлари томонидан ислом облигацияларини
чиқариш имкониятларини баҳолайди. Б.В. Чўқаев ва М.И. Яндиев замонавий
шароитда ислом молия тизимининг ўзига хос хусусиятларини қайд этадилар.
Лекин, афсуски, республикамизда айнан ислом молия институтларига доир
диссертацион тадқиқотлар ҳали ўтказилганича йўқ.
Белгиланган муаммоларнинг долзарблиги, уларни тезкор ҳал этиш зарурати
ушбу масалага кўпроқ эътибор беришни тақазо қилади.
Замонавий шароитларда ислом молия институтларининг ривожланишини таҳлил
қилиш, шунингдек, Ўзбекистон молия тизимида ислом институтларини жорий этиш
бўйича қуйида тавсия ва таклифларни берамиз:
1) ислом иқтисодиётининг институционал хусусиятларини тавсифлаш;
2) ислом молия институтларининг ривожланиш динамикасини таҳлил қилиш,
шунингдек, уларнинг замонавий шароитларда ривожланиш истиқболларини
баҳолаш;
3) Яқин Шарқ (БАА, Уммон, Иордания), Жануби-Шарқий Осиё (Малайзия),
МДҲ (Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон) давлатлари мисолида
дунёнинг турли мамлакатларидаги ислом молия институтлари тажрибасини таҳлил
қилиш;
4) замонавий шароитда ислом молия институтларини ривожлантириш
муаммоларини очиб бериш;
Do'stlaringiz bilan baham: |