2.3. Қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш ва фаровонлигини
ошириш мезонлари ва кўрсаткичлари
Оқилона бандлик шаклланишининг барча демографик, ижтимоий,
иқтисодий ва бошқа жиҳатлари қуйидаги мезонларда ўз аксини топади:
ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасида боёр мувозанатига
эришиш;
иш жойларини кўпайтириш; иқтисодий фаол аҳолининг меҳнатда
иштирокини ошириш;
меҳнат унумдорлигининг ўсишини таъминлаш;
аҳолининг меҳнат даромадларини кўпайтириш;
ишсизликни камайтириш ва бошқалар.
Мазкур мезонлар қуйидаги кўрсаткичлар ёрдамида аниқланади:
мавжуд ва янги яратилган иш жойларининг сони;
бажарилган иш вақтининг миқдори;
аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган ЯИМнинг ҳажми;
48
маҳаллий ва жалб этилган меҳнат ресурсларининг сони;
аҳолининг миграцион оқими;
меҳнатнинг фонд ва энергия билан қуролланиши;
ижтимоий инфратузилма хизматларининг миқдори;
қишлоқ хўжалиги ҳар бир ходимини ер юкланмаси;
ўртача йиллик иш ҳақи;
аҳолининг уй-жой билан таъминланиши;
меҳнат ресурсларининг малака ва маълумот даражаси;
асосий фондлардан фойдаланишнинг сменалик коэффициэнти;
ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлмаган шахслар ва ишсизлар
сони ҳамда уларнинг нафақа миқдори;
меҳнатнинг умумий натижаларидан ва ижтимоий инфратузилма
хизматларидан қаноатланиш даражаси;
мулкчиликнинг турли хил шакллари ва меҳнатни ташкил
қилишнинг самарадорлиги ва ҳ.к.лар.
Юқорида қайд этилган мезонлар ва уларнинг кўрсаткичларидан
меҳнатга лаёқатли аҳолининг оқилона бандлигини шакллантиришни тартибга
солиш механизмларини, тегишли мақсадли комплекс дастурини ва
эконометрик моделларни ҳамда комплекс таҳлили ва истиқболини
белгилашнинг методологик асосларини яратишда ва уларни татбиқ этишда
фойдаланиш мумкин.
Аҳолининг иш билан бандлиги кўп укладли иқтисодиётнинг муҳим
ижтимоий жиҳати, чунки бу билан кишиларнинг даромади ҳосил бўлади,
улар ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топади, қобилият ва истеъдодларини юзага
чиқара олади. Кўп укладли тузилма эса, иш билан бандликнинг усули ва
таркибини янгилайди, унинг янги шаклларини юзага келтиради
.
Иш билан бандлик ҳарактери кишиларнинг мулкий мақомига боғлиқ
бўлади. Капитал соҳиблари тадбиркорлик билан банд бўлсалар, меҳнат аҳли
ёлланиб ишлайди. Иш билан бандлик даражасини меҳнат бозоридаги талаб
49
белгилайди, аммо бозор талаби доирасида иш билан бандлик шаклини
танлаш имкони мавжуд бўлади. Ўтиш даврида иш билан бандликни
таъминлашнинг бозор қоидалари билан биргаликда, унга давлатнинг
аралашуви ҳам юз беради. Давлат ижтимоий низолар юзага чиқмаслиги учун
иш билан бандликни ошириш чораларини амалга ошириб боради, нодавлат
секторда янги ишчи ўринларини яратишни рағбатлантиради, қонун йўли
билан иш билан бандликни тартибга солади.
Иш билан бандлик меҳнат ресурсларининг укладлараро эркин
ҳаракатини билдиради, чунки тоталитар тузумдан фарқлироқ бозор
муносабатига ўтаётган тизимда меҳнат аҳлини айрим секторларга боғланиб
қолиши юз бермайди, чунки меҳнатнинг эркин миграциясига йўл очилади.
Кўп укладли тизимда иш билан бандликнинг эркин ёлланиб ишлаши,
тадбиркорлик қилиши, воситачи бўлиши, якка меҳнат фаолияти билан
хонаки – оилавий ишлаб чиқариш билан шуғулланиши, ўз-ўзини иш билан
банд қилиш каби шакллари юзага келиб, улар барча соҳалар доирасида
кечади. Айни бир вақтнинг ўзида иш билан бандликнинг бир неча турларини,
масалан ёлланиб ишлаш билан тадбиркорликни ва ўз–ўзини иш билан банд
қилишнинг чирмашиб кетиши ҳам пайдо бўлади. Иқтисоддаги ранг –
баранглик иш билан бандликка ҳам шундай тус беради. Ўз навбатида хилма –
хил иш билан бандлик хилма – хил даромад шаклларини юзага келтиради.
Аҳоли
даромадининг
ортиши
ортидан
ҳаёт
фаровонлиги
кафолатланади. Жамиятда ҳар бир ходиса ва жараёнлар ўзаро узвий равишда
боғланган бўлиб, боғланишлар ходиса ва жараёнларни тавсифловчи
кўрсаткичларнинг боғланишида намоён бўлади. Масалан, миллий
даромадлар ҳажми ялпи ички маҳсулот ҳажмига бевосита боғлиқ.
Меҳнат унумдорлиги ва таннархни олсак, биринчи кўрсаткич ўзгариши
билан, аниқроғи, меҳнат унумдорлигининг ортиши таннархни пасайишига
олиб келади, товар оборотнинг ҳажмини ўзгариши эса товарлар баҳоси ва
миқдорини ўзгаришига бевосита боғлиқ. Бу боғлиқликларни аниқлаш ва
50
ўлчаш статистиканинг муҳим вазифаларидан биридир
24
. Шу сабабли,
Ўзбекистон иқтисодиёти учун истеъмол функ
ц
ияси тузамиз ва бир қанча
боғлиқликларни аниқлаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |