18
Iqtisodiyot:
tahlillar va prognozlar
вестицияларнинг мутлақ ҳажми 209,2 млрд.сўмга
ошган. Шу жумладан, эркин иқтисодий зоналар
инвестиция ҳажмида инвестиция сиғими ўзгариши
ҳисобига 5,9 млрд. сўмга кўпайган. Бир кишига
тўғри келган саноат маҳсулотнинг ўзгариши ҳи
-
собига инвестиция ҳажми 1,3 млрд.сўмга камайган.
Эркин иқтисодий зоналар фаолиятида банд бўлган
-
лар сони ўзгариши ҳисобига инвестициялар ҳажми
204,6 млрд.сўмга ошган.
Хулоса қилиб айтганда, ҳудудлар ижтимо
-
ий-иқтисодий ривожланишида эркин иқтисодий
зоналар самарадорлигини ошириш кўп жиҳатдан
инвестицияларни тўғри жойлаштиришга боғлиқ
бўлиб, зоналарнинг бошқариш фаолиятини янада
такомиллаштиришни талаб этади.
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвести
-
ция лойиҳасини амалга ошириш бўйича қарорлар
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқарти
-
риш вазирлиги қошидаги “Лойиҳалар ва импорт
контрактларини комплекс экспертиза қилиш мар
-
кази” ДУКнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда
қабул қилинади. Марказ томонидан эркин иқтисо
-
дий зоналар ҳудудида лойиҳаларни жойлаштириш
бўйича инвестиция буюртманомаларини кўриб
чиқиш хулоса бериш жараёни билан бирга 30 ка
-
лендар кундан ошмаслиги лозим. Бу ҳолат, бир
ой давомида инвесторни кўплаб шубҳа-гумонлар
ичида қолдирмоқда.
Минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожланишида
эркин иқтисодий зоналар фаолиятини релетив(юқо
-
ри аниқликдаги) баҳолаш усули ижобий самара бе
-
ради. Бунда иккита бир-бирини тўлдирувчи тушун
-
чалардан фойдаланилди. Улар натижага йўналти
-
рилган бюджет
(Изоҳ: бу кўрсаткич эркин иқтисо-
дий зоналарнинг фаолият мақсадини амалга оши-
ришга йўналтирилган маблағлар жамланмасидан
иборатдир)
. (Result Oriented Budget, НЙБ) ва муво
-
занатли кўрсаткичлар тизими
(Изоҳ: бу кўрсаткич
эркин иқтисодий зоналарнинг мақсадларига эри-
шиш йўлида ҳаракатга келувчи кўрсаткичлардан
иборат тизим)
(Balansed Scorecard, BSC, МКТ).
Тавсия этилган асосий кўрсаткичлар тизими икки
даражага: ЭИЗнинг фаолият ва ЭИЗ ташкил этилган
ҳудуд даражасига ажратилади. НЙБнинг иқтисодий
самарадорлик натижалари ЭИЗ фаолиятининг бе
-
восита натижалари сифатида кўриб чиқилади. МКТ
эса мазкур кўрсаткичларни ҳудуд макроиқтисодий
кўрсаткичлари ҳамда ЭИЗ дирекцияси бошқарув
жараёнлари билан боғлаш имконини беради.
Таҳлиллар. Шундай қилиб, баён этилган усул
-
ни қўллаш натижасида ЭИЗлар фаолиятини баҳо
-
лаш модели уч даражали тузилма кўринишини
олади, белгиланган мақсадлар ва ЭИЗ натижала
-
рининг сифат фарқларини яққол кўрсатиш им
-
конини беради. Қуйи даражада ЭИЗ дирекция
-
сининг белгиланган ваколатларга мос равишда
амалга оширувчи жараёнлари тақдим этилади. Бу
жараёнлар “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ди
-
рекцияси давлат унитар корхонасининг Уставида
белгиланган бўлиб, Дирекция фаолиятининг асо
-
сий йўналишларига тўғри келади. Ушбу босқичда
ЭИЗ жараёнлари бевосита натижаларининг (мо
-
делда жами 12 та натижа аниқланади) юқори да
-
ражаларга таъсири ҳисобланди.
Навоий, Тошкент ва Жиззах вилоятлари асосий
ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларига нисбатан
корреляция коэффициенти юқори бўлган индика
-
торлар, уларнинг ЭИЗ фаолияти самарадорлиги
кўрсаткичларига ҳам ижобий таъсирини инобатга
олиб, моделга киритилди ҳамда уларнинг тегишли
равишда ҳар бир макроиқтисодий кўрсаткичга таъ
-
сири ҳисобланди.
Do'stlaringiz bilan baham: