27 мавзу. Уй хўжаликлари молияси


уй хўжаликлари молиясининг такрор ишлаб



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/22
Sana25.03.2022
Hajmi0,54 Mb.
#510323
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
uy xujaliklari moliyasi

уй хўжаликлари молиясининг такрор ишлаб 
чиқариш функцияси
алоҳида роль ўйнайди. Уй хўжаликлари даромадлари, 
харажатлари ва жамғармаларининг ўсиши жамиятдаги такрор ишлаб 
чиқариш жараёни учун моддий асос бўлиб хизмат қилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида уй хўжаликлари мустақил хўжалик 
юритувчи субъект ҳисобланади, яъни уй хўжаликлари аъзоларининг турмуш 
даражаси унинг ҳиссасига тўғри келаётган даромаднинг ўлчамига тўлиқ 
боғлиқдир. Турли омиллар таъсири натижасида бу ўлчам ортиши ёки 
қисқариши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам истеъмолнинг одатдаги 
даражасини ушлаб (сақлаб) туришни олинган даромадларнинг турли 
фондларга тақсимланиши ва уларнинг мақсадли фойдаланиши устидан 
назоратсиз тасаввур этиб бўлмайди. Шунингдек, уй хўжаликларининг 
фаровонлигини 
қўллаб-қувватлаш 
ва 
уларни 
тараққий 
эттириш 
(ривожлантириш) учун улар бюджетларининг ҳолатлари, уларга тегишли 
бўлган даромадларнинг тақсимланиши, даромад манбаларининг динамикаси 
устидан назорат ҳам объектив равишда зарур. Ана шуларда 
уй хўжаликлари 
молиясининг назорат функцияси
ўзини намоён этади. 
Уй хўжаликлари молияси тартибга солиш (тартиблаш) 
функцияси
нинг намоён бўлишини қуйидаги икки нуқтаи-назардан қараш 
мақсадга мувофиқ: 

макроиқтисодиёт; 

микроиқтисодиёт. 
Макроиқтисодий ёндошув нуқтаи-назаридан уй хўжаликлари молияси, 
бир вақтнинг ўзида, давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солишнинг 
(тартиблашнинг) объекти ва инструменти ҳисобланади. Уй хўжаликлари 
молиясини тартибга солавериб (тартиблаб), давлат, энг аввало: 

бозор муносабатларига хос бўлган даромадларни дифференциация 
қилиш (табақалаштириш) муаммосининг ўткирлигини камайтиради; 



аҳоли даромадлари манбаининг таркибий тузилиши ва динамикасидаги 
(ўзгаришидаги) тенденцияларни шакллан-тиради

истеъмолнинг минимал (энг кам) даражасини тартибга солади 
(тартиблайди); 

уй хўжаликларининг инвестицион потенциалига (салоҳиятига) таъсир 
кўрсатади. 
Микроиқтисодий ёндошув нуқтаи-назаридан эса уй хўжаликларининг 
иқтисодиёти унинг турли иштирокчилари ўртасидаги етарли даражада 
мураккаб бўлган муносабатлар комплексига асосланади. Бу муносабатлар ёш 
борасидаги фарқлар, характернинг белгилари, одамларнинг қилиқлари, улар 
даромадлари ва эҳтиёжларининг хилма-хил даражаси билан белгиланади.
Шу билан биргаликда, фақат унинг иштирокчилари иқтисодий (молиявий) 
қарорлар қабул қилишда ўзаро тушунишга эга (якдил) бўлсаларгина, уй 
хўжаликларининг соғлом (нормал) ривожланиши содир бўлиши мумкин. Ўз 
навбатида, уй хўжаликларининг турли иштирокчилари иқтисодий 
манфаатларини мувофиқлаш-тириш уларни тартибга солиш орқали амалга 
оширилади. Бу ерда “уларни тартибга солиш” дейилганда, уй хўжалигининг 
бир аъзосига тўғри келадиган даромад бир қисмининг ўзгартирилиши 
назарда тутилаяпти. Демак, бундан уй хўжаликлари молиясининг яна бир 
функцияни – иқтисодий бирлик сифатида уй хўжалигининг 
баланслаштирилган 
(мувозанатли) 
тарзда 
ривожланишини 
қўллаб-
қувватловчи тартибга солиш функциясини – бажариши яққол кўриниб 
турибди. 

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish